1-жадвал. “Темур тузуклари” дан Амир Темурнинг олиб борган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларига доир иқтибослар [15]
1.
Салтанатимни ўн икки тоифадаги кишилар билан мустаҳкамладим. … Ўн биринчи тоифа – касбу
ҳунар эгаларидир; буларнинг ҳар тоифа ва синфидан бўлганларини давлатхонамга олиб келиб,
ўз ўрдамдан ўрин белгиладимки, сафарда ва турғунликда сипоҳимга керак яроқлар ва бошқа
жиҳозларни ҳозирладилар
2.
Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта
тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир
3.
Золимдан мазлумнинг ҳаққини олдим. Золим етказган моддий ва жисмоний зарарларни
исботлаганимдан кейин, уни шариатга мувофиқ иккиси ўртасида муҳокама қилдим ва бир
гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабрзулм етказмадим
4.
Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу
раият кайфиятини, туриштурмушини, қилишқилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни
хатга битиб, менга билдириб туришлари учун диёнатли, тўғри ёзувчи кишиларни белгиладим.
Бордию эгри ёзганлари менга билдирилса, уларни жазоладим
5.
Ҳар бир мамлакатнинг раияти билан бўлган муомалада, уларга нисбатан холислик билан
иш тутсинлар. Агар касбу ҳунар ва маърифат аҳлларидан бўлсалар, бундайларга салтанат
корхоналаридан юмуш берилсин. Булардан бошқа билагида кучи бор фақирмискинлар эса ўз
аҳволи ва касбу корига қараб иш тутсинлар
6.
Сармояси қўлидан кетиб қолган савдогарга ўз сармоясини қайтадан тиклаб олиши учун хазинадан
етарли миқдорда олтин берилсин. Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишга
қурби етмай қолган бўлса, унга экинтикин учун зарур уруғ, асбоб (меҳнат қуроли) тайёрлаб
берилсин
7.
Ҳар бир мамлакат фатҳ этилгач, у ернинг гадоларини тўплаб, кундалик емишичмишлар билан
таъминлаб, уларга бирон иш берсинлар. Ҳамда барчаси тамғалансинлар, токи бошқа гадолик
қилмасинлар. Агар тамғадан кейин ҳам гадолик қилгудек бўлсалар, уларни узоқ мамлакатларга
сотиб юборсинлар ёки ҳайдасинлар
13
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ /
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |