Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
- Bu sahifa navigatsiya:
- 995,1 -9,0 2004 1058,0 -8,0 1062,5 6,8
- 8-боб. Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 8.1. Миллий иқтисодиётнинг жақон иқтисодий тизимида тутган ўрни ва унинг
Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан
айирбошлаш курси (2000 - 2004 йй. давридаги ўртача кўрсаткичлар)2 Даар МБ айрибошлаш курси с ў м /5 Ўтган далрга нисбатан ўэгариши(%) Нақд хорижий валкгга курси(сўм/3) Аввапги даярга нисбатан ўзгариши (%) 2000 236,6 89,9 450,1 183,5 2001 422,9 78,8 829,0 84,2 2002 770,8 82,3 1023,8 31.9 2003 979,39 26,0 995,1 -9,0 2004 1058,0 -8,0 1062,5 6,8 'Ўзбекястон икгисолиёти. Тахлилий шарх. 2004 й и л Т , СИСМ, 2005. 20-21-6. 1 Ўша ерда. 2.1-6. 1 50 www.ziyouz.com kutubxonasi 8-боб. Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш 8.1. Миллий иқтисодиётнинг жақон иқтисодий тизимида тутган ўрни ва унинг манфаатларига тахдидлар Замонавий жаҳон иқтисодиёти халқаро меҳнат тақ- симоти асосида миллий иқтисодиётлар ўртасида барқа- рор, ҳар томонлама ўзаро алоқадорликнинг шакллани- ши оқибатида хўж алик ҳаётининг дунё миқиёсида ин- тернационаллашувини ифодалайди. Бу ҳол иқтисодий маконнинг вужудга келишига замин ҳозирлади. Ушбу маконда халқаро товарлар, хизматлар, хом ашё ресурс- лари, молиявий маблағлар, капитал, ишчи кучи бозор- лари вужудга келиб, улар ўртасида ўзаро алоқадорлик ҳамда боғлиқлик кучаймоқда. Ж аҳон миқёсида глобал- технологик, молиявий ахборот, маданий тизимлар жадал равишда ривожланиб бормоқда. Миллий иқтисодиёт халқаро меҳнат тақсимотига кўра ихтисослашуви фойдали қазилма бойликлари, жуғро- фий жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоий- иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо ва иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни эгаллайди. Ж а- ҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқти- содиёт халқаро ҳамкорлик учун очиқ бўлиши, яъни очиқ иқтисодиёт тавсифига эга бўлиши лозим. Очиқ иқтисодиётнинг хусусиятлари ва мавжуд имкониятла- рини қуйидагича тавсифлаш мумкин: - ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатда бозор механизми ва унсурлари ҳамда рақобат муҳити шаклланишининг жадаллашуви; 151 www.ziyouz.com kutubxonasi - миллий иқтисодиёт жаҳон хўжалиги билан анъа- навий товар айирбошлашдан ташқари, капитални четга чиқариш за четдан киритиш, илмий-техниканинг коо- перациялаш уви, ишлаб чиқариш интеграцияси каби ш аклларда уйғунлашади; - халқаро ресурслар айланмаси ва унинг самарадор- лигини оширишга асосланган ҳолда ички ишлаб чиқа- риш ҳажмига нисбатан миллий даромаднинг ўсиши; - халқаро айирбошлашнинг мутаносиб иқтисодий ўсиш омили сифатидаги ролининг кучайиши; Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг хал- қаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш орқали очиқ турдаги бозор иқтисодиётини вужудга келтирмоқца. Унинг истиқболлари эса кўп жиҳатдан жаҳон хўж али- ги тизимига кириб уйғунлашувига боғлиқ Ушбу мақ- садга эришиш учун Президент Ислом Каримов томо- нидан республика ташқи иқтисодий сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланиши белгилаб берилган: - мафкуравий курашлардан қатъи назар, ташқи му- носабатларда ошкораликка интилиш; - тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бош- қа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик; - ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлиги- да ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш; - тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий таш - килотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаш тириш негизида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи ало- қалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш; - умумэътироф этилган халқаро ҳукуқ меъёрларига риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш. Ю ртбошимиз томонидан таш қи иқтисодий сиёсат республиканинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳ- камлашга, унинг тўлов балансини кучайтириш га ва 152 www.ziyouz.com kutubxonasi хорижий инвестиция учун қулай муҳитни вужудга кел- тиришга қаратилиш и алоҳида таъкидлаб ўтилган. Иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришга қаратилган чора- тадбирларнинг амалга оширилиши туфайли мамлакатга хорижий инвестициялар кириб кела бошлади, қўшма корхоналар сони тобора кўпайиб бормоқда, ички бозор- ни маҳсулот билан тўлдиришга эришилмовда. Аммо, шу билан бирга, бу жараёнда мамлакат манфаатларига зид ж иҳатлар ҳам кўзга ташланмовда. Бу ҳолатлар қуйидагиларда намоён бўлди: - республиканинг илғор технологияларга эга бўли- шига чекловларнинг мавжудлиги; - мамлакатга маънавий ва моддий жиҳатдан эскир- ган техника ва технологияларни олиб киришга уриниш; - миллий рақобатбардош маҳсулотларни хорижий бозорларга чиқаришга тўсқинлик қилиш, илгари ўзлаш - тирилган бозорлардан сиқиб чиқаришга уриниш; - миллий бойликнинг бир қисмини хорижий капитал томонидан қўлга киритишга интилиш; - муҳим хом ашё товарлари ва капитални четга чи- қариш устидан назорат қилиш механизмининг етарли даражада шаклланмагани. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг эркинлаштирилиши шароитида хўж алик субъектлари фаолиятини назорат қилиш механизмининг такомиллашмагани туфайли, бу соҳада жиноий гуруҳлар, коррупция, хуфёна иқтисо- диёт, наркобизнес, иқтисодий қароқчилик ҳам жонла- на бошлади. Шунингдек, айрим ҳолатларда жаҳон хўж а- лиги тизимига интеграциялашув мақсадлари билан мил- лий ишлаб чиқарувчилар манфаатлари ўртасида зид- диятнинг вужудга келгани боис, асосий энергия ва хом ашё маҳсулотларининг жахон ва ички нархлари ўрта- сида номутаносибликлар пайдо бўлди. 153 www.ziyouz.com kutubxonasi Таъкидлаш жоизки, ўтиш иқтисодиётига эга мам- лакатларда иктисодиётни тезда очиқ қилиб қўйиш, таш- қи иқтисодий фаолиятни жадал эркинлаштириш мамла- кат иқтисодий хавфсизлигига таҳдидларнинг кучайи- шига олиб келди. Бу ҳолат эса миллий ишлаб чикарув- чилар фаоллигининг чеклаб қўйилишига, молиявий пул тизимининг фаолиятига путур етказилиши, импортга, халқаро иқтисодий ташкилотларга қарам бўлиб қолиш- га олиб келиши мумкин. Шу боис, очиқ иқтисодиётни шакллантириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркин- лаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширили- ши керак бўлади. М амлакат иқтисодий хавфсизлигига, манфаатлари- га таҳдидлардан ҳимояланиш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим: _ таклиф этилаётган инвестицион лойиҳа ва хори- жий ҳамкорлар билан тузилган йирик битимларни, иқтисодий хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки мустақил экспертизадан ўтказиш; - хорижий капитал учун устувор соҳа ва тармоқлар билан бир қаторда уларнинг киритилиши ман қилина- диган соҳа ва тармоқлар ҳам қонуний асосда белгилаб қўйилиши керак; - хориж ий инвесторлар томонидан айрим соҳа- ларда акцияларни харид килиш тартибини қатъ и й - лаш тириш ; - хорижий инвесторларнинг стратегик тармоқларда миллий бойликларимизнинг катта қисмини қўлга кири- тишига йўл қўймаслик; - мамлакат банк тизимини ишончли ҳимоялаш; - ташқи ф аолият билан шуғулланувчи хўж алик субъектларидаги раҳбар кадрларнинг малакасини оши- риш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш; 1 54 www.ziyouz.com kutubxonasi - ички бозорни, миллий ишлаб чиқарувчиларни таш- қи рақобатчилар тажовузидан ҳимоя қилиш; - ташқи иқтисодий алоқалар инфратузилмасини ри- вожлантириш; - таш қи бозорларда миллий экспортчилар ва иш- лаб чиқарувчиларимизнинг дискреминация қилиниши, камситилишига йўл қўймаслик; - ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги низо ва ке- лишмовчиликларни кўп томонлама тартибга солиш ме- ханизмлари, тенг ҳуқуқли шартномалар тузиш орқали ҳал қилишга интилиш зарур. Бунда асосий эътибор мам- лакат товар ишлаб чиқарувчилари ва фуқароларимиз- нинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади; - чет эллардаги республика мулкини ҳимоя қилиш; - ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдодан юқори фойда, иқтисодий самара олишга интилиш билан бир вақтда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти тизимида ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига интилиши каби- ларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Download 6.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling