Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
1.2. Миллий хавфсизлик ва унинг таркиби
Миллий хавф сизлик манфаатларни ҳимоялашнинг умумий ш акли ҳисобланади. Шунингдек, у м анфаат ва эҳтиёжларнинг намоён бўлиш шакли ҳамдир. Бошқача айтганда, манфаат ва эҳтиёж ларни қондириш, мод- дий, маънавий, умуминсоний қддриятлардан баҳраманд бўлиш ва фаровонликка интилиш тўғрисидаги барча тасаввурларни ифодалайди. Миллий хавфсизлик фуқаролар, яъни шахс, жами- ят ва давлат манфаатларини ҳимоя килишга йўналти- рилган бўлади. У шахс, фуқаро манфаатлари, консти- туцион ҳуқуқ ва эркинликлари, яшаш хавфсизлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, жисмоний, маънавий, интеллектуал ривожланишини таъминлашга хизмат килади.. Ж амият манфаатлари демократияни мустаҳкамлаш, ижтимоий-сиёсий барқарорлик, ф укаролар ўртасида тинчлик ва миллатлараро тотувликни саклаш, аҳоли- Й www.ziyouz.com kutubxonasi нинг яратувчилик фаоллигини ошириш ва унинг барча ижтимоий ва этник гуруҳларининг маънавий ривожла- нишини таъминлашни ўз ичига олади. Давлат м анфаатлари эса конституцион тузум, мам- лакат суверенитети ва территориал яхлитлигини ҳимоя қилиш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик- ни қарор топтириш, қонунларнинг сўзсиз амал қили- шини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни қўллаб-кувватлаш ва тенг ш ериклик асосида халқаро ҳамкорликни ри- вожлантиришдан иборат. Ушбу манфаатлар бир-бири билан ўзаро боғланган бўлиб, улар жамият аъзоларининг мустақиллигини таъ - минлаш, халқ фаровонлиги ва турмуш дараж асини ошириш, унинг маданиятини ва маънавий қадриятла- рини сақлашга бўлган интилишларини ифода этади. Шу боис ҳар қандай мамлакат манфаатлари учта муҳим мақсадга йўналтирилган бўлади: 1) халқ фаровонлиги- ни ошириш; 2) мамлакат тинчлиги ва ҳудудини ҳимоя қилиш ҳамда юртни обод этиш; 3) миллий маданиятни ривожлантириш6 Ўзбекистонда миллий хавфсизлик миллий истиқлол мафкураси билан ҳамоҳангдир. Чунки “...миллий ис- тиқлол м аф кураси ўз мазмун-моҳиятига кўра, Ўзбе- кистоннинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига хизмат қила- ди, барча сиёсий партиялар, гуруҳлар ва қатламлар- нинг - бутун халқимизнинг куйидаги умумий манфаат- ларини ифодалайди: - мамлакатнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадлар дахлсизлиги; - юрткинг тинчлиги, давлатнинг ҳарбий, иқтисодий, ғоявий, экологик, информацион тахдидлардан муҳофаза этилиши; - мамлакатда фуқаролараро ва миллатлараро тотув- лик, ижтимоий барқарорлик муҳитини таъминлаш; 9 www.ziyouz.com kutubxonasi - ҳар бир оила ва бутун халқнинг фаровонлиги; - жамиятда адолат устуворлиги, демократия, ўз- ўзини бошқариш тамойилларининг амал қилиш и”7. Ушбу манфаатлар миллий давлат манфаатини таш- кил этади. Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги унинг миллий манфаатини турли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, экологик, ғоявий, информацион ва бошқа омиллар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилади. Ш у боис миллий хавфсизлик таркиби мураккаб тузилишга эга бўлиб, сиёсий, ҳарбий-мудофаа, ғоявий, мафкуравий, иқтисодий, экологик, ахборот хавфсизлигини ўз ичига олади (қаранг: 1.2.1- чизма.) Сиёсий хавф сизлик мамлакатнинг миллий-давлат тузилиш ини, конституцион тузумни ҳимоя қилишга йўналтирилади. Ҳарбий-мудофаа хавфсизлиги мамла- кат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган. Ғоявий, маф- куравий хавфсизлик ҳозирги даврда айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. М афкура, ғоя ҳар қандай жами- ят ҳаётида муҳим ўрин тутади. Чунки мафкура мав- ж уд бўлмаса, ҳар қандай ж ам ият ўз танлаган йўлини йўқотиши мумкин. Қаерда мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши барчага аён ҳақиқатдир. Ҳозирги даврда турли хил эски ва янги мафкура, ғояларнинг ўзаро кураши ҳар қачонгидан ҳам шидцат- ли тус олмоқда. Бунга сабаб социалистик тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг икки қарам а-қарш и қутбларга бўлиниши барҳам топган бўлса-да, турли хил мақсад, м анф аатларни ифода этувчи м аф куралар, ғоялар кураши, тортишуви ҳали тўхтагани йўқ. Бу ку- раш лардан мақсад инсон, жумладан, ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор мил- 10 www.ziyouz.com kutubxonasi лат ёки халқнинг онги ва тафаккурига таъсир ўтказиш, уни ўзига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилишдан иборатдир. Фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги эса ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий қарамлик- лардан ҳам кўра даҳшатлироқдир. Шу боис, д а в л а т и - миз раҳбари таъкидлаганидек, мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эга. Агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий таҳдид, хавф-хатар, тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин. Аммо мафкуравий, ғоявий хавфни, тазйиқни тезда илғаб олиш, сезиш ниҳоятда қийин. Инсон ўз мустақил фикрига, со- бит эътиқодига, ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий миллий қадриятларга, мустаҳкам иродага эга бўлмаса, жамиятда халқни ягона мақсад йўлида бирлаштирувчи миллий ғоя ва мафкура мавжуд бўлмаса, унинг тзфли зарарли ғоя ва мафкураларнинг тазйиқига бардош бериши амри маҳол- дир. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда “...жамиятимиз ҳаёти- га жиддий хавф туғдирадиган мафкуравий тахдидлар куй- идагилардан иборат: -ислом халифалигини тиклаб, унинг байроғи остида мусулмон халқларини янги империяга бирлаштиришга қаратилган интилишлар; -ёш мустақил давлатларни собиқ иттифоққа бир- лаш тириш ғояси; -тарихимизни, миллий кддриятларимиз ва диннинг моҳиятини сохталаштиришга уринишлар; -аҳлоқси зли к ғояларини ёйиб, халқни маънавий ж иҳатдан бузишга интилишлар; -турли мафкуравий воситалар орқали минтақавий ва давлатлараро можароларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлар”8. Бундай гоявий, мафкуравий таҳдидлар инсонлар ва халқнинг қалби, онгини забт этишга, уларни ўз миллий 11 www.ziyouz.com kutubxonasi ва маънавий, маданий кадриятларидан, умумбашарий цивилизация ютукларидан махрум килишга, пировард натижасида мамлакатни ўзларига қарам қилиб олишга қаратилган. Шунинг учун ҳам ғоявий, мафкуравий хавф- сизликни таъминлаш ғоят муҳим аҳамият касб этмоқда. Экологик хавф сизлик табиат ва инсоннинг ўзаро муносабатларидаги муайян қонуниятларнинг бузилиши оқибатида юзага келадиган экологик фалокатларнинг олдини олишга қаратилган. Бу хавф-хатар, ф алокатлар инсоннинг табиат имкониятларини ва унинг ривожла- ниш қонуниятларини хисобга олмасдан, табиий ва ми- нерал хом ашё захираларидан ваҳшийларча, экстенсив усулда, жуда катта хараж атлар ва исрофгарчиликлар билан фойдаланишга асосланиб, хўж алик фаолиятини юритиш оқибатида юзага келмоқда. Президент Ислом Каримов экологик хавфсизликни таъминлашнинг ахами- яти тўғрисида тўхталиб бундай деган эди: “Тараққиёт- нинг ҳозирги босқичида инсон билан табиатнинг ўзаро таъсирига оид бир катор муаммоларни ҳал этиш ф ақат бир мамлакат доирасида чекланиб қола олмайди. Улар- ни бутун сайерамиз кўламида ҳал қилиш зарур. Кўри- ниб турибдики, табиий муҳитни инсон юритадиган хўжа- лик фаолиятининг зарарли таъсиридан ҳимпя қилиш билан боғлик кўпгина муаммолар кенг кўлам касб эта- ди. Ш у сабабли улар фақат халқаро ҳамкорлик асосида ҳал қилиниши лоаим”9. Демак, экологик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий кисми бўли- ши билан бир қаторда глобал аҳамият касб этиб бораёт- ганини таъкидлаш жоиз. Иқтисодий хавф сизлик мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан мустақил, баркарор ривожланишга қодир- лигини таъминлашга йўналтирилган. Информацион хавфсизлик юкорида тавсифланган 12 www.ziyouz.com kutubxonasi миллий хавфсизликнинг барча шаклларини, айниқса, ғоявий, м аф куравий хавф сизликни таъминлаш нинг муҳим воситаси сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Шуни таъкидлаш жоизки, «миллий хавфсизлик» ту- шунчаси кўп қиррали ва хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Умумлаштирилган ҳолда унинг қуйидаги хусу- сиятларига эътибор қаратиш лозим. Download 6.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling