Ер пўстининг тик (вертикал) тебранма ҳаракатидан ташқари, горизонтал ҳаракати ҳам кузатилади. Масалан, Помир тоғлари жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см силжимоқда. Ер тарихида ва ривожланишида тектоник ҳаракатлар муттасил, лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган. - Ер пўстининг тик (вертикал) тебранма ҳаракатидан ташқари, горизонтал ҳаракати ҳам кузатилади. Масалан, Помир тоғлари жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см силжимоқда. Ер тарихида ва ривожланишида тектоник ҳаракатлар муттасил, лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган.
- Неотектоник ҳаракатлар. Неотектоник ҳаракатлар 40 млн. йилдан буёнги тектоник ҳаракатларни ўз ичига. Ёш тектоник харакатлар голоцен давридан, яъни кейинги 10000 йилдан бошланади, археологик ва геоморфологик усуллар ёрдамида ўрганилади. Ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари 100 йилдан буёнги харакатларга тегишли бўлиб, улар геодезик асбоблар ёрдамида ўрганилади.
- Неоген ва тўртламчи даврлардаги тектоник ҳаракатларни ва улар ҳосил қилган структураларни геологиянинг неотектоника деб аталувчи соҳаси ўрганади.
- Неотектоникани академик В.А.Обручев (1863 - 1956) биринчи бўлиб умумий тектоника фанидан ажратишни таклиф қилган ва буни асослаган.
Ер пўстининг ривожланиш тарихи унда муттасил тектоник ҳаракатлар бўлиб турганлигидан дарак беради. Бундай ҳаракатлар тоғ жинси қатламларининг ётиш ҳолатини, тузилишини, рельефини ўзгартиради. Ер қатламларидаги, айниқса ёш қатламлардаги бундай ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки улар ҳозирги рельеф шаклларини ҳосил қилган бўлиб, нефт, газ, кўмир каби фойдали қазилмаларни башорат қилиш ва қидиришда етакчи мезон ҳисобланади. - Ер пўстининг ривожланиш тарихи унда муттасил тектоник ҳаракатлар бўлиб турганлигидан дарак беради. Бундай ҳаракатлар тоғ жинси қатламларининг ётиш ҳолатини, тузилишини, рельефини ўзгартиради. Ер қатламларидаги, айниқса ёш қатламлардаги бундай ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки улар ҳозирги рельеф шаклларини ҳосил қилган бўлиб, нефт, газ, кўмир каби фойдали қазилмаларни башорат қилиш ва қидиришда етакчи мезон ҳисобланади.
- Неотектоник ҳаракатлар кечган жойларни бир неча хил усуллар ёрдамида аниқлаш мумкин.
- Тектоник ҳаракатлар туфайли неоген, тўртламчи давр ётқизиқларида дарз кетган, букилган структуралар ҳосил бўлган ва баландликларда қадимги текисланиш юзалари каби қолдиқ рельеф шакллари учрайдиган жойлар мавжуд. Ана шулар таҳлил қилиниб, неотектоник ҳаракатларнинг тезлиги ва йўналиши, қандай геологик структураларни ҳосил қилганлиги ҳамда уларга рельефнинг қандай шакллари мос келиши аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |