Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


-расм.Меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солиш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

10.4.5-расм.Меҳнат бозорини давлат томонидан тартибга солиш 
йўналишлари
1
 
 
- меҳнат фаолияти мотивациясининг кучли механизмини жорий этиш, 
аҳоли иқтисодий фаоллигини ошириш учун шароитлар яратиш; 
- амалда меҳнат бозорини шакллантириш, меҳнат ресурсларини 
иқтисодиѐт тармоқлари ва фаолият соҳалари бўйича эркин тақсимланиши ва 
қайта тақсимланиши учун шароитлар яратиш
1

Давлат меҳнатга лаѐқатли аҳолининг иш билан таъминланиши 
даражасига ҳамда меҳнат, яъни ишчи кучи бозорига фаол ѐки пассив таъсир 
кўрсатади. Пассив таъсир чораларига ишсизлик бўйича турли нафақа ва 
тўловлар киради. Меҳнат бозоридаги фаол сиѐсатни амалга оширишнинг 
асосий чоралар тадбири эса қуйидагилар: 
- иш изловчиларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш; 
- ишловчи ва ишсизларни ўқитиш, касбга қайта тайѐрлаш; 
- бевосита иш жойларини яратиш; 
1
Обидов О.О. Меҳнат бозори ва унинг шаклланиши // Аграр соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш 
муаммолари ва ечимлари. –Т., ―Меҳнат‖, 2002. 157-бет. 
1
Доклад о человеческом развитии. Узбекистан 1997 г. –Т., 1998. – С 55-56

Меҳнат бозорини тартиблашнинг асосий йўналишлари 
Ишчи кучига бўлган талабни 
шакллантириш 
Янги иш ўринларини яратиш, 
мавжудларини сақлаш 
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун 
иш ўринларини ажратиш 
Жамоат ишларини ташкил этиш 
Тадбиркорлик, оилавий бизнесни 
қўллаб-қувватлаш 
Ишчи кучига таклифни шакллантириш 
Ишчи кучи сифатини ошириш, касбга 
йўналтириш, ўқитиш 
Меҳнат бозори инфратузилмасини 
ривожлантириш, ишга жойлашишга 
кўмаклашиш 
Меҳнатга ҳақ тўлаш, қулай меҳнат 
шароитларини яратиш 
Ишсизларни моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш, нафақалар, моддий ѐрдам, 
ишчи кучига талабни шакллантириш 
Ишсизлик даражасини камайтириш ва бандликнинг оқилона таркибини 
шакллантириш 


183 
- доимий иш билан бандликни субсидиялаштириш; 
- тадбиркорликни, шу жумладан, ўз корхоналарини, ишбилармонлик 
фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсизларни қўллаб-қувватлаш; 
- жамоат ишларини ташкил этиш. 
Ушбу умумқабул қилинган вазифаларни амалга ошириш учун 
Ўзбекистонда 1992 йил 31 январда ―Аҳолини иш билан таъминлаш 
тўғрисида‖ Қонун қабул қилинган бўлиб, унга 1993-1995 йиллар давомида 
қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди. 1996-1998 йилларда қабул 
қилинган Меҳнат кодекси, ―Таълим тўғрисида‖ги, ―Фермер хўжалиги 
тўғрисида‖ги, ―Деҳқон хўжалиги тўғрисида‖ги ҳамда ―Кадрлар тайѐрлаш 
миллий дастури‖га мувофиқлаштириш мақсадида 1998 йил 1 майда ушбу 
Қонун янги таҳрирда қабул қилинган. 
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг деярли барча худудларида ишчи кучи 
ортиқчалиги мавжуд ва ишчи кучи бозорида таклиф талабдан юқоридир. Шу 
боис ишлашни хоҳловчиларнинг меҳнат бозорида эркин ҳаракат қилишлари 
ва мустақил иш билан таъминланишлари учун давлат фуқароларга бир қанча 
кафолатларни назарда тутади. Яъни давлат: 
- иш билан таъминлаш турини, шу жумладан, турли меҳнат режимидаги 
ишни танлаш эркинлигини; 
- ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат 
шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланиш; 
- мақбул ишни танлаш ва ишга жойлашишга бепул ѐрдам бериш; 
- ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан 
таъминланиш шарт-шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш, хизмат поғонасидан 
юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратиш; 
- янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитиш, маҳаллий меҳнат 
органлари ѐки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия 
тўлаб малакасини ошириш; 
- бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда сарф қилинган моддий 
харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлаш; 
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат 
шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди. 
Ўзбекистонда аҳолининг иш билан бандлик даражаси 2000 йилдаги 
72,3фоиздан 2017 йилда 72,4 фоизга ўсди. Ишсизлик даражаси 5,4% дан 5,8% 
га ўсди. Шу даврда аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси 72,0 % дан 
76,9% га ошди. Аҳолининг иқтисодий нофаоллик даражаси 25,5% дан 23,1 % 
га тушди (қаранг: 10.4.1-жадвал).


184 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling