Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ-
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ-
кўчаси, 45-уй, Ўзбекистон Республикаси Президен- ти қузуридаги Давлат ва жамият курилиши акаде- мияси. 4 www.ziyouz.com kutubxonasi 1-боб. Иқтисодий хавфсизликнииг моқияти ва миллий хавфсизлик тизимида тутган ўрни 1.1. «Хавфсизлик» тушунчасининг моҳияти Х авф сизлик муаммоси мустакил давлатчиликнинг шаклланиш и ва жамиятда ижтимоий, сиёсий, иқтисо- дий манфаатларнинг қарор топиши билан бир вақтда вужудга келади. Чунки шу вақтдан бошлаб, барқарор- лик, ривожланиш билан бир қаторда хавф -хатар, тур- ли-туман таадидлар ҳам пайдо бўлиб, уларни ҳисобга олиш, уларга асосланиб, давлат стратегияси ва сиёса- тини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим ш арти ҳисобла- нади. Шу боисдан ҳам Ўэбекистон Республикаси Пре- зиденти Ислом Каримов таъкидлаганидек, “...хавфсиз- лик, барқарорлик аа танлаган йўлдан оғишмаслик де- ган ана ш у оддий сўзлар замирида чуқур маъно-маз- мун бор. Биз буни билиб олмоғимиз ва англаб етмоғимиз зарур. Хавфдан қандай холи бўлиш мумкин? Ривож- ланиш учун куч-мададни қаердан излаш лозим? Б у- лар стратегик муаммолар бўлиб, ҳар қандай мустақил давлат, энг аввало, ана шу муаммоларга эътибор бериб келган ва бундан буён ҳам эътибор бераж ак”1. Д арҳақиқат, «хавфсизлик» тушунчаси Робер м аъ- лумотномасига кўра, 1190 йилда пайдо бўлди. Унда ўзини ҳар қандай хавф -хатардан ҳимояланган деб ҳисоблов- чи инсон руҳиятининг хотиржам ҳолати ифодаланган2. Ушбу маънода мазкур термин Ғарбий Европа ҳалқлари лексиконида XVII асргача кўлланилган. Тарихнинг ке- йинги даврларида давлат тузилмаларининг ш акллани- э www.ziyouz.com kutubxonasi ши билан боғлик равишда «хаафсизлик» тзшлунчаси мод- дий, сиёсий ва иқтисодий соҳаларда давлат қурилиши, бошқариш органлари тенденцияларига мос келадиган реал хавф-хатарнинг (жисмоний ва маънавий) йўқлиги натижасида вужудга келадиган тинчлик ҳолати ш аро- ити маъносини англатган3. XX асрнинг охирларига келиб, “х авф си зл и к ” ва “миллий хавф сизлик” тушунчалари бизнинг лексико- нимизда тез-тез қўлланила бошланди. Б у инсоният ривожланишининг мураккаблашуви, ядро, атом ва бош- қа оммавий қирғин қуролларининг кенг тарқалиш и, экологик вазиятнинг кескинлашганлиги, янги хавфли касалликларнинг вужудга келиши, терроризм хавф и- нинг кучайиши, тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қарам а-қарш и қутбларга бўлиниши барҳам топгандан кейин давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши, янги мустақил давлатларнинг пайдо бўли- ши, уларда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши билан изоҳланади. Дунёдаги бундай ўзгариш лар хавф - сизлик, умумий ва миллий хавфсизлик муаммоларига бўлган эътиборни янада кучайтирди. «Хавфсизлик» тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турли- ча маънода талқин этилади. Шунга қарамасдан уларда умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келади- ган хавф-хатардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъно- сини англатади. Х авф -хатар эса давлат ва ж амият ри- вожланиши^а, нормал амал қилишига таҳдид солувчи потенциал ёки реал куч, омил ҳисобланади. Х авф -хатар намоён бўлишининг кескин шаклларига табиий, ижти- моий катаклизм ва ларзалар, инқироз ва тангликлар, инқилоб ва қўзғолон, уруш ва қуролли тўқнаш увлар киради (қаранг: 1.1.1-чизма). 6 www.ziyouz.com kutubxonasi Хавфсизлик кўп қиррали бўлиб, у бутун инсоният, давлат ёки иқтисодий тизимнинг нормал фаолият юрити- ши, ривожланиши учун нохуш, салбий, зарарли таъсир- лардан, хавф-хатарлардан сақланиш, ҳимояланиш ҳола- тини ифодалайди Хавфсизлик умумий тарзда зиён етка- зиш учун потенциал шароитларнинг йўқлитни, сақланиш- лик, ҳимояланиш ва ишончлиликни англатади. Бу тушун- ча кишилар ва жамият ҳаёт фаолиятининг аниқ специфик соҳаларида ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Хавфсизлик қандай соҳада, қандай шакл ва қиёфада намоён бўлмасин уларнинг барчаси умумийлик хусусия- тига эгадир. Умуман, хавфсизлик хавф-хатардан ҳимоя- ланиш шарти ва стратегияси сифатида ижтимоий тизим, шахс, жамият ва давлат ҳаёт-фаолиятининг нормал амал қилишини таъминлашга йўналтирилган бўлади4. Хавфсизликнинг субъектлари шахс, аҳоли ижти- моий гуруҳлари, кишилар уюшмалари ҳамда бирлаш- малари, давлат ва ж амият ҳисобланади. Хавфсизлик объекти инсон ҳаётининг барча соҳала- ри, ж умладан, шахсий-оилавий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий табиий соҳа ва жабҳала- рини ўз ичига қамраб олади (қаранг: 1.1.2-чизма). «Хавфсизлик» тушунчаси кенг қиррали бўлиб, ўзи- нинг объектлари ва субъектлари нуқтаи назаридан турли ш аклларда намоён бўлади. Аммо ҳозирги даврда бу тушунчанинг умумлашган шакли миллий хавфсизлик деб аталади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз миллий хавф- сизлик стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Масалан, АҚШ- да Президентнинг миллий х авф си зл и к соҳасидаги конституцион мажбурияти ва бош вазиф аси сифатида мамлакат аҳолисини, унинг ҳудудини ва америкалик- ларнинг турмуш тарзини ҳимоя қилиш белгиланган. 7 www.ziyouz.com kutubxonasi Миллий хавф сизлик элементлари ичига армиянинг жанговарлиги, бошқа м ам лакатларда демократияни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, Американинг иқтисодий тарақкиётига кўмаклаш иш ҳам киритилган. И қ т и с о д и ё т н и ж о н л а н т и р и ш , м и л л и й м аҳ су л о т рақобатбардошлигини ошириш, янги хорижий бозорларни очиш, янги иш жойларини яратиш ҳам миллий хавфсиз- ликнинг муҳим элементлари ҳисобланади'. Миллий хавф сизлик фуқароларнинг, ж ам и ят ва давлатнинг ўта муҳим манфаатларининг, шунингдек, миллий қадрият ва ҳаёт тарзининг кенг кўламдаги ва турли-туман ташки ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя- ланганлигини ифодалайди. Download 6.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling