Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Компенсацион божлар олиб келинаѐтган маҳсулотлар каби, олиб 
чиқилаѐтган маҳсулотларга ҳам белгиланади. Улар ишлаб чиқариш ѐки 
экспорт қилишда субсидиялар (давлатнинг молиявий ѐрдами) 
ажратилган ва бу олиб келиш ѐки олиб чиқиш миллий ишлаб чиқарувчилар 
ва истеъмолчиларга зарар етказиши мумкин бўлганда қўлланилади. Бундай 
ҳолда давлат мамлакатга етказилган зарарни ѐки давлатнинг молиявий 
харажатларини қоплаши лозим бўлган божларни ўрнатади. Компенсацион 
божлар миқдори аниқланган субсидиялар миқдоридан ошмаслиги лозим. 
Савдо чеклашларининг замонавий турлари 
Сўнгги ўн йилликларда экспортни «ихтиѐрий» чегаралаш ва энг кам 
импорт баҳоларини белгилаш ҳақида битимлар тузиш амалиѐтда кенг 
тарқала бошлади. Савдо чеклашларииинг бу янги турларининг хусусияти
уларни ўрнатишнинг ноанъанавий усулидан иборат. Яъни импорт қилувчи 
мамлакатни ҳимоя қилувчи савдо тўсиқлари импорт қилувчи мамлакат 
чегарасида эмас, балки экспорт қилувчи мамлакат чегарасида киритилганда 
экспортни «ихтиѐрий» чегаралаш қўлланилади. Худди шунга ўхшаш энг 
кам импорт баҳосини ўрнатиш ҳам амалга оширилади. Бундай баҳоларни 
ўрнатган импорт қилувчи мамлакатлар билан контрактлар тузишда бунга 
экспорт қилувчи фирмалар томонидан қатъий амал қилинмоғи лозим. 
Экспорт баҳоси энг кам даражадан пасайтирилган ҳолда импорт қилувчи 
мамлакат демпингга қарши бож киритади ва уни қўллаш бозордан 
чиқишга олиб келиши мумкин. 
Бевосита тартибга солишнинг кўпгина тадбирлари бир-бири билан 
мувофиқлаштирилган ҳолда қўлланилади. 
Экспортни давлат томонидан рағбатлантириш тадбири сифатида 
кўпгина мамлакатларда экспорт субсидиялари қўлланилади, яъни тажриба-
конструкторлик ишлари ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни 
бевосита молиялаштириш ѐки бу мақсадларга давлат бюджетидан имтиѐзли 
кредитлар берилиши кўзга тутилади. 
Ташқи ицтисодий фаолиятни тартибга солишнинг маъмурий 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling