Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Кучли жамиятмустаҳкам негизнинг барқарорлиги таъминланган
давлатнинг бошқарувчилик фаолияти қисқариб, жамоат ташкилотларининг 
роли кучайган, фуқароларнинг қонун асосида, уларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари олий қадриятларга айланган жамият.
Макроиқтисодий кўрсаткичлармамлакат яхлит иқтисодиѐти 
даражасидаги ижтимоий-иқтисодий жараѐн ва ҳодисаларни ўлчаш ва 
баҳолаш имкониятини берувчи кўрсаткичлар. Масалан, ялпи ички маҳсулот, 
миллий даромад, иқтисодий ўсиш, ишсизлик, инфляция даражаси ва 
бошқалар. 
Мамлакат тўлов баланси – мамлакат резидентлари (уй хўжаликлари, 
корхоналар ва давлат) ва чет элликлар ўртасида маълум вақт (одатда бир йил) 
оралиғида амалга оширилган барча иқтисодий битимлар бўйича тўловлар 
суммасининг нисбати бўлиб, у ўз ичига савдо баланси, хизматлар баланси, 
ўтказмалар баланси ва капитал операцияларини олади. 
Меҳнат бозори – меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан банд 
бўлган ва банд бўлмаган қисмлари ва иш берувчилар ўртасидаги 
муносабатларни ҳамда уларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга олувчи 
шартномалар асосида ишчи кучи харид қилиш - сотишни амалга оширувчи, 
шунингдек, унга бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатларни бевосита 
тартибга солувчи, бозор иқтисодиѐтининг мураккаб, кўп аспектли, ўсувчи ва 
очиқ ижтимоий-иқтисодий тизимчасидир. 


407 
Меҳнат ҳақи – жорий даврда иш берувчи томонидан ѐлланган ходимга 
бажарган ишлари учун берилган пул ѐки натура усулидаги тўловлар бўлиб, 
улар ҳисобланган суммалар йиғиндисидан ташкил топади ва икки қисмга 
бўлинади: иш ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар. 
Микрокредит – хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошланғич 
сармояни шакллантиришга бериладиган кредитлар. Микрокредитлар: а) 
юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик фаолияти учун – энг кам 
иш ҳақининг 50 баробаригача; б) микрофирма ва деҳқон хўжаликларига энг 
кам иш ҳақининг 100 баробаригача; в) фермер хўжалигига энг кам иш 
ҳақининг 200 баробаригача берилади. 
Модернизация–объектни такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш, уни 
янги талаб ва меъѐрларга, техник шарт-шароитларга, сифат кўрсаткичларига 
мослаштириш. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling