Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Ташқи савдо – бир мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан савдоси.  Ташқи савдо сиѐсати


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Ташқи савдо – бир мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан савдоси. 
Ташқи савдо сиѐсати – бир мамлакатни бошқа мамлакатлар билан олиб 
бораѐтган савдоси (экспорти ва импорти) борасидаги сиѐсати. Бунга тенг 
ҳуқуқлилик ва икки томонлама манфаат олиш кўзда тутилади. Экспорт ва 
импортнинг товар таркиби ва географик ҳажмига асосан олиб борилади. 
Турмуш даражаси – аҳолининг зарурий, моддий ва номоддий неъматлар 
ҳамда хизматлар билан таъминланганлик ҳамда уларни истеъмол қилиш 
даражаси. 
Халқаро валюта жамғармаси – халқаро савдо ва валюта ҳамкорлигини 
ривожлантиришга таъсир кўрсатиш мақсадида 1944 йилда ташкил этилган 
халқаро валюта-молия ташкилоти. Халқаро валюта жамғарамаси – аъзо 
давлатлар ўртасида валюта-кредит муносабатларини тартибга солиб туриш 
ва уларга тўлов балансининг камомади билан боғлиқ валютавий 
қийинчиликлар пайтида чет эл валютасида қисқа ва узоқ муддатли кредитлар 


409 
бериш йўли билан молиявий ѐрдам кўрсатиш учун мўлжалланган 
ҳукуматлараро ташкилот. ХВЖ ўз амалий фаолиятини 1947 йил 1 мартдан 
бошлаган. 
Халқаро ташкилотларуларнинг ҳар бири халқаро сиѐсатда 
ўзларининг фаолият мақсадлари йўналишларига қараб, ер юзи тараққиѐтида 
эгаллаб турган мавқеларига қараб, умуман халқаро сиѐсий-амалий 
муносабатлар жараѐнида ҳаракатларга киришадиган бошқа халқаро 
ташкилотлар тизимидаги мақомларига қараб аҳамият касб этадилар. 
Халқаро транзит - хорижий юкларни жўнатиш ва қабул қилиб олиш 
пунктлари берилган мамлакат ҳудудидан ташқарида бўлиши шартида 
ташилишидир. Агар товарлар божхона омборига жойлаштирилмасдан 
ташилса бевосита халқаро транзит, божхона омборидан фойдаланилса – 
билвосита халқаро транзит ҳисобланади. 
Хизмат кўрсатиш соҳасиижтимоий ишлаб чиқаришнингмоддий-
буюмлашган кўринишга эга бўлмаган истеъмол қийматларини яратишга 
йўналтирилгансоҳалари. У ўз ичига моддий хизматлар кўрсатиш (транспорт, 
алоқа, савдо, маиший хизмат ва бошқалар) ҳамда номоддий хизматлар 
кўрсатиш (ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ўқитиш, малака ошириш ва 
бошқалар)ни олади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling