Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Давлатнинг ижтимоий сиѐсатининг моҳияти, мақсади ва


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

10.2.Давлатнинг ижтимоий сиѐсатининг моҳияти, мақсади ва 
вазифалари. 
 
Давлатнинг ижтимоий сиѐсат деганда давлатнинг жамиятдаги 
ижтимоий муаммоларнинг ҳал қилинишига бўлган муносабати,ижтимоий 
инфратузилмалар самарали ва бир маромда амал қилишини таъминлашга 
қаратилган кундалик давлат фаолияти,ижтимоий аҳамиятга молик 
вазифаларни бажарилишини таъминланишидаги стратегия ва тактик ѐндашув 
назарда тутилади. Давлатнинг ижтимоий сиѐсати бозор иқтисодиѐти 
шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишга 
йўналтирилади.
Бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий соҳани давлат томонидан 
тартибга солишнинг зарурати шу соҳадаги бозор ва бозор механизми 
қондира олмайдиган шундай ижтимоий эҳтиѐжлар мавжудлиги билан 
боғлиқдир. Бундан ташқари, бозор пенсия ѐшидаги кишиларнинг ижтимоий 
ҳимоясига, ишсизларга, меҳнат ногиронларига, туғилгандан ногиронларга
кўп болали оилаларга ѐрдам бериш каби жамият харажатларига бефарқ. 
Бозор ҳаттоки аҳоли даромадлари даражасини кескин табақалашувининг 
ўсишига сабаб бўлади ва мавжуд тарихий маданий қадриятларга бозор 
бефарқлик билан қарайди. 
Бозор ижтимоий барқарорликни таъминламайди. Давлат ижтимоий 
соҳадаги ишчилар ва предметлар ўртасидаги, меҳнат ва капитал ўртасидаги 
муаммоларни хал этувчиси сифатида чиқади.Буларнинг ҳаммаси, ижтимоий 
соҳа ва унинг нормал ривожланиши учун тартибга солишнинг бозор 
механизми билан давлат механизмларини уйғунлаштириш зарур эканлигини 
келтириб чиқаради. Фақатгина тартибга солишнинг бозор ва давлат 
механизмларини оптимал уйғунлаштириш орқалигина самарали натижаларга 
эришиш мумкин. Ижтимоий соҳанинг шундай элементлари мавжудки, унда 
фақат давлат шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ бўлган 
харажатларни самарали бошқариши мумкин. Давлат миллатнинг соғлиғи 
учун, малакали кадрларни тайѐрлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига 
олади. Аҳолини ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мулкчилик 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳам давлатнинг зиммасидадир. Фақат давлат 
шахсни ҳар томонлама ривожланиши билан боғлиқ харажатларни самарали 
усуллар билан тартибга солиши мумкин. Ва фақат унинг ѐрдами билангина 


173 
ижтимоий йўналтирилган бозор тизимини яратиш ва аҳоли даромадлари 
ўртасидаги юқори табақаланишларни қисқартириш мумкин. 
Ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солишнинг усуллари ва 
шакллари кўпгина омилларга боғлиқ. Улардан: иқтисодий ривожланиш 
даражаси, ушбу соҳада давлат ва нодавлат секторларининг мутаносиблиги, 
давлатнинг иқтисодий сиѐсати ва бошқалар. 
Давлат ижтимоий сиѐсати орқали ижтимоий соҳани тартибга солишда 
асосий қонунчилик актлари, бюджет-кредит ва солиқ шакллари, ижтимоий 
соҳанинг бир қисмини, яъни давлатга тегишли бўлган корхона ва 
ташкилотларни тўғридан-тўғри бошқариш каби усуллардан фойдаланилади. 
Масалан, МДҲ мамлакатларида ва шу қатори Ўзбекистонда ҳам 
ижтимоий соҳани тартибга солишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади: 
1)мулкчилик шаклидан қатъий назар ишчилар учун энг кам иш ҳақи 
даражаси, пенсия, иш кунининг давомийлиги, меҳнат татилининг 
давомийлиги қонунда белгилаш йўли билан тартибга солиш; 
2)бюджет ходимлари учун ва давлат ташкилотларидаги ишчилар учун 
меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тарифларини ўрнатиш; 
3)пенсия, нафақалар, стипендиялар даражасини ўрнатиш, уруш ва меҳнат 
фронти қатнашчилари учун имтиѐзлар тизимини ўрнатиш; 
4)ишчилар учун прогрессив солиқ ставкаларини ўрнатиш; 
5)ижтимоий соҳа тармоқлари ўртасида давлат бюджети харажатлари энг 
оптимал пропорциясини ўрнатиш; 
6)кўпроқ ижтимоий-зарурий махсулот ва хизматларнинг юқори нархларини 
ўрнатиш орқали аҳоли даромадларини тартибга солиш, инфляция жараѐнида 
эса песионерлар, давлат ижтимоий соҳа иштирокчилари ишчиларининг 
даромадларини индексациялаш. 
Энг кам иш ҳақининг миқдори иқтисодий ривожланиш даражасига 
қараб белгиланади. Масалан, Ғарбнинг ривожланган мамлакатларида энг кам 
иш ҳақи анча юқори эканлигини биламиз. Бироқ шу ўринда турли нарх 
даражаларини ҳам ҳисобга олиш зарур. Ғарб мамлакатларда соатбай иш 
ҳақининг қуйи чегараси соатига 5 доллар ҳисобланади. 
Шу қаторда давлат томонидан ўрнатилагн энг кам иш ҳақи 
даражасидан аҳолини турмуш даражасини тахлил этишда ва мутлоқ 
қашшоқлик кўрсатгичи сифатида фойдаланилади. Энг кам иш ҳақи 
иқтисодий ривожланганлик даражаси ва бандликка ҳам боғлиқдир. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling