Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


www.ziyouz.com kutubxonasi 4.2 Иктисодий хавфсизликни таъминлашда


Download 6.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/47
Sana13.10.2023
Hajmi6.73 Mb.
#1701403
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006

76
www.ziyouz.com kutubxonasi


4.2 Иктисодий хавфсизликни таъминлашда 
давлатнинг тартибга солиш вазифаси
Бозор муносабатлари шароитида давлат иқтисоди- 
ётга аралашиб, бозор механизмининг амал қилишига 
кўмаклаш ади ва аҳолини унинг салбий оқибатларидан 
ҳимоялаш чора-тадбирларини кўради. Иқтисодиётни 
давлат томонидан тартибга солишдан кўзланган асосий 
мақсад бозор муносабатларини муайян ва маълум йўна- 
лиш ларда ривожлантириб, иқтисодий танглик, таҳдид 
ва хавф -хатардан ҳимоялаш ҳамда аҳоли турмуш да- 
ражасининг пасайиб кетишига йўл қўймасликдан ибо- 
ратдир. Давлатнинг иқтисодиётга аралаш уви кўлами ва 
даражаси унинг имкониятларига мос равишда бўлмб, 
бозор механизмлари, хўж алик субъектларининг эркин 
фаолият юритиши учун қулай иқтисодий муҳит ярати- 
лишига имкон бериши лозим бўлади. Шунингдек, дав- 
лат хўж алик тизимининг рақобатбардошлигини оши- 
риб, бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлани- 
шини рағбатлантиради.
Давлат иқтисодиётни тартибга солишнинг қуйида- 
ги йўналишларида ҳам фаолият юритади:
- иқтисодиётдаги жараёнларни объектив, кенг қам- 
ровли мониторинги, шу жумладан, шахс, давлат ва 
жамиятнинг муҳим ҳаётий манфаатларига бўладиган 
ички ҳамда таш қи таҳдидларни аниқлаш ва прогноз- 
лаш тириш учун ахборотлар базасини яратиш;
- иқтисодий манфаатларга таҳдидларнинг олдини 
олиш ва салбий оқибатларини енгиш ҳамда барҳам бе- 
риш бўйича ж арима ва узоқ муддатли чора-тадбирлар 
комплексини ишлаб чиқиш. Бунда давлатнинг иқтисо- 
дий хавфсизлик стратегиясини амалга ошириш бўйича
77
www.ziyouz.com kutubxonasi


фаолиятини мувпфиқлаштириш ва назорат килиш чора- 
тадбирлари натижалари баҳоланади.
Давлатнинг ушбу иқтисодиётга аралаш уви дастак- 
ларини аниқлашда хўж алик субъектларининг ривож- 
ланиш ва ўз фаолиятларини тартибга солиш имконият- 
ларини аниқлаш муқим аҳамият касб этади. Давлат 
институционал ўзгаришларни, таркибий сиёсатни амалга 
ошириш орқали иқтисодиётнинг самарали амал қили- 
ши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида молия- 
вий, пул-кредит, инвестициялаш ва таш қи иқтисодий 
соҳаларни фаол тартибга солади.
Давлатнинг иқтисодий хавфсизликни таъминлаш 
бўйича фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
- мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизими ва дав- 
латнинг барқарорлигига хавф туғдирувчи омилларни 
аниқлаш ва мониторинг қилиш;
- ушбу омилларнинг зарарли, салбий таъсирига бар- 
ҳам бериш ёки юмшатишга қаратилган иқтисодий сиё- 
сатни шакллантириш ва институционал ўзгаришларни 
амалга ошириш.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий хавфсизлик- 
ни таъминлаш да давлат бошқарув органлари ф аолия- 
тини мувофиқлаштириш ишлари Республика Прези- 
денти раҳбарлигидаги Миллий хавф сизлик Кенгаши 
томонидан амалга оширилади. Х авф сизлик Кенгаши 
аъзолари мамлакат Президенти томонидан тайинлана- 
ди. Унинг таркибига бош вазир, Х авф сизлик Кенгаши 
котиби, Ташқи ишлар вазири, Миллий хавфсизлик хиз- 
мати раҳбари, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари- 
нинг раҳбарлари киради. Кенгаш доирасида иқгисодий 
хавфсизликни таъминлаш бўйича идоралараро доимий 
комиссия фаолият юритади. Ушбу комиссия Олий Маж- 
лиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг тегишли 
кўмиталари билан иқтисодий хавфсизликни таъмин-
78
www.ziyouz.com kutubxonasi


лашнинг конунчилик базасини такомиллаштириш бо- 
расида ҳамкорлик қилади, шунингдек, хавф сизлик 
кенгашига иқтисодий хавф сизлик соҳасидаги давлат 
сиёсатининг муҳим йўналишлари бўйича таклиф ва тав- 
сиялар ишлаб чиқади ҳамда бу борадаги турли вазир- 
лик ва муассасалар, худудий бошқарув органлари ф а- 
олиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашади.

Download 6.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling