Arxitektura yo’nalishi 4-kurs 118-guruh talabasi omonov azamatning injenerlik geologiyasi fanidan tayyorlagan


Download 1.51 Mb.
bet5/11
Sana15.03.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1270284
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
TRKTONIK HARAKAT

Тектоник структуралар

  • Тектоник ҳаракатлар туфайли бурмали ва узилмали структуралар ҳосил бўлади.
  • Бурмали структуралар ва уларнинг элементлари. Бурма деб тектоник ва бошқа ташқи кучлар таъсирида чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар қатламларининг пластик деформацияси туфайли тўлқинсимон букланишига айтилади. Бурмали структуралар орасида уларнинг иккита асосий тури: антиклинал ва синклинал структуралар ажратилади.
  • Антиклинал бурма морфологик томондан қавариқ структура бўлиб, унинг ядросида қари жинслар очилиб ётган бўлади, қанотларини эса ёш жинслар ташкил этади (1-расм).
  • 1-расм. Антиклинал ва синклинал бурмалар

Синклинал бурма антиклинал бурманинг акси бўлиб, морфологик томондан ботиқ структура ва унинг мульдасида ёш жинслар, қанотла-рида эса қари жинслар ривож-ланган бўлади.

  • Синклинал бурма антиклинал бурманинг акси бўлиб, морфологик томондан ботиқ структура ва унинг мульдасида ёш жинслар, қанотла-рида эса қари жинслар ривож-ланган бўлади.
  • Бурмалар ер пўстида ҳар қандай ҳолатда ётиши мумкин. Улар қандай ҳолатда ётишидан қатъий назар маълум бир морфологик элементлардан иборат бўлади. Табиий ҳолда ер юзасида ювилишдан тўла сақланган бурмалар камдан-кам учрайди. Бурма элементлари ҳолатини таҳлил қилиш орқали уларнинг умумий шаклини тиклаш мумкин. Бурмали струк-тураларнинг ўлчами ва тартиби ҳар хил бўлиб, кўп ҳолларда йирик биринчи тар-тибдагилари майда бурмалардан тузилган бўлади. Бурмалар ер юзасида алоҳида-алоҳида ёки катта гуруҳлардан иборат бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда улар бурмали ўлкаларни ташкил қилади.
  • Ҳар бир бурма маълум элементлардан ташкил топган бўлади. Бурмаларда қатламларнинг букланиш жойи бурма қулфи ёки ядроси дейилади. Бурмаларнинг қулфига туташган қисмлари бурма қанотлари дейилади ва улар қарама қарши томонга моноклинал ётган бўлади. Бурма ядроси ер юзасида, одатда, ювилган ҳолда учрайди.
  • Қатламларнинг букланиш чизиғи бўйича бурмани иккига бўлувчи ҳаёлий текислик бурманинг ўқ текислиги деб юритилади (2-расм). Бурма ўқ текислиги муҳим элементлардан бири бўлиб, унинг фазода тутган вазиятига қараб бурмаларнинг морфологик турлари ажратилади. Бурма ўқ текислиги билан рельеф юзасининг кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ бурманинг ўқ чизиғи дейилади. Бурма ўқ текислиги билан бурмада қатнашаётган қатламлардан бирининг юзаси кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ бурма шарнири дейилади (3-расм).
  • 3-расм. Бурмаларнинг шарнири ва қанотлари.
  • 2-расм. Бурманинг ўқ текислиги.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling