186
Меҳнат бозорида аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги
вазифалар эса қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:
Ёшлар, аѐллар ва бошқа тоифадаги ишсизларни аниқ рўйхатини олиш
Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчиларини иш
билан
таъминлаш
чора-тадбирларини
амалга
ошириш,
ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш
Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш:
Касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва қайта тайѐрлаш;
Ишловчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш;
Бўш иш ўринлари ва иш қидирувчилар ҳақидаги
янгиланиб турувчи
электрон маълумотлар банки имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Рақобатлаша олмайдиган аҳоли тоифаларига эътиборни кучайтириш.
Меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган аҳоли тоифаларининг иш
билан бандлигини таъминлаш чоралари (иш ўринларини заҳира қилиш ва
бошқа аниқ чоралар) ни амалга ошириш бандлик сиѐсатининг муҳим
вазифаларидан иборадир.
Эндиликда, янги иш ўринларини яратишга реал
ѐндашув ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиѐев Олий Мажлисга мурожаатномасида ―Йил давомида биз учун
ғоят муҳим бўлган
янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи
доимий
эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини
қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиѐд янги
иш ўринлари ташкил этилди. Ўз-ўзидан аѐнки, биз аҳоли
бандлигини
таъминлашни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, бу
масалага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият
беришимиз зарур‖
1
,-деб таъкидлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: