Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


солишнинг билвосита усулларига қараганда бевосита усулларидан


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

солишнинг билвосита усулларига қараганда бевосита усулларидан 
кенгроқ фойдаланилади. Бевосита усуллар ўзининг мазмунига кўра 
иқтисодий, маъмурий, меъѐрий-ҳуқуқий кўринишга эга бўлиши мумкин. 
Бевосита усулларига Лицензиялаш ва квоталаш иқтисодий характердаги 
бевосита усуллар ичида кенг тарқалгани ҳисобланади. 
Лицензиялаш - бу ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишга 
давлат ташкилотларидан рухсат олишнинг маълум тартибидир. Ташқи 
иқтисодий операцияларга маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар экспорти 
ҳамда импорти, молия операциялари ўтказиш, хорижда ишчи кучини ишга 
жойлаштириш ва бошқалар киради. Ўзбекистонда лицензиялар фақат давлат 
рўйхатида қайд этилган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 
берилади, бошқа юридик шахсларга бериш тақиқланган. Лицензиялаш 
маълум вақт давомида умумдавлат мақсадларига мўлжалланган 
маҳсулотлар, хизматлар билан битимлар бўйича экспортни (импортни) 
чегаралаш ва носоғлом рақобатни огоҳлантириш чораси сифатида 
қўлланилади. 
Лицензиялар Бош лицензиялар ва бир марталик лицензияларга 
бўлинади. Бош лицензиялар Марказий ҳукумат томонидан берилади ва 
ўзида маълум мамлакатларга стратегик бўлмаган, лицензия ҳужжатларини 
ҳақиқатда расмийлаштиришни талаб қилмайдиган маҳсулотлар экспортига 
расман 
рухсат 
беришни 
акс 
эттиради. 
Бир 
марталик 
лицензияларлицензия бериш ҳуқуқига эга бўлган давлат идоралари 
томонидан экспорт ѐки импорт бўйича ҳар бир алоҳида битимга рухсат 
кўринишида берилади. Молия операцияларини лицензиялаш давлатга мамлакат 
ичида валюта оқими ҳаракатини тартибга солиш имконини беради. 
Миллий давлат ва шунга ўхшаш тузилмаларга бериладиган ишга 
жойлаштириш лицензиялари, уларга хорижий шериклар билан келишган 
ҳолда хорижга ўз ишчи кучини етказиб бериш ҳуқуқини беради. 


376 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling