Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Давлатнинг бандлик сиѐсати ва аҳолини иш билан таъминлаш
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.4.1-расм. Меҳнат бозори объекти ва субъектлари 1
- МЕҲНАТ БОЗОРИ
10.4. Давлатнинг бандлик сиѐсати ва аҳолини иш билан таъминлаш
Меҳнат бозори бозор иқтисодиѐтининг муҳим таркибий қисмидир. Меҳнат бозорида меҳнат сотилмайди, ишловчиларнинг меҳнат қилиш қобилияти, меҳнат хизмати сотилади 2 , чунки меҳнат кишиларнинг маълум мақсадга йўналтирилган фаолияти жараѐни бўлиб, унда ишчи кучи билан ишлаб чиқариш воситалари қўшилиши натижасида кишиларнинг 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ―ги Фармонида 2 Курс экономическай теории: Учебник. 4-е доп и перераб изд. Киров : ―АСА‖ 1999,– С.231 . 178 эҳтиѐжларини қондиришга мўлжалланган маҳсулот яратилади ва хизмат кўрсатилади 1 . Меҳнат бозорида ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш эркин ходимни ишга ѐллаш шаклида намоѐн бўлади. Ишга ѐллаш маълум шартлар, яъни иш кунининг узунлиги, иш шароитлари ва режими, иш ҳақининг миқдори, бажариладиган иш тури, лавозим ва касб мажбуриятлари асосида амалга оширилади. Меҳнат бозори ѐлланма ишчи, ходим ва иш берувчи, тадбиркорнинг иқтисодий эркинлигига асосланади. Демак, ишчи кучи меҳнат бозорининг объекти ҳисобланади. Унинг субъектлари қуйидагилардан иборат: - ишлаб чиқариш воситалари эгалари, иш берувчилар ва уларнинг манфаатларини ифодаловчи уюшмалар (тадбиркорлар уюшмалари); - ѐлланма ишчи, ходимлар, яъни ишчи кучи эгалари ва уларнинг манфаатларини ифодаловчи ташкилотлар, касаба уюшмалари; - давлат. Давлат ўзининг турли бошқариш органлари орқали иш берувчи ва ѐлланма ходимлар ўртасида восита бўлиб, улар ўртасидаги ишга ѐллаш бўйича бўладиган меҳнат муносабатларини тартибга солади. 10.4.1-расм. Меҳнат бозори объекти ва субъектлари 1 Меҳнат (ишчи кучи) бозори қуйидаги вазифаларни бажаради: - ишчи кучини замонавий эҳтиѐжларга асосан такрор ишлаб чиқаришни таъминлашга кўмаклашиш; 1 Шодмонов Ш.Ш., Ғафуров У.В. Иқтисодиѐт назарияси. / Маъруза матни/ -Т., 2007, 23-бет. 1 Муаллиф томонидан тузилди. МЕҲНАТ БОЗОРИ Меҳнат бозори объектлари Ишчи кучи Иш ўринлари Меҳнат бозори субъектлари Ишчи кучи эгалари, ѐлланма ходимлар ва уларнинг уюшмалари, касаба уюшмалари Иш берувчилар ва уларнинг уюшмалари Тадбиркорлар уюшмалари Давлат ва унинг меҳнат муносабатларини тартибга солувчи муассасалари 179 - ишчи кучини иқтисодиѐт тармоқлари ва ҳудудлар ўртасида тақсимланиши ва қайта тақсимланишини таъминлаш; - ишчи кучининг мобиллиги, яъни ҳаракатчанлигини фаоллаштириш; - меҳнат унумдорлигини ўстиришга рағбатлантириш; - меҳнатга лаѐқатли аҳолининг иш билан таъминланиши орқали аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ўстириш. Меҳнат бозорининг шаклланиши, ривожланиши ва амал қилишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: - демографик омиллар. Улар ўз ичига аҳолининг сони, ўсиш суръати, таркиби, унга иқтисодий фаол аҳолининг улуши ва унинг ҳаракатчанлиги (мобиллиги) киради; - ижтимоий омиллар. Улар жумласига аҳолининг турмуш даражаси, жамиятнинг ижтимоий таркиби, ижтимоий ҳамкорлик муносабатларининг ривожланганлик даражаси киради; - ташкилий-ҳуқуқий омиллар, улар таркибига тадбиркорлик, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилганлиги ва сифати, амал қилиш самарадорлиги; давлат бошқарув органлари ва муассасаларининг меҳнатни ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини ташкил этиш, тартибга солишдаги ролини ифодаловчи омиллар киради (10.4.2-расм). Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling