Article · May 2020 doi: 10. 34920/ivm


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1358592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
AmirTemurdavridahunarmandchilikfaoliyatiniqollab-quvvatlashvakadrlarsiyosati

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
ижтимоий­иқтисодий сиёсатини холис ўрганиш, 
тарғиб қилишда кенг миқёсда илмий­тарихий 
жиҳатдан тадқиқ қилишга Ш. Улжаева, С. Хидиров, 
Р. Алеуова, А. Туляганов, Х. Файзиев, Б. Усмонов, 
А. Раҳматуллаева, Ў. Никбаев кабилар ўз муно­
сиб хиссаларини қўшганлар.
Ушбу тадқиқотчилардан Ў. Никбаев “Амир 
Темурнинг ижтимоий­иқтисодий қарашлари” 
номли илмий ишида Амир Темурнинг мамлакатда 
олиб борган ижтимоий­иқтисодий тадбирлари, бу 
даврда ҳунармандчилик, савдо­пул муносабат­
лари, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ҳамда 
ташқи иқтисодий ислоҳотлар ёритиб берилган.
Юқорида қайд этиб ўтилган олимларнинг асо­
сий қисми тарихчи ва шарқшунослар бўлиб, Амир 
Темурнинг давлатни бошқаришдаги олиб борган 
иқтисодий сиёсати деярли ўрганилмаган ҳамда 
иқтисодий жиҳатдан таҳлил этилмаганлиги, маз­
кур мавзу доирасида изланишлар олиб боришга 
асос бўлди.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу тадқиқотда асосан, мавжуд манбаларни 
давр ва макон жиҳатдан мазмуни ва ёзилиш услу­
бига яъни, илмий­тарихий ҳамда ишончлили­
гига қараб ажратиб, гуруҳлаб олинди, шунинг­
дек, таҳлил ва синтез ҳамда тарихийлик усулла­
ридан фойдаланилди, асосий эътибор бирламчи 
аҳамиятга эга бўлган маълумотларга қаратилди.
Таҳлил ва натижалар.
Мамлакатни 
иқтисодий 
жиҳатдан 
барқарорлаштириш 
йўлидаги 
стратегик 
ислоҳотлар замирида табиийки, турли йўналишлар 
бўйича ҳунармандларга бўлган талаб юқори 
бўлган, лекин, ўлка Чингизийлар қўл остида турган 
йилларда ҳунармандчиликнинг кўплаб муҳим тур­
лари билан шуғулланувчи усталар жуда камайиб 
кетган эди. Буни ҳисобга олган Соҳибқирон мах­
сус одамлар тайинлаб, ҳарбий юришлар дав­
рида фатҳ этилган жойларда олим­у фузалолар 
билан бир қаторда ўз ишининг моҳир усталари 
бўлган турли хил касб­ҳунар эгаларини аниқлаб, 
уларни пойтахт Самарқандга жўнатиш ва фаолият 
олиб боришлари учун зарур шароитлар яратиб 
беришни буюради.
Бу даврда Мовароуннаҳрга келтирилган қуллар 
баҳоси баланд бўлган. Ҳар бир мағлуб бўлган 
подшолик ва шаҳар хотин­қизлар ва қуллардан 
ташқари Темурга ўз олимларини, мусаввирла­
рини ва энг яхши уста­ҳунармандларини берарди. 
Мингга яқин ҳунармандлар ўзларининг асбоб­
ускуналари ва оила аъзолари билан тобе этил­
ган мамлакатлардан Самарқандга олиб кетил­
ганди. 1379 йили Гурганж босиб олинганида, бу 
ердаги ҳунармандларнинг бари Темурнинг Ватани 
– Шаҳрисабзга келтирилганди. Шунингдек, чет 
эллардан юзлаб соҳиби ҳунарлар, жумладан:
– Эрондан мусаввирлар, хаттотлар, созан­
далар, муаррихлар, меъморлар, қурилиш ишлари 
бўйича ҳунармандлар билан бирга олимлар ва 
дин арбоблари;
– Кичик Осиёдан қуролсозлар, тўпчи 
муҳандислар, кумушга ишлов берувчи усталар, 
ғиш терувчилар, арқон эшувчи усталар; 
– Суриядан 
пиллакашлар, 
тикувчи­
лар, тўқувчилар, сангтарошлар, дурадгорлар, 
чодир тикувчилар, камон­ёй ясовчи усталар, 
қуролсозлар, қалпоқ ясовчилар, мол табиблари, 
наққошлар, қирғийдорлар, шиша идишлар ва 
чинни ишлаб чиқариш бўйича муҳандислар; 
– Туркиядан заргарлар, мовут ишлаб 
чиқарувчилар, сангтарошлар, ўқ­ёй усталари; 
– Ҳалабдан машҳур пахта йигирувчилар; 
– Форс ва Озарбайжондан сангтарошлар;
– Ҳиндистондан энг малакали ғиш терувчи 
меъморлар, қурувчилар, метал бўйича усталар, 
сангтарошлар ҳамда заргарлар; 
– Табриз ва Хоразмдан иморатсозлар ва 
наққошлар олиб келинди. Аксарияти қулга айлан­
тирилди[11]. 
Уларнинг касб сирларидан маҳаллий аҳоли 
ҳам баҳраманд бўлиб, янги касб­ҳунарлар ривож 
топиб, ҳунармандчилик маҳсулотларининг тури 
кўпая бошлади. Бу ҳақда Шароффуддин Али 
Яздий турли юртлардан келтирилган баъзи уста­
ҳунармандлар фаолиятини қуйидагича тасвир­
лайди: ­ “Ҳазрат соҳибқирон масжиди жумъа имо­
ратини Самарқандда бунёд қилғони Соҳибқирон 
Ҳиндустон вилоятиға кирғонда кофирлар била 
урушуб, бутларни синдуруб, оташқадаларни бузуб 
юрур эрди. Ул маҳалда ният қилдиким, «Мундин 
саломат қайтиб Самарқандға борсам, анда мас­
жиди жумъа солғаймен”. Бас, чун нусрат ва саодат 
била қайтиб Самарқандда тушти, ҳукм қилдиким, 
масжиди жумъани бунёд қилдилар. Якшанба куни, 
рамазон ойининг тўртида, тарих саккиз юз бирда, 
тавушқон йилда (10.05.1399) яхши соатда устод­
лар тарҳ солдилар. Сангтарошлар Форс ва Озар­
байжон ва Ҳиндустондин келтуруб эрдилар, икки 
юз устодлар ишга машғул бўлуб, беш юз киши 
тоғқа бориб тош кесмакка машғул бўлдилар. 
Ҳар ердаким, меъморлар ва ҳунармандлар бор 
эрди, барча анда келиб ишга машғул бўлдилар. 
11
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling