Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Давлатнинг экологик сиѐсати ва табиатдан фойдаланиш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

17.2. Давлатнинг экологик сиѐсати ва табиатдан фойдаланиш 
вазифалари. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Табиатни 
муҳофаза 
қилиш 
тўғрисида»ги қонунида иқтисодий механизмни асосий концепцияси 
шакллантирилган, табиий ресурслардан фойдаланишга лимитлар аниқланган, 
табиатни мухофаза қилиш самарадорлигини оширувчи ишлар учун солиқ, 
кредит ва бошқа имтиѐзлар берилган. Сувдан фойдаланиш Республикамизда 
1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 
қонун ва бошқа қонунлар билан тартибга солинади. 
Экологик сиѐсат авваломбор инсон саломатлигини таъминлаш учун 
қулай муҳит яратишга қаратилгандир. 
Инсон саломатлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан бири – 
экологик соғлом муҳитдир. Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини, шу қаторда 
соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини ҳам кафолатлайди. Шу маънода инсон 
саломатлигининг барқарорлигини таъминлашда экологик хавфсизликни 


351 
таъминлаш ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади. Экологик хавфсизлик 
давлатнинг ҳаѐтий муҳим манфаатларини, жамият ва шахсий ҳимоя 
қилишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
экологик 
хавфсизлик 
сиѐсати 
Конституция, 
қонунчилик, 
атроф-муҳит 
муҳофазаси 
ва 
барқарор 
ривожланиш бўйича халқаро конвенция ва келишувлардан келиб чиқувчи 
мажбуриятларимиз, ҳамда илғор мамлакатларнинг қонунчилик тажрибасини 
ҳисобга олиб Рио-де Жанейро ва Йоханнесбург Декларациялари тамойиллари 
асосида олиб борилмоқда. 
Ўзбекистон ўзининг муҳим стратегик вазифаси билан соғлом авлоднинг 
шаклланишини аниқлаб олди. Бу эса барқарор ривожланишни таъминлашга 
йўналтирилган давлатнинг экологик сиѐсати асосини белгилаб берди. 
Ўзбекистон сиѐсати барқарор ривожланишнинг қуйидаги тамойилларига 
асосланади:
1. Экотизимларнинг маълум барқарорлигини сақлаб қолиш учун
табиатдан фойдаланиш жараѐнларининг мувозанатига эришиш. 
2. Антропоген таъсир кучлар юқори бўлган туманларда барқарор 
ривожланишни янгилаш. 
3. Экологик муаммоларнинг иқтисодий муаммолар устидан устунлигини 
кенг омма олдида тасдиқлаш, шу билан бирга давлат бошқаруви 
жараѐнларини экологизация қилиш. 
Бозор муносабатлари шароитида барқарор ривожланишнинг экологик 
хавфсизлигини таъминлашда фаолиятнинг қуйидаги асосий йўналишларини
инобатга олиш керак: 
- ишлаб чиқарувчи кучларни экологик асосланган ҳолда тақсимлаш; 
- қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, транспорт ва к
оммунал 
хўжалигининг экологик хавфсиз ривожланиши; 
- атроф-муҳит ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги бошқарувни янги 
поғонага кўтариш; 
- табиат ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш
- чиқиндиларни зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва иккиламчи 
ресурслардан фойдаланиш. 
Республиканинг экологик сиѐсати табиатнинг айрим унсурларини 
ҳимоя қилишдан барча умумий экотизмни ҳимоя килишни амалга оширишга 
ўтишга, инсоннинг яшаши учун керак бўлган ҳаѐтий муҳитнинг энг мақбул 
параметрларини кафолатлашга қаратилган. 


352 
Бундай экологик сиѐсатни ҳаѐтга тадбиқ қилиш ижтимоий-иқтисодий 
ва жамиятни тўлиғича барқарор ривожланишнинг шартларидан бири бўлиб 
қолиши керак. 
Ҳозирги вактда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган ва 
инсониятни ташвишга солиб келаѐтган экологик муаммолар глобал, 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling