Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
www.ziyouz.com kutubxonasi 4.2 Иктисодий хавфсизликни таъминлашда
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
76
www.ziyouz.com kutubxonasi 4.2 Иктисодий хавфсизликни таъминлашда давлатнинг тартибга солиш вазифаси Бозор муносабатлари шароитида давлат иқтисоди- ётга аралашиб, бозор механизмининг амал қилишига кўмаклаш ади ва аҳолини унинг салбий оқибатларидан ҳимоялаш чора-тадбирларини кўради. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишдан кўзланган асосий мақсад бозор муносабатларини муайян ва маълум йўна- лиш ларда ривожлантириб, иқтисодий танглик, таҳдид ва хавф -хатардан ҳимоялаш ҳамда аҳоли турмуш да- ражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликдан ибо- ратдир. Давлатнинг иқтисодиётга аралаш уви кўлами ва даражаси унинг имкониятларига мос равишда бўлмб, бозор механизмлари, хўж алик субъектларининг эркин фаолият юритиши учун қулай иқтисодий муҳит ярати- лишига имкон бериши лозим бўлади. Шунингдек, дав- лат хўж алик тизимининг рақобатбардошлигини оши- риб, бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлани- шини рағбатлантиради. Давлат иқтисодиётни тартибга солишнинг қуйида- ги йўналишларида ҳам фаолият юритади: - иқтисодиётдаги жараёнларни объектив, кенг қам- ровли мониторинги, шу жумладан, шахс, давлат ва жамиятнинг муҳим ҳаётий манфаатларига бўладиган ички ҳамда таш қи таҳдидларни аниқлаш ва прогноз- лаш тириш учун ахборотлар базасини яратиш; - иқтисодий манфаатларга таҳдидларнинг олдини олиш ва салбий оқибатларини енгиш ҳамда барҳам бе- риш бўйича ж арима ва узоқ муддатли чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш. Бунда давлатнинг иқтисо- дий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича 77 www.ziyouz.com kutubxonasi фаолиятини мувпфиқлаштириш ва назорат килиш чора- тадбирлари натижалари баҳоланади. Давлатнинг ушбу иқтисодиётга аралаш уви дастак- ларини аниқлашда хўж алик субъектларининг ривож- ланиш ва ўз фаолиятларини тартибга солиш имконият- ларини аниқлаш муқим аҳамият касб этади. Давлат институционал ўзгаришларни, таркибий сиёсатни амалга ошириш орқали иқтисодиётнинг самарали амал қили- ши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида молия- вий, пул-кредит, инвестициялаш ва таш қи иқтисодий соҳаларни фаол тартибга солади. Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади: - мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ва дав- латнинг барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни аниқлаш ва мониторинг қилиш; - ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига бар- ҳам бериш ёки юмшатишга қаратилган иқтисодий сиё- сатни шакллантириш ва институционал ўзгаришларни амалга ошириш. Шуни айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий хавфсизлик- ни таъминлаш да давлат бошқарув органлари ф аолия- тини мувофиқлаштириш ишлари Республика Прези- денти раҳбарлигидаги Миллий хавф сизлик Кенгаши томонидан амалга оширилади. Х авф сизлик Кенгаши аъзолари мамлакат Президенти томонидан тайинлана- ди. Унинг таркибига бош вазир, Х авф сизлик Кенгаши котиби, Ташқи ишлар вазири, Миллий хавфсизлик хиз- мати раҳбари, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари- нинг раҳбарлари киради. Кенгаш доирасида иқгисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича идоралараро доимий комиссия фаолият юритади. Ушбу комиссия Олий Маж- лиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли кўмиталари билан иқтисодий хавфсизликни таъмин- 78 www.ziyouz.com kutubxonasi лашнинг конунчилик базасини такомиллаштириш бо- расида ҳамкорлик қилади, шунингдек, хавф сизлик кенгашига иқтисодий хавф сизлик соҳасидаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари бўйича таклиф ва тав- сиялар ишлаб чиқади ҳамда бу борадаги турли вазир- лик ва муассасалар, худудий бошқарув органлари ф а- олиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашади. Download 6.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling