Article · May 2020 doi: 10. 34920/ivm


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1358592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
AmirTemurdavridahunarmandchilikfaoliyatiniqollab-quvvatlashvakadrlarsiyosati

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
юз таъжил била шаҳзода шаҳарға кириб, салтанат 
тахтида ўлтурди ва доди адл била машғул бўлуб, 
Самарқанд шаҳрини фирдавс бариндек ороста 
қилди. Шоҳзода ҳукм қилдиким, шаҳарда муноди 
қилсунларким, ҳар ерда ким додхоҳ бўлғай, барча 
эшикига келсун, то додини тобқай. Ҳар кимга­ким, 
зулм ва жафо тегиб эрди, бориб додини топиб, 
хотири тилагандек иши кифоят бўлур эрди. Ва 
олам эли бу жиҳатдин хушҳол бўлдилар ва андоқ 
шодмон ва хуш бўлдиларким, сифат қилса бўлмас 
[20].
Шунингдек, манбаларда таъкидланишича, 
Амир Темур томонидан ўтказилган байрам­
ларда, ҳунарманд ва савдо аҳли ўз кўргазмалари 
билан қатнашган ва ўз ҳунарларини намойиш 
этишган, бу эса ўз ўрнида, ҳунармандчилик 
маҳсулотларининг савдосини ривожланти­
ришга катта ёрдам берган [21]. Вақти­вақти 
билан ўтказиб турилган бундай маросимлар бир 
томондан ҳукмрон синфлар шуҳратини намойиш 
қилишга қаратилган бўлса, иккинчидан меҳнаткаш 
халқ оммасининг иштирок этиши билан бу танта­
налар оммавий тус олган. 
Темур ўз раиятларидан зулму кулфатни 
кўтариб, солиғу тўловларни бекор қилишни ва 
барча халойиққа фазлу­эҳсон билан муомила 
этишни буюриб, шаҳар олдидан ҳар бир хосу 
авомгаю катта кичикка холи­қудрати етгунча 
зебу­зийнатга бурканиб, Самарқанд этагидаги 
Конигилга чиқиб, тоифа­тоифасига қараб тар­
тиб билан чодир­ўтовларини тикишни амр 
қилган. Тантаналар пайтида ҳар бир ҳунар аҳли 
ва санъаткор ўз санътини намойиш қилишда 
жидду жаҳд кўрсатиб, бир қамиш тўқувчи фақат 
қамишдан мукаммал асбоб­анжомию қурол 
яроғи билан жиҳозланган бир суворий жанг­
чини ясаб намойиш қилишган. Ҳунарманд уни шу 
қадар моҳирлик билан камолига етказган эдики, 
деб ёзади тарихчи, ҳатто тирноғи, киприкла­
рини ҳам қамишдан яққол тасвирлаган эди [22]. 
Ибн Арабшоҳнинг бу тантаналарда турли туман 
ҳунар ва санъат аҳлларининг ҳам ўз санъатларини 
намойиш этганликларини зикр қилишидан, бу 
турдаги маросимлар ўша давр ҳунармандчилиги 
ва санъати эришган ютуқларнинг ўзига хос бир 
кўриниши бўлганлигини ҳам англатади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling