Тўртламчи давр ётқизиқларнинг дарз кетган ва узилган жойлари Қоржонтовда, Норин дарёси водийсида ва бошқа жойларда учрайди. Ер пўстининг кўтарилиши туфайли антропоген даври ётқизиқлари тоғларнинг 1800 - 2000 м мутлақ баландликларида, яъни дарё ўзанидан 600-700 м тепада қолиб кетган. Масалан, Пском дарёси чап қирғоғидаги нанай супаси (Q1) бунга мисол бўлаолади. Қадимги текисликларнинг баланд тоғ оралиғида қолиб кетиши неотектоник ҳаракат кечганлигидан дарак беради. Масалан, Чотқол, Пском тоғлари орасидаги Майдонтол (платоси) денгиз юзасидан 2500 - 2800 м баландликда жойлашган. - Тўртламчи давр ётқизиқларнинг дарз кетган ва узилган жойлари Қоржонтовда, Норин дарёси водийсида ва бошқа жойларда учрайди. Ер пўстининг кўтарилиши туфайли антропоген даври ётқизиқлари тоғларнинг 1800 - 2000 м мутлақ баландликларида, яъни дарё ўзанидан 600-700 м тепада қолиб кетган. Масалан, Пском дарёси чап қирғоғидаги нанай супаси (Q1) бунга мисол бўлаолади. Қадимги текисликларнинг баланд тоғ оралиғида қолиб кетиши неотектоник ҳаракат кечганлигидан дарак беради. Масалан, Чотқол, Пском тоғлари орасидаги Майдонтол (платоси) денгиз юзасидан 2500 - 2800 м баландликда жойлашган.
- Неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлар вулкан отилиши, зилзила ҳаракатларида намоён бўлади (зилзила бобига каранг). Тўртламчи даврнинг бошларида ер ёрилишидан Африкадаги Виктория ва Танганика кўллари, Қизил денгиз ва Ўлик денгизлар ҳосил бўлган. Россия ҳудудидаги Байкал кўли ҳам антропоген даврида хосил бўлган деб ҳисобланади.
Неотектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги даврдаги қуруқлик ва океан тубларидаги асосий рельеф шакллари: тоғлар, текисликлар, дарё водийлари пайдо бўлган. - Неотектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги даврдаги қуруқлик ва океан тубларидаги асосий рельеф шакллари: тоғлар, текисликлар, дарё водийлари пайдо бўлган.
- Ҳозирги замон тектоник ҳаракатларини бевосита ўрганишимиз ва асбоблар орқали уларнинг қийматини ўлчашимиз мумкин. Шу каби йўналишини ҳам аниқлаш мумкин. Масалан: ветикал ҳаракатлар мусбат – кўтарилувчи ва манфий – чўкувчи бўлиши мумкин.
- Ҳозирги замон вертикал ва горизонтал тектоник ҳаракатларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, уларнинг ўртача тезлиги йилига 1-2 см дан ошмайди. Биринчи қарашда бу жудаям арзимасдек туюлади. Аммо бу ҳаракатлар юз минг ва миллионлаб йиллар давомида тўхтовсиз кечиши мумкин. Йилига 1 см даги кўтарилиш тезлиги бир миллион йил давомида баландлиги 10 км бўлган тоғни ҳосил қилади. Бу Ҳимолайдан ҳам баланд!
- Геологик ўтмишдаги тектоник ҳаракатлар тўғрисида уларнинг натижалари бўйича фикр юритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |