ARXITEKTURA YO’NALISHI 4-KURS 118-GURUH TALABASI OMONOV AZAMATNING INJENERLIK GEOLOGIYASI FANIDAN TAYYORLAGAN - BAJARDI: OMONOV A.
- TEKSHIRDI: DO’STBEKOV T.
РЕЖА: - Тектоник ҳаракатлар
- Тектоник структуралар
Тектоник ҳаракатлар - Зилзилалар қабилида кечадиган жараёнлар мажмуаси тектоник ҳаракатлар дейилади. Тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. Улар ер пўстининг рельефи, материкларнинг пайдо бўлиши, умуман Ернинг палеогеографик тараққиётида етакчи ўринда туради.
- Ер тараққиёти тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник ҳаракатлар рўй берган тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. Масалан, байкал тоғ бурмаланиши протерозойнинг охири-палеозойнинг бошланишида, каледон ва герцин тоғ бурмаланишлари палеозойнинг ўртасида ва охирида, киммерий тоғ бурмаланиши мезозой эрасида, альп тоғ бурмаланиши эса кайнозой эрасида содир бўлган. Тектоник ҳаракатлар энг қадимги, қадимги, янги (неотектоник) ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатларига бўлинади.
Энг қадимги тектоник ҳаракатларга архей ва протерозойда содир бўлган тектоник ҳаракатлар киради. Қадимгиси - палеозой (каледон, герцин) ва мезозой (киммерий) эраларидаги, неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари эса кайнозой (альп) эрасидаги тоғ бурмаланишларини ўз ичига олади. Улар асосан геологик, қисман геоморфологик усуллар орқали ўрганилади. - Энг қадимги тектоник ҳаракатларга архей ва протерозойда содир бўлган тектоник ҳаракатлар киради. Қадимгиси - палеозой (каледон, герцин) ва мезозой (киммерий) эраларидаги, неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари эса кайнозой (альп) эрасидаги тоғ бурмаланишларини ўз ичига олади. Улар асосан геологик, қисман геоморфологик усуллар орқали ўрганилади.
- Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар қатлам ёки қатламсиз яхлит ётқизиқларнинг дастлабки ётишини ўзгартиради. Қатламлар ён томонидан сиқилишидан бурмаланади, тик таъсир қилган кучдан эса, синади, дарзлар ҳосил қилиб, бўлакларга ажралади ва ниҳоят бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисми чўкиши мумкин.
- Қатламларнинг шакли ва яхлитлигининг ўзгариши ички ҳаракатга боғлиқдир. Бу ҳаракатдан чўкиш, кўтарилиш, бурмаланиш, ер ёрилиши, катта - катта палахсаларнинг силжиши ва бошқа хил тектоник структуралар вужудга келади. Тектоник ҳаракатлар икки хил - ороген ва эпейроген ҳаракатларга бўлинади. Ороген ҳаракатлар ўз навбатида пликатив (бурмаланиш) ва дизъюнктив (узилма) турларга ажратилади. Эпейроген (тебранма) ҳаракатлар ер пўстининг асрий тебранишида ўз ифодасини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |