Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


www.ziyouz.com kutubxonasi 3.2.1-чиз.ма


Download 6.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/47
Sana13.10.2023
Hajmi6.73 Mb.
#1701403
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006

68
www.ziyouz.com kutubxonasi


3.2.1-чиз.ма
Иқтисодий хавфсизликнинг ички тахдид омиллари
таркиби
69
www.ziyouz.com kutubxonasi


3.3.1-чизма
Таш ки тақдид ом илдари таркиби
70
www.ziyouz.com kutubxonasi


4-боб. Иқтисодий хавфсизликни 
таъминлаш механизми
4.1 Иктисодий хавфсизликни таъминлашдан 
мақсад ва унинг институционал 
шароитларининг яратилиши
Хавфсизликни, шу жумладан, иқтисодий хавфсиз- 
ликни таъминлаш давлат сиёсатининг муҳим таркибий 
қисми ҳисобланади. Ушбу мақсадда унинг сиёсий таш - 
килий ва ҳуқуқий асослари яратилиб, концепция ишлаб 
чиқилади. Уни ишлаб чиқиш эса иқтисодий ҳолатни объек- 
тив баҳолашга ҳамда унинг ривожланиш тамойили ва 
тенденцияларини прогноз қилишга асосланади. Бунинг 
учун иқтисодий хавфсизликни белгиловчи вазият ва 
ҳолатлардаги сабаб-оқибатлар аниқланиб, иқтисодий 
хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга масъул, ж а- 
вобгар давлат органлари, ташкилот ҳамда муассасалар 
белгиланади.
Концепцияни ишлаб чиқишда иқтисодий хавф сиз- 
лик, таҳдидларнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш муҳим 
аҳамиятга эга. Мамлакатдаги ҳақиқий иқтисодий аҳволни 
аниқлашга қаршилик қилувчи сиёсий кучлар ёки юқори 
мансабдор шахслар мавжуд бўлиши мумкин. Шу боис- 
дан уларнинг бу борадаги қаршилик ва тўсқинликлари- 
ни енгиб ўтишга тўғри келади.
Иқтисодий хавфсизлик концепциясида иқтисодиёт- 
да ижтимоий ишлаб чиқариш ҳажми ва динамикаси, 
иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлиги, 
иқтисодиётнинг очиқлиги, интеллектуал салоҳиятнинг 
ҳолати, инновацион даражаси, ижтимоий-сиёсий бар- 
қарорлик, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларга
71
www.ziyouz.com kutubxonasi


таъсир кўрсатиш даражаси, мамлакатнинг ижтимоий- 
иқтисодий ривожланиши тенденцияларининг истиқболли 
прогнозлари ва уларнинг асосий устуворликлари ўз 
ифодасини топиши лозим.
Иқтисодий хавфсизлик концепцияси ўз ичига қуйи- 
дагиларни олади:
- хавфсизликни таъминлашнинг мақсад ва вазифалари;
- уларни амалга ошириш йўллари ва усуллари;
- олий хокимият ва маҳаллий ҳокимият органлари, 
иқтисодиёт тармоқлари бошқарув тизимлари, ҳуқуқ- 
тартибскг, миллий хавфсизлик органларининг умумдав- 
лат, ҳудудий даражадаги иқтисодий хавфсизликни таъ - 
минлаш бўйича вазиф алари;
- мавжуд ва потенциал хавфсизликка таҳдидларни 
таҳлил қилиш;
- давлатнинг хавфсизликни таъминлашдаги имко- 
ниятлари, иқтисодий ресурслардан, восита ва кучлар- 
дан рационал фойдаланиш назарда тутилади;
- иқтисодий таҳдидларни бартараф этиш, уларнинг 
олдини олиш ва салбий таъсирини юмшатиш йўллари, 
восита ва усуллари.
Хавфсизлик концепцияси асосида уни таъминлаш - 
нинг давлат стратегияси ишлаб чиқилади. Ушбу стра- 
тегия таҳдидларнинг моҳиятини, объектлар индикато- 
ри ва уларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш меха- 
низмларини белгилаб беради.
Иқтисодий адабиётларда давлат иқтисодий страте- 
гиясининг уч ж иҳати ва таркибий қисмлари ажратиб 
кўрсатилган:
1. Иқтисодий хавфсизлик ва мамлакат ҳаётидаги му- 
ҳим соҳаларнинг ҳимояланганлигини таъминлайдиган 
миллий, давлат манфаатларини аниқлаш.
2. Шахс, жамият ва давлатнинг муҳим ҳаётий манфа-
72
www.ziyouz.com kutubxonasi


атларига зиён келтирадиган иқтисодий хавфсизликка таҳ- 
дидлар ва хавф-хатарларни тавсифлаш. Бунда қисқа, 
ўрта ва узоқ муддатли даврларда давлат ва ижтимоий- 
иқтисодий тизим барқарорлигига зарарли, салбий таъ- 
сир кўрсатувчи ҳолатлар аниқланади.
3. 
Иқтисодий хавфсизликни, унинг турли таҳдид- 
лар, хавф -хатарлардан барқарор ҳимояланишини таъ - 
минлашга қаратилган иқтисодий сиёсатни ш аклланти- 
риш, институционал ўзгариш ларни амалга ошириш 
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.' Ушбу стра- 
тегияда иқтисодий хавфсизлик талабларига жавоб бе- 
радиган иқтисодиётнинг мезон ва параметрлари ҳам 
аниқланади.2 Иқтисодий манфаатларга ва хавфсизлик- 
ка таҳдидларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этишнинг устувор вазифаларига қуйидагилар киради:
- аҳолининг барча ижтимоий гуруҳ ва табақалари 
турмуш даражасини ошириш орқали ж амият барча 
аъзоларининг бирдамлигига эришиш;
- миллий иқтисодиётга хусусий инвестицияларни 
киритишни рағбатлантириш, инвестицион ж араёнлар- 
ни фаоллаштириш;
- қатъий солиқ, пул-кредит сиёсатини юритиш, мил- 
лий валюта қадрини ошириш ва мустаҳкамлаш;
- ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш ва 
самарали божхона назорат тизимини шакллантириш;
- мамлакат фани ва интеллектуал салоҳияти ривож- 
ланишини қўллаб-қувватлаш;
- мамлакат ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий жиҳат- 
дан ривожлантириш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадор- 
ликни кучайтириш орқали ички иқтисодий маконни мус- 
таҳкамлаш;
- хўжалик субъектларининг халқаро бозорларга чи- 
қишдаги мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш.
73
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шуни айтиб ўтиш жоизки, иктисодий хавфсизлик- 
ни таъминлашда иқтисодий восита ва чора-тадбирлар 
билан бир қаторда, коррупция, таш килий жиноятчи- 
ликка, хуфёна иқтисодиётга қарши сиёсий, ҳуқуқий, 
иқтисодий, ташкилий тавсифдаги чора-тадбирлар, во- 
ситалардан ҳам фойдаланилади. Бунда иқтисодий бош- 
қарув органлари ҳуқуқ-тартибот, миллий хавфсизлик 
хизмати, чегара, божхона органлари билан биргаликда 
ўзаро алоқадорликда ф аолият юритадилар.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг институ- 
ционал муҳитини яратиш муҳим ҳисобланади. Бунда 
ин ститутлар деганда ж ам иятдаги турли тизимлар, 
субъектларнинг ўзаро алоқадорликдаги фаолиятлари 
қоидалари (ўйин қоидалари) назарда тутилади. Улар 
маълум чеклаш лар ҳамда рағбатларни ўз ичига олган 
бўлиб, фаолиятга ундовчи мотив ва механизмларни 
шакллантирувчи қонун-қоидалар йиғиндисидир. Инсти- 
тутлар формал ва ноформал чеклаш лар асосида ҳара- 
кат чегараларини белгилаш орқали бозор иқтисодиети 
шароитидаги ноаниқликларни камайтиради, қабул қили- 
наётган қарорларнинг етарли дараж ада натижа бери- 
шини таъминлайди.3 Ушбу институционал ёндашувга 
кўра иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун муас- 
сасалар, хўж алик тузилм алари белгиланган қонун- 
қоидалар асосида зарарли фаолиятни чеклаш орқали 
бир-бири билан алоқадорликда ф аолият юритишлари 
учун қулай муҳит яратилиши муҳим аҳамиятга эга бўла- 
ди. Ж амиятда ноформал чеклаш лар, яъни анъана, 
одатлар, турли ижтимоий ш артлар, формал чеклаш - 
лар, яъни қонунлар, суд прецидентлари, маъмурий 
актлар ҳамда белгиланган ф аолият қоидаларига риоя 
қилинишини таъминловчи суд, ҳуқуқ-тартибот ва бош- 
қа хавфсизлик органлари айрим хўж алик субъектла-
74
www.ziyouz.com kutubxonasi


ри, ш ахслар, гуруҳлар ва бошқа кучларнинг хавф сиз- 
ликка таҳдид солувчи хатарли фаолиятининг олдини 
олиш ва бартараф қилиш учун тегишли муҳит яратади. 
Бу эса маълум трансакцион хараж атларни тақозо эта- 
ди. Буларга ахборот излаш, тузилмалар ўртасида кели- 
шув ва м узокаралар ўтказиш , ш артномалар тузиш
ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш 
хараж атлари киради.4 Институционал ёндашув турли 
даражадаги хўж алик субъетларининг иқтисодий хавф - 
сизлиги бўйича қарорлар қабул қилиш процедуралари 
в а ж араён лари хараж атлари н и оптималлаш тириш , 
иқтисодий ўсишни таъминловчи механизмларни тако- 
миллаштириш орқали самарали бошқариш тамойилла- 
рининг шаклланиши учун имкон яратади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш учун асосий 
шарт-шароитлар қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
- аҳолининг ривилизацион эҳтиёжларини қондира 
оладиган яшаш имкониятининг яратилиши. Бу кишилар 
учун танлаш эркинлиги ҳамда узоқ муддат меҳнат қоби- 
лиятини сақлаган ҳолда фаолият юритиш ҳуқуқи ва маж- 
буриятини ифодалайди. Бунинг учун бозорнинг ўз-ўзини 
тартиблаш ва иқтиоодиётни давлат томонидан тартиб- 
лаш механизмлари уйғунлигини таъминлашга хизмат 
қилувчи ресурс, энергетика, транспорт, ишлаб чиқа- 
риш ва боэор инфраструктуралари шакллантирилади;
- хотиржам яш аш имкониятларининг яратилиши. 
Бунинг учун фавқулодда нохуш вазиятлар вужудга 
келишининг олдини олиш ҳамда ишончли ахборотга эга 
бўлиш учун иқтисодий шароитлар вужудга келтирили- 
ши лозим бўлади. Бундан кўзланган мақсад, биринчи- 
дан, иқтисодий ва техноген хавф-хатарга қарши тура 
олиш, иккинчидан, иқтисодий жиноятчилик ва тер- 
роризмнинг кучайишига карши турли имкониятларни 
яратиш ҳисобланади;
75
www.ziyouz.com kutubxonasi


- мамлакатнинг ҳудудий ва иктисодий яхлитлигига 
хавф солувчи омилларнинг олдини олиш. Бу омиллар 
мамлакат ҳудудларининг ривожланиши ва аҳоли тур- 
муш даражасидаги фарқларнинг катталашиб кетиши 
туф айли вужудга келади. Мамлакатнинг ҳудудий ва 
иқтисодий яхлитлигини таъминлаш учун, биринчидан, 
ягона иқтисодий маконни таш кил этиш мақсадида пул 
ва банк тизимини мустаҳкамлаш, молиявий ва савдо 
и н ф р ату зи л м аси н и р и в о ж лан ти р и ш ; иккинчидан, 
худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дара- 
жаларини бир-бирларига яқинлаштиришга қаратилган 
оқилона ҳудудий сиёсатни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ бўлади.
Ушбу ш арт-ш ароитларни яратиш асосида иқтисо- 
дий хавфсизликни таъминлаш механизмининг асосий 
элементлари - ҳуқуқий база, бошқаришнинг иқтисодий 
услублари ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан тар- 
тибга солиш вужудга келади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий 
базасини Ў збекистон Республикасининг К онститу- 
цияси ва бошқа қонунлар таш кил этади. Эндиликда 
эса “Х авф сизлик тўғрисида” ги қонунни қабул қилиш 
лозим бўлади.
Бошқаришнинг иқтисодий услублари таркиби тўлов, 
товар айрибошлаш ва нарх шаклланишини тартибга со- 
лиш, иқтисодий жавобгарлик ва м асъулият ҳамда мо- 
лиявий интизомни ўз ичига олади. Шунингдек, улар- 
нинг таркибига турли суғуртавий ҳимоялар, ф аолият 
турларини лицензиялаш, хўж алик жараёнларини тек- 
шириш орқали улардаги қийинчилик ва тўсиқ бўлувчи 
омилларнинг олдини олиш ва бартараф этиш воситаси 
сифатида аудит ҳамда ахборот киради.

Download 6.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling