Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
1.3.5-расм. Иқтисодиѐтни тартибга солишда давлат томонидан қўлланиладиган дастаклар. Давлат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солишда маълум ҳужжатлар ишлаб чиқади. Уларнинг асосини иқтисодий прогнозлар ташкил этади. Иқтисодий прогнозлар мамлакатни иқтисодий ривожлантириш мақсадларини белгилаш, уни амалга ошириш стратегиясини ва тактикасини ишлаб чиқиш ҳамда индикатив режалар тузишнинг асоси ҳисобланади. Иқтисодиѐтни тартиблашнинг муҳим ҳужжатларидан бири иқтисодий ривожланишни дастурлашдир. Иқтисодий дастурлар бозор муносабатлари амал қилаѐтган шароитда давлатнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнларига тўғридан-тўғри фаол аралашувининг асосий дастаклари ҳисобланиб, у бутун иқтисодиѐтни ѐки унинг алоҳида соҳалари бўлган тармоқлар, ҳудудлар, кўптармоқли комплекслар ривожланиши дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни англатади (1.4.6-расм). Иқтисодиѐтни тартиблаш дастаклари Иқтисодиѐтни прогнозлаштириш Индикатив режалаштириш Манзилли режалаштириш Хўжалик объектларига билвосита, иқтисодий дастаклар орқали таъсир этиш Мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 25 1.3.6-расм. Мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишини тартиблаш бўйича ҳужжатлар тизими 1 Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизми ўз ичига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этиш воситаларини олади. Улар қуйидагилар: - чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини бошқариш; - иқтисодиѐтни солиқлар орқали тартиблаш; - иқтисодиѐт тизимига монетар усуллар орқали таъсир кўрсатиш (1.3.7- расм). Чекланган ишлаб чиқариш ресрусларини бошқариш деганда давлат ўзига қарашли табиий, меҳнат, ишлаб чиқариш, капитал, инвестицион ресурсларни тўғридан-тўғри тақсимлаш орқали иқтисодий тизимдаги мувозанатни сақлашга, янги нисбатлар ва мутаносибликларни вужудга келтиришга интилади. Аммо баъзи ҳолларда чекланган иқтисодий ресурсларнинг давлат томонидан тўғридан-тўғри тақсимланиши иқтисодий тизимдаги мувозанат ва мутаносибликнинг бузилишига ҳам олиб келади. 1 Государственное регулирование рыночной экономики. –М.: Путь России. Экономическая литература, 2002.С.45 Иқтисодий прогнозлар Хусусий прогнозлар Комплекс прогнозлар Иқтисодий дастурлар Ижтимоий соҳани ривожлантириш дастурлари Алоҳида муҳим муаммоларни ҳал этиш дастурлари Молиявий режалар давлат бюджети Республика бюджети Жамлама (консолизациялашган) бюджет Индикатив режа Мамлакат бўйича режа Тармоқлар бўйича режа режа Ҳудудий режа |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling