Ў збекистон Республикаси
П резиденти хузуридаги
Д авлат ва ж ам и ят қурилиш и академ ияси
Ҳасан АБУЛҚОСИМОВ
ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК
“Лка<1ет1уа” наш риёти
Т ош кент - 2006
www.ziyouz.com kutubxonasi
Такризчилар:
Э.Ғ.Набиев, иктисод ф анлари доктори, профессор
Н-Х^Хдйдаров, иқтисод ф аилари доктори
П.З.Хошимов, иктисод ф анлари номзоди, доцент
Илмий муҳаррир:
М Л Турсунхўж аев, иктисод ф анлари доктори, профессор
Абулқосимов ХП . Иқтисодий хавфсизлик.
-Т ., Акас1еш1уа. 2006.
У ш бу ўқув қўлланиа мам лакатим изнинг иқтисодий хавф сиалиги ва
ж ақ он иқтисодии т и зи м и даги рақобатбардош лигини таъминлаш нинг з а -
рурлиги, ахам илти. м еханиэм лари, м иллий иқтисодиётнинг т у р л и ички
ва таш қи иктисодий т ахди длар га бардош лилигини ош ириш м асалалари
тахлилига бағишланган.
Ўқув қўлланмадан Ў эбекистон Р есп убл и к аси П р ези ден т и ҳ у з у р и -
даги Давлат аа ж ам ият қурилиш и ак адем и яси да рақбар кадрларни тай-
ёр л аш да, республика олий ўқув ю ртларининг м агистратура бўли м ла-
рида иқтиеодиёт ихтисосликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун
м ахсус ўқув курсини ташкил эти ш да ҳам ф ойдаланиш мумкин.
2
www.ziyouz.com kutubxonasi
КИРИШ
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ҳар қандай
мустақил давлат учун муҳим аҳамият касб этади. Иқти-
содий хавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги унинг
миллий иқтисодиётнинг аҳоли учун нормал ҳаётий ф а-
олият
шароитларини, уни барқарор тарзда ресурслар
билан таъминлаш, миллий давлат манфаатларини рўёбга
чиқара олишга қодирлигини ифодалаш билан ҳам тав-
сифланади. Айниқса, ёш мустақил давлатлар иқтисо-
диётининг бирёқламалиги ва қарамлиги, аҳолининг паст
турмуш дараж аси ўзида ижтимоий таҳдидни ифода-
лаб, хавфсизликни сақлашга салбий таъсир кўрсатади.
Миллий иқтисодиётнинг турли ички ва ташқи таҳ-
дидларга бардошлилигини ҳамда иқгисодий хавфсизликни
т а ъ м и н л а ш , ун и н г ж а ҳ о н и қ т и с о д и й т и зи м и д а
рақобатбардошлигини ошириш масалаларини таҳлил
қилиш мазкур ўқув қўлланмасининг мақсади ҳисобла-
нади.
Ўқув қўлланманинг вазифаси тингловчиларда бозор
иқтисодиёти
шароитида шахс, корхона (фирма) ва
миллий иқтисодиёт хавфсизлигини таъминлаш билан
боғлиқ муаммоларни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил
қилиш асосида зарурий билим ва кўникмаларни шакл-
лантиришдан иборатдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида миллий иқтисо-
диётга, корхона (фирма) ва алоҳида шахсга нисбатан
хавф туғдираётган таҳдидларни келтириб чиқарувчи
иж тимоий-иқтисодий ж араёнларнинг барчаси ўқув
қўлланм ада баён қилинган
масалаларнинг объекти
ҳисобланади. Зеро, бугунги ўтиш шароитида ҳар бир
фуқаро, шахс иқтисодий ҳаётда содир бўлаётган ж а-
раёнларнинг ўзи, оиласи ва мамлакат учун қай дара-
3
www.ziyouz.com kutubxonasi
жада таъсир зтиши хақида мустакил фикрлашни, иқти-
содий таҳдидларни аниқлаш ҳамда хавфсизликни мик-
ро ва макро дараж ада таъминлашдаги муаммолар ечи-
мини излаб топиш йўл-йўриқларини ўрганиши лозим.
Шу асосда иқтисодий таҳдид ва хавфсизлик, иқтисо-
диётнинг рақобатбардошлилигини
ошириш масалала-
рига илмий-назарий жиҳатдан ёндашиб, уни ҳал этиш-
да амалий кўникмалар ҳосил этиши мақсадга муво-
фиқдир. Шунинг учун ҳам, ушбу ўқув қўлланмада шахс,
корхона (фирма) ва бутун мамлакатнинг иқтисодий
манфаатларига таъсир этувчи таҳдидлар ҳамда улар-
нинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш
механизм-
лари, восита ва усуллари баён этилган.
Қўлланма айрим камчиликлардан холи бўлмаслиги
табиийдир. Шу боис китобхонларнинг бу борадаги барча
ф икр-м улоҳазалари ва таклиф лари м уаллиф томони-
дан миннатдорчилик билан қабул қилинади.