Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Камбағаллик чегараси, нисбий камбағаллик чегарасидан қуйида
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
Камбағаллик чегараси, нисбий камбағаллик чегарасидан қуйида
яшаѐтган ахоли — расмий камбағаллик чегарасидан қуйида яшаѐтган аҳолининг фоизлардаги улушига тааллуқлидир:1. Кунига 1 АҚШ доллари — 1985 йилги халқаро нархларда б е р и лга н б ў ли б , А ҚШ 174 долларининг харид қобилияти паритети бўйича ҳисобланган (1993 йилги халқаро нархларда 1,08 АҚШ долларига тенг ѐки 2005 йилги халқаро нархларда 1,25АҚШ долларига тенг). 2. Кунига 2 АҚШ доллари—1985 йилги халқаро нархларда берилган бўлиб, АҚШ долларининг харид қобилияти паритети бўйича ҳисобланган (1993 йилги халқаро нархларда 2,15 АҚШ долларига тенг). Кунига 4 АҚШ доллари—1990 йилги халқаро нархларда берилган бўлиб, АҚШ долларининг харид қобилияти паритети бўйича ҳисобланган 1 . Ривожланган мамлакатлар қатори марказлашган-режали иқтисодиѐтдан бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган мамлакатларда ижтимоий соҳани ислоҳотлар олиб борилмоқда, ижтимоий мақсадларга даромадларни тақсимлаш муносабатлари ўзгармоқда. Асосан пенсия тизимида сезиларли ўзгаришлар ва пенсия ислоҳотлари олиб борилмоқда. Пенсия ѐши ошмоқда, давлат пенсия фонди билан бирга нодавлат пенсия фондлари шаклланмоқда. Жамғариб бориладиган пенсия фонди тизими жорий этилмоқда. Шундай бўлсада, пенсионерлар сони ошмоқда, пенсия учун ресурсларни ошириш талаб этилмоқда, пенсия ѐши узаймоқда. Масалан Англия ва бошқа қатор мамлакатларда 65 ѐшдан пенсияга чиқиш ҳақида таклифи қўйилмоқда. Энг кўп жон бошига ижтимоий мақсадларда қилинган харажатлар Скандинавия мамлакатларига хосдир. Бу мамлакатларда пенсия фондини шакллантиришни давлат ўз зиммасига олган. Германияда бироз бошқача ѐндашув мавжуд. Пенсия фондини яратишни аҳолининг ўзи қабул қилган, яъни унинг ўзи ушбу фондга бадалини олиб бориб бериши лозим. Ижтимоий суғурта фондини шакллантиришда хусусийлаштириш жараѐнлари олиб борилмоқда, шу қатори Лотин Америкада ҳам. Бунда тадбиркорлар ижтимоий суғурта фонди бадалларидан озод этилади. Бу фонднинг ресурслари ишчиларнинг бадаллари ҳисобига ва вақти-вақти билан бериладиган давлат ресурслари ҳисобига шаклланади. Қатор мамлакатларда мутлоқ қашшоқлик кўрсатгичи ўрнида хаѐт кечириш минимуми кўрсатгичи қабул қилинган. Турли мамлакатларда бу кўрсатгич турличадир. Қашшоқлик жиҳатини ўртача иш ҳақига нисбатан фоиз кўринишда аниқлаш мезони кенг тарқалган. Масалан, Болгарияда ҳаѐт кечириш минимуми ўртача иш ҳақининг 53-65% га тенг, Чехияда 55-56% га, Полшада 36% га тенг. Келтирилган кўрсатгичдан кам даромадга эга бўлганлар қашшоқлар тоифасига киритилади. 1 Абулқосимов Ҳ.П., Абулқосимов М.Ҳ. Иқтисодиѐтга оид атама ва тушунчаларнинг изоҳли луғати.-Т.:ABU MATBUOT- KONSALT, 2017.-262-263-бетлар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling