Қатламларнинг букланиш ҳолатига қараб бурма шарни-ри горизонтал, қия, эгри ва тўлқинсимон бўлиши мумкин. Бур-ма шарнири ёрдамида унинг фазода тутган вазияти аниқланади. Бурма шарнирининг бўйлама йўналишда бир неча бор шўнғи-ши ва кўтарилишидан бурма ундуляцияси ҳосил бўлади. Бурма шарнири билан унинг горизонтал текисликка ўтказилган проекцияси орасидаги бурчак бурманинг шўнғиш ёки кўтарилиш бурчаги дейилади. - Қатламларнинг букланиш ҳолатига қараб бурма шарни-ри горизонтал, қия, эгри ва тўлқинсимон бўлиши мумкин. Бур-ма шарнири ёрдамида унинг фазода тутган вазияти аниқланади. Бурма шарнирининг бўйлама йўналишда бир неча бор шўнғи-ши ва кўтарилишидан бурма ундуляцияси ҳосил бўлади. Бурма шарнири билан унинг горизонтал текисликка ўтказилган проекцияси орасидаги бурчак бурманинг шўнғиш ёки кўтарилиш бурчаги дейилади.
- Ҳар қандай бурма ўз ўлчамларига эга. Уларнинг эни, бўйи ва баландлиги бўлади (4-расм). Бурманинг эни (кенглиги) ёндош бурмалар ўқ текисликлари орасидаги масофадан иборат бўлади. Унинг узунлиги қарама-қарши томонда бурмада қатнашаётган маълум қатламнинг шўнғиш нуқталари орасидаги масофага тенг, баландлиги эса ёндош қарама-қарши бурмалар қулфлари орасидаги вертикал масофага тенг бўлади.
- 4-расм. Бурмалар шарнирининг планда ва кесмада тасвирланиши.
- 5-расм. Бурмаларнинг морфологик турлари: а-симметрик бурма:
- б- асимметрик бурма; в-ётувчи бурма; г-шўнғувчи бурма.
Бурмаларнинг морфологик турлари. Бурмалар горизонтал текисликка нисбатан қавариқ-ботиқлигига, ўқ текислигининг вазиятига, бурма қанотлари орасидаги муносабатга, қулфининг шаклига, эни билан бўйи орасидаги нисбатга ва бошқа ҳусусиятларига қараб морфологик турларга бўлинади. - Бурмаларнинг морфологик турлари. Бурмалар горизонтал текисликка нисбатан қавариқ-ботиқлигига, ўқ текислигининг вазиятига, бурма қанотлари орасидаги муносабатга, қулфининг шаклига, эни билан бўйи орасидаги нисбатга ва бошқа ҳусусиятларига қараб морфологик турларга бўлинади.
- Бурмалар ўқ текис-лигининг вазиятига қараб симметрик ва асимметрик бурмаларга бўлинади.
- Симметрик бурмаларда ўқ текислиги вертикал жойлашган бўлиб, уларнинг қанотлари бир хил қиялик бурчагига эга бўлади. Асимметрик бурмаларда эса ўқ текислиги қия ёки горизонтал ётган бўлиб, қанотлари турли қиялик бурчагига эга бўлади Асимметрик бурмалар орасида қия, тўнтарилган, ётувчи ва шўнғувчи турлари ажратилади
Do'stlaringiz bilan baham: |