Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
хавфсизлигини таъминлаш муаммолари
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
хавфсизлигини таъминлаш муаммолари
5.1. Шахснинг эркинликлари ва иктисодий мустакиллиги Инсон ўз хаёт фаолиятини табиат ва ж амият билан диалектик боғлиқликда олиб борадиган, табиат қонун- лари ва ижтимоий муносабатларнинг объекти ва субъек- ти бўлган табиий-биологик мавжудот ва ижтимоий во- қеликдир1. Инсонда табиий-моддий, ижтимоий, мада- ний ва маънавий хуеусиятлар мавжуд бўлади. Инсоннинг ҳаёт фаолияти турли объектив ва субъек- тив омилларга, моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрса- тиш соҳалари ҳамда маънавий ривожланишга, шунинг- дек, табиий-иқлимий таъсирга, экологияга, ижтимоий, миллатлараро ва геополитик шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Унинг хатти-ҳаракати шахснинг психологик ҳола- тига, қизиқиши, одати, ўз олдига қўйган мақсади, ижти- моий ва миллий хусусиятларига, бошқа кишилар билан ўзаро муносабатига, ёши, жинси, жисмоний куч ва ақлий қобилияти ва хк. ларга боғлиқ ҳолда амалга ошади. Бозор муносабатлари шароитида инсоннинг имкони- ятлари қуйидагилар билан белгиланади: - шахсий мол-мулки, бойлигининг миқдори. Бу эса шахснинг кўчмас ва ҳаракатдаги мулки, шахсий капи- талининг жамидан иборат бўлади; - шахс бошқарадиган капитал миқдори. Бу капитал кимники ва қандай шаклда бўлиши аҳамиятсиздир; - шахсга маъмурий, ихтиёрий ёки мажбурий ра- вишда бўйсунувчи ёки унга қарам жисмоний ш ахслар сони. Б улар қаторига кишиларнинг онги ва кайфиятига 87 www.ziyouz.com kutubxonasi таъсир кўрсата оладиган ҳамда билим, тарбия, ахбо- рот олиш, диний ишларга оид маълум ижтимоий вази- фани ўтайдиган ш ахслар ҳам киради. Ушбу шахс имкониятини белгиловчи кўрсаткичлар, асосан, ж амиятда ижтимоий-иқтисодий муносабатлар- нинг амал қилишига ва ўзгаришига таъсир кўрсатади. Демократик ж амиятда қуйидаги тамойиллар амал қилади: - барча ж амият аъзолари қонун олдида тенгдир; - жамиятнинг барча аъзолари ўз мақсадларини амал- га оширишлари учун тенг имкониятларга эга; - жамиятнинг ҳар бир аъзоси шахсан ўзига тегишли ҳар қандай масалаларни ҳал этишда танлаш ҳуқуқига згадир. Мазкур эркинлик кишининг касб, фаолият тури ва соҳасини танлаш, даромадига мувофиқ истеъмол то- варларини, хизмат турларини эркин танлаш ҳуқуқига ҳамда имкониятига эга эканлмгида ўз ифодасини топади; - карор қабул қилиш кўп сонли кишиларга тегишли бўлганлиги сабабли бир шахс фаолиятига, хоҳиш-иро- дасига боғлиқ бўлолмайди; - ҳокимият органлари ваколатларининг турли поғо- налари, бўғинлари ўртасида тақсимланиши тўғрисида- ги қарорлар кўпчилик иштироки билан қабул қилинади. Шуни айтиш жоизки, жамиятнинг ижтимоий, иқгисо- дий, экологик, сиёсий ва бошқа тизимлари инсон учун яшаш муҳити ҳисобланади. Шу боисдан уларнинг амал қилиши самарадорлигини фақат инсон манфаатларига қай даража- да мослиги нуқгаи назаридан баҳолаш мумкин бўлади. Инсон ва унинг манфаатлари учун оила муҳим аҳамият касб этади. Оила қариндошлик алоқалари ва маиший ҳаёт умумийлиги асосида онгли равишда ташкил этил- ган кишиларнинг кичик гуруҳидан иборат. Оиладаги фаолият шахснинг, у аъзо бўлган силанинг ва ж амият- 88 www.ziyouz.com kutubxonasi нинг ижтимоий, иқтисодий аа маънавий эҳтиёжларини рўёбга чикариш мақсадида амалга оширилади ҳамда у ўзининг уй хўжалигини мустакил равишда юритади. Оиланинг аф залли клари унинг қандай товар ва неъматлар яратиш қобилияти билан ифодаланади. Улар эса қуйидагилардан иборат: - эр-хотиннинг оилада, никоҳда маҳсулот, неъмат яратиш , ишлаб чиқариш кобилилтидан келиб чиқади- ган афзаллик. Уларга қонуний туғилган болалар. обрў- эътибор, оила мақоми кабилар киради; - оила алоҳида уй хўжалиги сифатида фаолият юри- тиб, юқори унум ва самарали тарзда товар ва хизматлар ишлаб чиқаради Ушбу маҳсулот ва хизматларнинг кўпчи- лиги жамоат неъматлари ҳисобланади, чунки улар оила- нинг барча аъзолари томонидан истеъмол килинади. Бозор муносабатлари тизимида оиланинг иқтисодий вазиф аларини қуйидагича ифодалаш мумкин: - оиланинг янги эҳтиёж лари ва имкониятларини шакллантириш; - оиланинг иқтисодий вазифаларини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш ва ривожлантириш; - оиланинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини ошириш; - оиланинг нормал маиший ҳает кечириш шароитла- рини ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш2. Бозор итқтисодиёти шароитида оила, авваламбор, инсон капиталини ш акллантириш ва жамғаришнинг асосий бўғини ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан оила- нинг вазиф аларини уч босқичда, яъни люддий асосни яратиш , таълим, инсон капиталини ишлаб чиқариш ва реализация қилишда кўриш мумкин. Биринчи босқичда, оила бюджетини ш акллантириш ва ундан фойдаланиш. уй хўжалигини юритиш функ- циялари амалга оширилади. 89 www.ziyouz.com kutubxonasi Иккинчи боскичда, оила фарзандни дунёга келтириш, тарбиялаш ва уни ижтимоий-иктисодий ҳаёт кечириш шароитларига мослаштириш вазифаларини бажаради. Учинчи босқичда, тадбиркорлик ф аолияти ва меҳ- нат қилиш орқали оила бозор хўжалигида ўз аъзолари- нинг якка тартибда иштирок этиши, оилавий бизнесни ташкил этиш вазифаларини бажаради. Барча оилаларга хос бўлган умумий вазифа уй-рўзғор хўжалигини юритишни талаб қилади ва меҳнат ресурс- ларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлади. Бу хўж алик оиланинг умумий мулки ва топган даромадига таянади. Оила учун таш қи ҳаёт кечириш муҳити сифатида қуйидагилар хизмат қилади: - ижтимоий-сиёсий ҳаёт; - табиат, иқлим, экология; - маданият ва санъатнинг ривожланиши; - таълим ва соғлиқни сақлашнинг ривожланиши, аҳоли- нинг билим, саводхонлик даражаси; - оила иқтисодиёти, уй-хўжалиги. Аҳоли турмуш даражаси, оила иқтисодиётининг ри- вожланишини ифодалайдиган муҳим тамойил ва кўрсат- кичларнинг баъзилари қуйидагилардан иборат: - кишиларнинг меҳнат ва турмуш шароитининг ях- шиланиши; - жамиятнинг интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш; - ишлаб чикаришга янги техника ва технологияни жорий этиш ҳисобига меҳнатнинг ижодий характерини ошириш; - босқичма-босқич оқилона моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилишига эришиш; - аҳоли умр кечириш даражасининг ўсиши ва иқти- содий фаол аҳолининг унумли меҳнат ф аолияти билан шуғулланиш даврининг узайиши. Шуни айтиш ж оизки, шахс, оила ва ж ам иятнинг 90 www.ziyouz.com kutubxonasi ўзаро муносабати инсон ф аолияти учун маконни бел- гилаб беради. Ушбу макон эса инсон ф аолияти ва хат- ти-ҳаракати учун чегараларни белгилайди. Улар куйи- дагиларда намоён бўлади: - инсоннинг жисмоний имкониятлари чегараси шахс ҳаётининг, мавжудлигининг жисмоний шароитларини белгилаб беради; - иқтисодий, инсонда мавжуд моддий неъматлар қад- риятлар миқдори ва инсоннинг иқтисодий соҳадаги им- кониятлари билан белгиланадиган иқтисодий чегаралар; - ижтимоий ва ҳуқуқий чегаралар ж ам ият томони- дан қабул қилинган қонунлар, ҳаёт кечириш м еъёрла- ри ва қоидалари орқали белгиланади; - мафкуравий, ғоявий чегаралар инсоннинг ички эъти- қоди ва ўзи учун қабул килган ғоялар билан белгиланади; - диний чегаралар, инсон амалга оширадиган ва риоя киладиган диний қоидалар оркали белгиланади; - маъмурий чегаралар турли маъмурий органлар то- монидан ўрнатилади ва инсон ҳаёт кечириш макони чегараларини белгилаб беради; - инсоннинг билим, ҳаётий тажрибасининг чеклан- ганлиги, ахборотларга эга эмаслиги туфайли вужудга келадиган чегаралар. Инсоннинг ҳаёт кечириши ва фаолияти макони ж а- миятда демократик йўл билан конституцион нормалар доирасида кенгайтирилиб боришилиши керак. Бу ма- конни революцион йўл билан, ўрнатилган конституци- он нормаларга зид йўллар билан ўзгартиришга уриниш- лар ж амиятда вайронагарчилик, зўравонликларнинг вужудга келишига олиб келади. Инсон ҳаёти ва фао- лияти ушбу маконда мустақилликка ва эркинликларга ҳамда жамият, давлат олдида ўз мажбуриятларига эга бўлади Ушбу маконда инсон ҳаётий муҳим манфаатла- рига эга бўлиб, уларга нисбатан таҳдидларнинг вуж уд- га келиши шахс хавфсизлигига путур етказади. 91 www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling