Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида вилоят, туман ва 
шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш бўйича қуйидаги 
вазифалар белгиланган:
-ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш 
даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал-
хомашѐ, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва 
самарали фойдаланишни таъминлаш; 
-ҳудудлар 
иқтисодиѐтини модернизация ва диверсификация қилиш 
кўлламини 
кенгайтириш, 
минтақалар 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш 
даражасидаги фарқларни камайтириш; 
-янги саноат корхоналари ва сервис марказларини ташкил этиш, кичик саноат 
зоналарини ташкил қилиш, йирик хўжалик бирлашмаларининг маблағларини, 
банкларнинг кредитларини ва хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилиш 
ҳисобига кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларни жадал ривожлантириш
-субвенцияга қарам туман ва шаҳарларни камайтириш, саноат ва хизматлар 
кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига маҳаллий бюджетларнинг 
даромад базасини кенгайтириш; 
- ҳудудларнинг ишлаб чиқариш, муҳандис-коммуникация ва ижтимоий 
инфратузилма тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев Олий Мажлисга 
мурожаатномасида ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш ҳақидаги 
масалага тўхталиб ўтар экан ―Бу борада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
ваколатлари, имконият ва жавобгарлигини кенгайтириш мақсадга мувофиқ, деб 
ҳисоблайман. Бугунги кунда мамлакатимизнинг 9 та туманида хорижий 
инвестиция иштирокида биронта ҳам корхона ташкил этилмаган. Тўғридан-тўғри 
инвестициялар асосан Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳамда 
Фарғона водийсига тўғри келмоқда. Ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва 
муҳандислик-коммуникация тармоқлари бўйича лойиҳаларни давлат-ижтимоий 


344 
шериклик муносабатларини кучайтириш орқали тўлиқ амалга оширишимиз зарур. 
Бироқ бу борада етарли иш олиб борилмаѐтганини қайд этиш жоиз. Шунинг 
учун Давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этиш концепциясини 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling