Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


  Мамлакат иқтисодий манфаатларини


Download 6.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/47
Sana13.10.2023
Hajmi6.73 Mb.
#1701403
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006

8.2. 
Мамлакат иқтисодий манфаатларини 
қимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 1
1 М амлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш 
ва унинг хавфсизлигини таъминлашда давлат асосий 
ўрин тутади. Бу борадаги давлатнинг вазифалари қуйи- 
дагиларда ўз ифодасини топади:
- давлатни микро ва макро иқтисодий тараққиётига 
оид стратегик қарорларни асослаш ва уларнинг баж а- 
рилишини таъминлаш;
- иқтисодий-маъмурий восита ва усуллар ёрдамида 
иқтисодий стратегия ва жорий дастурларни амалга оши- 
риш, эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳо-
уь. 155
www.ziyouz.com kutubxonasi


лаш, мавжуд шароитларга мос равишда кўрилаётган чора- 
тадбирларга тузатишлар киритиш;
- бошка мамлакатлар билан ўзаро алоқалар тизими- 
да ҳимояланишни рағбатлантириш режимини кўзда 
тутадиган қонунлар ва меъёрий ҳуж ж атларни ҳаётга 
татбиқ этиш орқали мамлакатнинг иқтисодий сувере- 
нететини ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ҳимояланишини 
таъминлаш;
- иқтисодиётда юзага келадиган муаммоли вазият- 
ларни ўз вақтида ҳал қилиш учун давлат бошқаруви 
органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, 
вазиф алари ва масъулиятини оқилона тақсимлаш ва 
уларнинг ўзаро фаолиятини уйғунлаштириш. )
М амлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш 
тизими ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
- ташкилий тузилмалар;
- коммуникация ва ўзаро алоқа тизими;
- ахборотлар;
- ҳар томонлама тайёрланган кадрлар.
М амлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўна- 
лиш да олиб борилади:
- иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва 
уларнинг субъектларига қарш и курашиш;
- барча қонун, меъёрий ҳуж ж атлар ҳамда бошқа- 
рув қарорларини иқтисодий хавфсизликни мустаҳкам- 
лаш талабларига мослигини аниқлаш учун экспертиза- 
дан ўтказиш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим 
ш арти ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш, 
бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиш- 
нинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Зеро мам- 
лакат иқтисодий хавфсизлиги дараж аси унинг иқтисо-
1 56
www.ziyouz.com kutubxonasi


дий салоҳияти билан белгиланади. Бу салоҳият миллий 
иқтисодиёт ресурслари, захиралари, амалга оширила- 
ётган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, бозор ин- 
фратузилмаси, бошқариш тизими, саноатни таш кил 
этиш ҳамда таш қи бозор конькжтурасидаги ўзгариш - 
ларга мослашувчанлиги, бошқа мамлакатларнинг қўллаб 
қувватлаши, халқаро уюшма ва таш килотларда фаол 
иштирокида намоён бўлади.
Мамлакатнинг иқтисодий мустаҳкамлиги унга нисба- 
тан қўлланилаётган блокада, санкция ва куч билан таъ- 
сир қилишга қаршилик кўрсатишга қодирлигини ўзида 
мужассамлаштиради. Уни таъминлаш учун миллий ман- 
фаатларни келиштириш, мувофиқлаштиришнинг сиёсий 
механизмларини қиёсий таҳлил қилиш лозим.
Иқтисодий хавф си зли кн и таъминлаш да миллий 
иқтисодиётнинг жаҳон ҳамжамияти билан такрор иш- 
лаб чиқариш ж араёнларига тўсқинлик қилмайдиган 
ҳамда таҳдидлар хавфини кескин камайтиришга имко- 
ният берадиган ўзаро уйғунлашиш ш арт-ш ароитлари- 
ни яратиш алоҳида аҳамият касб этади.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун 
асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка бар- 
ҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни ку- 
чайтириш зарур. Бунинг учун мамлакат иқтисодиёти тар- 
кибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё, оралик 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисоди- 
ётни, маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган 
тайёр маҳсулотга айлантириш мақсадга мувофиқдир. ТТТун- 
дагина малакатнинг иқтисодий аҳволи жаҳон бозорлари- 
даги коньюктура ўзгаришларига, ресурс баҳоларининг 
ўзгаришига боғлиқ бўлмайди. Шу боис, мамлакат иқтисо- 
диЙ хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат стра- 
-от-т.рг' • • гктисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришларни
1 5 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


амалга ошириш, саноат, молия ва банк тизимини мус- 
таҳкамлашга кдратилади. Бунинг учун технологик ж и- 
ҳатдан оркада колишга барҳам бериш, ишлаб чиқаришни 
модернизация қилиш даркор. Шунингдек, миллий товар 
ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ички ва ташқи 
бозорда ҳимоя қилишга қаратилган оқилона протекцио- 
низм сиёсатини амалга ошириш талаб этилади. Бу сиёсат 
қуйидагиларни кўзда тутиши керак:
- монополистик фаолиятни чеклаш;
- тайёр ишлаб берувчи саноат маҳсулотларини, асо- 
сан, машина ва асбоб-ускуналарни экспорт қилишни 
рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини, имтиёзли 
кредитлаш усулларини қўллаш;
- турли ишлаб чиқариш тармоқларида кичик бизнес 
ва хусусий тадбиркорликни, янги ташкил топган хўж а- 
лик субъектларини қўллаб қувватлаш, улар учун қулай 
шароитлар яратиш;
- ички бозорга ноқонуний йўллар билан арзон, ис- 
теъмолчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи 
товарлар кириб келишининг олдини олиш;
- ички бозорда миллий товар ишлаб чиқарувчилар 
манфаатини кўзлаш, уларни таш қи бозорга чиқиш ла- 
рини қўллаб қувватлаш;
- йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб 
қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида 
давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг 
самарали тизими шакллантирилади. У ўз ичига қуйи- 
дагиларни камраб плади:
- барча турдаги корхона ва таш килотлар хўжалик 
юритишнинг умумий қоидаларини ўрнатувчи макроиқ- 
тисодий тартибнинг жорий этилиши;
- иқтисодий ривожланишни прогнозлаштириш ва 
индикатив режалаштириш;
1 58
www.ziyouz.com kutubxonasi


- давлат ва хўж алик бошқаруви салоҳиятини муво- 
фиқлаш тириш ҳамда давлат мулкини бошқаришнинг 
самарали усулларини қўллаш.
Бундан ташқари, мамлакат иқтисодий хавфсизли- 
гини таъминлаш учун иқтисодиётнинг креминаллашу- 
вига қарш и кураш иш ғоят муҳим аҳамият касб этади. 
Жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг 
олдини олиш учун, бизнингча, қуйидаги чора-тадбир- 
ларни амалга ошириш керак:
- даромадларни декларация қилиш тизимини тако- 
миллаштириш;
- нодавлат хўжалик субъектларининг айрим фаоли- 
ят турларини қонун йўли билан чеклаш;
- рўйхатга олинмасдан туриб тадбиркорлик фаолия- 
ти билан шуғулланишни ман қилиш;
- истеъмолчилар саломатлигига зарар етказувчи 
маҳсулотларни лицензиясиз, сиф ат сертификатисиз 
сотишни ман қилиш;
- банкротлик қонуни талабларини қатъи й ҳаётга 
татбиқ этиш;
- ҳуқуқ-тартибот органларида иқтисодий қонунбу- 
зарликларга қарши курашиш бўлимлари фаолиятини 
кучайтириш;
- иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида турли 
назорат ва давлат органларининг тадбиркорлар хў ж а- 
лик фаолиятига ноқонуний аралашувини чеклаш ва унга 
қарш и курашиш;
- иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизм- 
лари эркин амал қилиш ини таъминлаш билан бир 
қаторда, давлат органларининг иқтисодиётини тартибга 
солиш фаолияти самарадорлиги ва таъсирчанлигини 
ошириш.

Download 6.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling