Тектоник брекчиялар катта бўшлиқ ҳажмига эга бўлганлиги учун кўп ҳолларда уларнинг ичига гидротермал эритмалар кириб, томирли ва маъданли минерал ётқизиқлар ҳосил қилади. Шунингдек тектоник брекчиялар орасида ерости сувлари, газ ва нефт маҳсулотлри тўпланиши мумкин. - Тектоник брекчиялар катта бўшлиқ ҳажмига эга бўлганлиги учун кўп ҳолларда уларнинг ичига гидротермал эритмалар кириб, томирли ва маъданли минерал ётқизиқлар ҳосил қилади. Шунингдек тектоник брекчиялар орасида ерости сувлари, газ ва нефт маҳсулотлри тўпланиши мумкин.
- Узилмали структурада кўтарилган блок ёки ётган қанот, чўккан блок ёки осма қанот, сурилиш юзаси, сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, сурилиш амплитудаси каби элементлар ажратилади
- Узилмали структуралар ўзининг хима-хиллиги билан ажралиб туради ва блокларнинг сурилиш юзаси йўналиш чизиғи бўйича (горизонтал), сурилиш юзасининг ётиш чизиғи бўйча (вертикал) ва уларнинг ҳар иккисига ҳам маълум бурчак остида (диагонал) ҳаракатланиши орқали бир-биридан фарқланади. Булардан ташқари блокларнинг сурилиш юзасига перпендикуляр йўналишдаги харакати, сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, унинг ётиш томони ва бошқа хусусиятлари ҳам ҳисобга олинади. Улар орқали узилмали структуралар узилма, аксузилма, силжима, устсурилма, қоплама ва очилма сингари турларга ажратилади.
Узилмали структура-ларнинг бундай хилма-хиллиги тоғ жинсларига таъсир қилувчи тектоник кучларнинг ҳаракат йўналиши ва улар орасидаги муносабатга боғлиқ. Тектоник кучлар ҳаракат йўналишига қараб сиқувчи, чўзувчи ва жуфт кучларга бўлинади - Узилмали структура-ларнинг бундай хилма-хиллиги тоғ жинсларига таъсир қилувчи тектоник кучларнинг ҳаракат йўналиши ва улар орасидаги муносабатга боғлиқ. Тектоник кучлар ҳаракат йўналишига қараб сиқувчи, чўзувчи ва жуфт кучларга бўлинади
- Сиқувчи тектоник кучлар бир-бирига қарши йўналишдаги ҳаракати туфайли тоғ жинсларида бурмали структуралардан ташқари аксузилма, устсурилма ва қоплама сингари узилмали структураларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
- Чўзувчи тектоник кучлар қарама-қарши томонга йўналган бўлиб, уларнинг таъсирида асосан узилма (8-расм), очилма ва рифт структуралари вужудга келади
- Паракучлар эса, сиқувчи тектоник кучлар сингари бир-бирига қарши йўналишда ҳаракат қилсада, лекин улар ўзаро параллел бўлади. Бу кучлар таъсирида силжима структуралар ҳосил бўлади (9-расм).
- 8-расм. Узилма структуранинг кўриниши.
Do'stlaringiz bilan baham: |