Article · May 2020 doi: 10. 34920/ivm


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1358592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
AmirTemurdavridahunarmandchilikfaoliyatiniqollab-quvvatlashvakadrlarsiyosati

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
нинг ижобий жиҳатларидан бугунги кунда ҳам 
кенг фойдаланиш халқнинг фаровон турмушини 
таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Амир 
Темур даврида тадбиркорлик фаолияти, хусу­
сан ҳунармандчиликни ривожлантириш бора­
сидаги олиб борган ислоҳотларининг ўзига хос 
хусусиятларини таҳлил этиш, унинг тараққиётига 
замин яратган омилларни тушуниб етиш бугунги 
кун учун муносиб жиҳатларидан фойдаланишда 
долзарб аҳамиятга эга. Шу боисдан Амир Темур­
нинг бу борада олиб борган иқтисодий сиёса­
тининг ўзига хос хусусиятларини, мавжуд ижти­
моий тизимни тўлақонли очиб бериш ва таҳлил 
этиш муҳим масала ҳисобланиб, алоҳида долзар­
блик касб этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.
Амир Темурнинг дунёдаги энг кучли ва 
катта салтанатлардан бирини барпо этганлиги, 
ҳарбий санъати, давлатни қандай асосларга тая­
ниб бошқарганлиги, шунингдек, ўз раиятининг 
фаровонлиги йўлида олиб борган ислоҳотлари 
даврлар оша тадқиқотчилар ҳамда сиёсатчи, 
арбобларнинг диққат­эътиборини тортиб кел­
ган. Уларнинг кўлами тўғрисида умумий тасав­
вур уйғотувчи библиографик илмий­тарихий 
тадқиқотлар фикримизга далилдир. Жумладан, 
Э.В. Ртвеладзе, А.Х. Саидов жаҳон миқёсида Темур 
тарихини ўрганилганлик даражасини аниқлаш 
борасида изланишлар олиб бориб, «Амир Темур 
дунё фани кўзгусида» номли библиографик асар 
чоп этдилар[2]. Ундаги маълумотларга кўра, Амир 
Темурга бағишлаб яратилган жиддий асарлар 
сони Европа тилларида 700 дан зиёд, Шарқ тил­
ларида эса 900 дан кўпдир. Бу асарларда Амир 
Темур шахси ва салтанатининг сиёсий, ижтимоий­
иқтисодий, маданий ҳаётига турлича муносабат 
билдирилган[3].
Асрлар оша Амир Темур гоҳ қаттиққўл ва 
зулмкор, гоҳ адолатли ва талабчан ҳукмдор 
сифатида талқин этиб келинган. Бу каби турли 
баҳоларнинг пайдо бўлишига Амир Темур шах­
сига нисбатан ижобий ёки салбий муносабатда 
ёзиб қолдирилган кўплаб манбалар сабаб бўлган. 
Хусусан, Низомиддин Шомий[4], Шарафиддин Али 
Яздий[5] каби муаллифлар ўз асарларида Амир 
Темурнинг давлатни адолатли бошқаргани, халқ 
ва давлат манфаатлари йўлида кенг кўламли 
сиёсат юритгани ва бошқа хислатларини ёзиб 
қолдирган бўлса, Ибн Арабшоҳ[6] «Темур тари­
хида тақдир ажойиботлари” номли асарида Амир 
Темур ва унинг фаолиятига салбий баҳо бериб 
ўтган.
Совет даврида темуршуносликка салбий таъ­
сир кўрсатган омиллардан бири Фридрих Шлос­
сернинг (1776­1861) «Бутун дунё тарихи» асари­
дир [7]. Совет даврида аксарият ҳолларда Амир 
Темур фаолияти салбий жиҳатдан талқин этили­
шига қарамай хорижий шарқ ва ғарбда бу мав­
зуга оид хақли, объектив тадқиқотлар олиб борил­
ган. Бу борада ғарб олимларинг Амир Темур 
салтанати ҳақидаги анча холис тадқиқотларини 
алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, Л. Керен 
раҳбарлигида Франция Европа темуршуносли­
гининг йирик марказларидан бирига айланган 
“Темурийлар даври тарихи, санъатини ўрганиш 
ва француз­ўзбек маданий алоқалари Уюшмаси” 
фаолият юритмоқда. Шунингдек, уюшма асосида 
“La Temuride” журнали таъсис этилди. Люсьен 
Керен кўплаб тадқиқотларида Амир Темурнинг 
тарихдаги буюк хизматлари, унинг давлатида 
адолат ва қонун устуворлик қилганлиги, «раҳбар 
бўлишдек туғма, аммо ақлга сиғмайдиган табиий 
ва синоатли хислат соҳиби» бўлганини манбалар­
даги маълумотлар, тарихий фактлар орқали очиб 
берган[8]. Унинг тадқиқотлари илмий оммабоп 
характерга эга. 
Шу билан бирга бир қатор хорижлик олим­
лар тадқиқотларида Амир Темур даврига оид бир 
қанча таҳлиллар мавжуд, аммо уларда иқтисодий 
ислоҳотлар, жумладан ҳунармандчилик фаоли­
ятининг ҳолатига алоҳида эътибор берилмаган. 
Тадқиқотчилар[9] орасида А. Вамбери, Ҳ. Лемб, Р. 
Груссе, Х. Курдиан, Жан Пол Ру, Б.Ф. Манз, Х. Хук­
хем, М. Хайдер, Т. Нагель, М. Брион, М. Сзуппе, 
О. Бертон, К. З. Ашрафян, Ж. Мороци, П. Вин, К. 
Э. Эриксон, К. Гюрай, З. Ражкаи, Н. Арбабзадаҳ, 
шунингдек, рус олимларидан С. Бородин, И.Я. 
Нерсесев, Г. Пугаченко ва бошқалар Амир Темур 
давлат тепасига келишидан аввал Чиғатой улусида 
юз берган ижтимоий­иқтисодий, сиёсий ва этник 
ўзгаришлар, Амир Темур давлатининг маъмурий 
бошқаруви хусусида қисман фикр­мулоҳазалар 
билдириб ўтишган. 
Ўзбекистонда ҳам ўтган йиллар давомида 
Амир Темур ва унинг даврига бағишланган қатор 
илмий тадқиқотлар олиб борилди[10]. Жумладан, 
С.Тошкандий, Б. Аҳмедов, Т.Файзиев, И. Мўминов, 
Муҳаммад Али, Э. Азимов, А. Муҳаммаджонов, 
С. Саидқосимов ва А. Аҳмедовлар, шунингдек, 
мустақилликка эришилгандан сўнг Амир Темур 
ҳаёти ва унинг давлатни бошқаришда олиб борган 
10
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling