Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Бож тарифи – давлат чегараси орқали ўтадиган товарлардан 
ундириладиган божлар ставкалари мажмуи (тўплами). Бож олинадиган 
товарлар номи ва таснифи, бож ставкаси, уларни ҳисоблаш ва тўлаш 
усуллари, бож олинмай ўтказиладиган товар (буюм)лар рўйхати, шунингдек, 
олиб келиш, олиб кетиш, олиб ўтиш (транзит) таъқиқланган маҳсулотлар 
рўйхати кўрсатилади. Бож тарифида товарлар қайта ишланиш даражаси 


373 
(тайѐр маҳсулот, ярим тайѐр маҳсулот, хом ашѐ) ва тармоқ турига (саноат, 
қишлоқ хўжалиги, минерал-хом ашѐ) кўра гуруҳланади. Божхона тарифи 
товар классификаторлари асосида ташкил топади. Товарларни гуруҳларга, 
гуруҳлар ичида кичик гуруҳларга (маълум бир хил белгилари бўйича) 
белгиланиши товар классификацияси дейилади. Ҳозирги вақтда халқаро 
савдо алоқаларида энг кўп қўлланиладиган товар классификаторларида улар 
кенг кўламда системалаштирилган ва кодлаштирилгандир.
Улар ѐрдамида ташқи иқтисодий алоқаларнинг таркибий қисмларидан 
бири бўлган ташқи савдо тартибга солинади. Тарифларни ўзгартириш 
орқали давлат экспорт ва импортни рағбатлантириши ѐки қисқартириши 
орқали миллий ишлаб чиқариш ва истеъмол муносабатларига таъсир этиши 
мумкин. 
Халқаро амалиѐтда божхона божларининг турли хиллари қўлланади ва 
уларни ҳисоблаш йўллари, ифодаланиши ҳамда ҳаракат соҳасига кўра 
қуйидагича гуруҳлаш мумкин. 
Чизмадан кўриниб турибдики, амалиѐтда қўлланиладиган божхона 
божлари турлича. Ундириш усулига кўра гуруҳланишини кўрадиган бўлсак, 
маҳсулотни божхона қийматига нисбатан фоизда белгиланадиган адвалор 
божлар жаҳонда кўпроқ тарқалган. Шу сабабдан ҳам божнинг бу тури 
қўлланиладиган мамлакатларда маҳсулотнинг бож қийматини, яъни адвалор 
божларини ҳисоблашига асос бўлган маҳсулотнинг божхона қийматини 
(нархини) аниқлаш усулларига катта эътибор берилади. Бож қиймати, импорт 
ва экспорт қилувчи, ташувчи ѐки уларнинг ишончли вакиллари томонидан 
маҳсулотлар баѐнномасида кўрсатилади ва шунга мувофиқ ҳужжатлар билан 
тасдиқланади. Аммо баъзи ҳолларда божхона маҳсулотнинг эълон қилинган 
нархини тан олмасликка ва уни ўзи мустақил аниқлашлари мумкин. Амалдаги 
қўлланилаѐтган усулга қараб маҳсулот нархи 20-25 фоиз, ҳатто 2 мартагача 
кўпайтирилиши мумкин.
Божхона божлари 
Ундириш усулига кўра: 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling