Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

1.2. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг
зарурлиги ва шакллари 
 
Бозор иқтисодиѐтига ўтаѐтган ва ривожланган мамлакатларда 
иқтисодиѐтни тартибга солишнинг икки механизми юзага келди: давлат ва 
бозор механизмлари. Бозор иқтисодиѐтида тадбиркорлик фаолиятининг 
эркинликлари, ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорликлари 
рақобатга ундовчи асосий куч бўлиб ҳисобланади. 
Маълумки, бозорнинг мухим элементи бу нарх ва унинг даражаси 
бўлиб, бу ишлаб чиқарувчи учун ҳам, тадбиркор учун ҳам ва харидор учун 
ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Бозор тизими ишлаб чиқарувчилар ва 
ҳаридорларни қарор қабул қилишларида эгилувчанлик ва мослашувчанлик 
жихатларини юқори эканлиги билан тавсифланади. Бозор ишлаб чиқарувчи 
ва истеъмолчи ўртасидаги алоқаларни боғлайди. Тармоқлар ўртасида 
ресурсларни самарали тақсимланишида, талаб ва таклиф мутаносиблигини 
таъминлашда бозор механизми қулайдир. 
Жамият 
иқтисодиѐтининг 
ривожланишида, ижтимоий 
меҳнат 
тақсимотида, давлатлараро алоқаларнинг кенгайишида, иқтисодиѐтнинг 
таркибий қисмлари ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш каби иқтисодий 
жараѐнларда бозор механизмининг тартибга солиш имкониятлари 
чегараланганлиги намоѐн бўлади. Бунга иқтисодиѐтда юзага келиб турадиган 
иқтисодий инқирозларни мисол келтириш мумкин. Бозор механизми бажара 


13 
олмайдиган ва тартибга сола олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш 
жараѐнининг вазифалари мавжуд. Санаот ривожланишда эркин рақобат 
асосида ишлаб чиқариш кучлари нафақат якка тартибдаги хусусий мулк 
доирасида ўсмоқда, балки жамоа (акционерлик)ва бошқа мулкчилик 
шаклларининг ўрни ҳам ошиб бормоқда. Бироқ, давлат иқтисодиѐтнинг 
йирик тармоқларини ўз зиммасига олишга, уларни ривожлантиришга ва 
тартибга солишга мажбур бўлмоқда. Масалан: темир йўл, телеграф, почта, 
мудофаа ва ҳ.к. Бозор механизми бажара олмайдиган ижтимоий вазифалар 
ҳам мавжуд. Бундан ташқари, бозор муносабатлари асосидаги баъзи фаолият 
натижаларига давлатнинг аралашуви эҳтиѐжи туғилади. 
Давлат иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор механизми тўлиқ бажара 
олмаган вазифаларни ўз зиммасига олади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан 
тартиблашининг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш асосида 
тушкунлик ва тангликнинг олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг 
барқарор ўсишини таъминлаш, миллий иқтисодиѐт равнақи учун имкониятлар 
яратиш, шунингдек, аҳоли турли табақалари ўртасида ижтимоий мувозанатга 
эришишдан иборатдир. 
Иқтисодий субъектлар ўзаро рақобатда бўлгани ва ўзларининг шахсий ѐки 
жамоавий манфаатлари юзасидан фаолият кўрсатгани учун уларнинг 
худбинлик манфаатлари умумдавлат, жамият манфаатларига зид келиб қолиши 
ҳам мумкин. Шунинг учун давлат иқтисодиѐт субъектлари манфаатлари ва 
фаолиятлари жамият, давлат манфаатларига зид келиб қолмаслиги, унга зиѐн 
етказмаслигини назорат қилади. Бу мақсадни амалга ошириш учун давлат 
иқтисодий 
субъектларнинг 
макроиқтисодиѐт 
миқѐсидаги 
алоқа 
ва 
боғланишларини тартибга солади. 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишда бозор механизмининг 
самарали ишлаши учун шароит яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун 
давлат рақобатни рағбатлантириш орқали бозор тизимини сақлашни ўз 
зиммасига олади. Чунки эркин тадбиркорлик тизими ва уни бошқарувчи 
талаб ва таклиф қонунларининг амал қилиши рақобатга боғлиқ бўлади. 
Рақобатчилик муҳитини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг давлат 
механизми қуйидагилардан иборат: 
- иқтисодий субъектларнинг фаолият юритиш қоидаларини белгилаш; 
- аҳолини бозор шароитлари, иқтисодиѐтнинг ҳолати тўғрисидаги 
ахборотлардан хабардор қилиш; 
- иқтисодиѐт субъектлари ўртасидаги мунозара, баҳс, зиддиятларни ҳал 
қилишда кўмаклашиш. 
Бозор механизми фақат хусусий тадбиркорлар учун фойда келишини 
таъминлайдиган товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Аммо 


14 
жамият тараққиѐти учун зарур бўлган, аҳолининг кўпчилиги фойдаланадиган 
ижтимоий товар ва хизматлар хусусий тадбиркорлик доирасида ишлаб 
чиқарилиши мумкин эмас. Бундай ижтимоий товарлар ва хизматларга: 
мактаблар, йўллар, ѐнғиндан ҳимоялаш, миллий мудофаа кабилар киради. 
Бинобарин, уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни давлатнинг ўзи 
ташкил қилиши, тартибга солиши зарур бўлади. 
Иқтисодиѐтни тартиблашнинг давлат механизимини тақозо этувчи 
сабаблардан бири бозор тизимидан ташқарида содир бўлувчи инсон фаолияти 
ва табиатнинг зарарли оқибатларидан (инсон саломатлигига, табиатга зиѐн 
етказувчи омиллар) аҳолини ҳимоя қилиш заруратидир. Бозор тизимида бундай 
зарарлар учун жавобгар шахслардан товон тўлашга мажбур қилувчи 
механизмлар мавжуд эмас. Шунинг учун давлат томонидан иқтисодиѐтни 
тартиблаш механизмида аҳолини зарарли оқибатлардан ҳимоялаш чора-
тадбирлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеро зарарли оқибатлар нафақат инсон 
ҳаѐтига балки иқтисодиѐтга ҳам салбий таъсир қилади. Шунга биноан улардан 
аҳолини ҳимоялаш чора-тадбирлари оқибатида аҳоли саломатлиги яхшиланади, 
уларнинг меҳнат қобилияти ҳам ошади. Бу эса ўз-ўзидан аҳоли меҳнат 
фаолиятининг ўсишига, иқтисодиѐтнинг ривожланишига олиб келади. 
Аҳолини қўшимча зарарли оқибатлардан ҳимоялаш давлат механизми 
ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: ишонтириш, солиқ солиш, 
субсидиялаш, тартибга солиш. Бундай ишонтириш усуллари, воситалари 
кишиларни, иқтисодиѐт субъектларини жамиятга, бошқа кишиларга зиѐн 
келтирадиган хатти-ҳаракатлар қилмасликка чақиришга қаратилган 
бўлади. 
Солиқ солиш зарарли қўшимча оқибатларни чеклаш мақсадида 
қўлланилади. Турли солиқ миқдорларини белгилаш орқали ҳукумат 
фирмалар фаолиятидан келиб чиқадиган зарарли қўшимча оқибатларни 
чеклашга мажбур қилади. Бундай оқибатлардан холи бўлган фирмаларга 
давлат субсидиялар бериш орқали уларнинг фаолиятини рағбатлантиради. 
Хавфсизлик меъѐрларини белгилаш ѐки ман қилувчи қонунлар чиқариш 
йўли билан давлат тартиблаш ишларини амалга оширади. 
Давлатнинг 
иқтисодиѐтни 
тартиблаш 
механизмида 
жамиятда 
ижтимоий-сиѐсий барқарорликни таъминлаш мақсадида аҳолининг 
иқтисодий жиҳатдан ночор яшаѐтган гуруҳларини ижтимоий ҳимоялаш 
муҳим ўрин тутади. Аҳолининг ѐрдамга муҳтож қисмини ижтимоий 
ҳимоялаш, жамият учун халқ хўжалиги тармоқлари, шу жумладан, қишлоқ 
хўжалигини қўллаб-қувватлаш мақсадида даромадлар давлат томонидан 
қайта 
тақсимланади. 
Давлат 
томонидан даромадларнинг қайта 


15 
тақсимланиши иқтисодиѐтни тартиблаш механизмининг муҳим унсури 
ҳисобланади. 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш механизмида 
макроиқтисодий барқарорлаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳим ўрин 
тутади. Маълумки, бозор иқтисодиѐти шароитида ишбилармонлик 
фаоллиги ўзгариб туради, иқтисодий ўсиш унинг пасайиши билан 
алмашиниб туради. Оқибатда фирмаларнинг синиши ва ишсизларнинг 
кўпайиши ортади, аҳоли турмуш даражаси пасаяди, улар кўп 
қийинчиликни 
бошдан 
кечирадилар. 
Давлатнинг 
иқтисодиѐтда 
макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш механизми ѐрдамида 
иқтисодий ўсиш циклидан тангликка, пасайишга ўтишдаги салбий 
оқибатларни чеклаб, тангликдан иқтисодий ўсиш сари ўтиш имкониятлари 
вужудга келтирилади. 
Давлат иқтисодиѐтни тартибга солиш учун бир қанча шакл ва 
воситалардан фойдаланади. Бунда давлатнинг ўз фаолиятини қайси 
объектга қаратиши муҳим ҳисобланади. Тартибга солиш объектлари - бу
бозор механизми, уларнинг нормал кечишини қониқарсиз ѐхуд бутунлай 
таъминлай олмайдиган ижтимоий такрор ишлаб чикариш соҳасидаги 
муайян шарт-шароит, жараѐн, муносабатлардир. Улар жумласига 
қуйидагилар киради: 
1. 
Иқтисодий 
цикл, 
пул 
муомаласи, 
ижтимоий 
бандлик, 
инвестициялар, 
илмий-тадқиқотлар, 
нархлар 
каби 
умумхўжалик 
жараѐнлари. 
2. 
Ҳарбий 
мудофаа, 
қишлоқ 
хўжалиги, 
ишлаб 
чиқариш 
инфратузилмаси, банк соҳаси каби йирик иқтисодий соҳаларни 
ривожлантириш. 
3. Мамлакат иқтисодиѐти учун муҳим аҳамиятга молик айрим йирик 
корпорациялар. 
Иқтисодиѐтни тартибга солиш шакллари деганда, бюджет-солиқ, пул-
кредит, маъмурий бошқарувчилик фаолияти эътиборга олинади. 
Бюджет-солиқ сиѐсати давлат бюджетини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, 
бажариш билан боғлиқ жараѐнларни тартибга солиш учун зарур. Пул-
кредит тартиботи миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, инфляция 
билан курашиш бўйича давлат органлари амалга оширадиган тадбирларни 
ўз ичига олади. Бозор иқтисодиѐтини маъмурий жиҳатдан тартибга солиш 
маъмурий 
равишда 
монополистларни 
картеллаштириш, 
майда 
корхоналарга ажратиш, лицензиялаш, квоталаш каби чора-тадбирлардан 
иборат. 


16 
Иқтисодиѐтни тартибга солиш воситалари орқали мамлакатнинг 
иқтисодий тараққиѐтига таъсир кўрсатилади. Бунинг учун давлат 
органлари қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин: 
- чекланган ишлаб чиқариш ресурсларини тартибга солиш; 
- иқтисодиѐтни солиқлар воситасида тартиблаш; 
- иқтисодий тизимга монетар услублар воситасида таъсир ўтказиш. 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш воситаларининг ҳар 
бири ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, маълум вазиятларда алоҳида 
қўлланиши мумкин. Ўтиш даври иқтисодиѐтини тартибга солиш 
жараѐнида давлат органлари объектив шарт-шароитларга кўра барча 
таъсир воситаларидан биргаликда фойдаланишга мажбурдирлар. 
Замонавий бозор иқтисодиѐтининг тузилмасида турли хил йўналишли 
кесимларни, жумладан, функционал, ижтимоий ҳудудий тузилмаларни 
кўрсатиш мумкин.
Функционал тузилма - ялпи ички маҳсулотни турли хил эҳтиѐжлар 
учун (хусусий ѐки давлат истеъмоли, ялпи жамғариш, соф экспорт) 
тақсимланишини тавсифлайди. Ушбу жараѐн ишлаб чиқариш омиллари 
(меҳнат, капитал, ер, илмий-техник тараққиѐт) кесимида маҳсулот 
қийматининг шаклланишини ҳам ўз ичига қамраб олади. 
Ижтимоий тузилма - ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ижтимоий 
секторларга тақсимланишини ифодалайди: 
- хусусий сектор (хусусий корпоратив секторни ҳам ўз ичига олади); 
- корпоратив давлат-хусусий сектори (аралаш сектор) 
- давлат сектори (унитар ва давлатга қарашли корхоналар); 
- уй хўжаликлари сектори. 
Иқтисодиѐтнинг соҳавий, яъни тармоқ тузилмаси - айрим 
тармоқларнинг ЯИМни ишлаб чиқаришга қўшган хиссаси билан 
тавсифланади. Иқтисодиѐтнинг ҳудудий тузилмаси турли хил ҳудудий 
тузилмаларнинг ЯИМни ишлаб чиқаришдаги иштирокини таърифлайди. 
Давлат иқтисодий ислоҳотлар даврида миллий иқтисодиѐтга таъсир 
этишнинг янги усул ва воситаларини қўллашга ҳаракат қилади. Ўтиш 
даврида иқтисодиѐтнинг эркин ривожланиши учун имкониятлар яратиш 
давлатнинг муҳим устувор вазифалари ҳисобланади. Бунинг учун эркин 
иқтисодиѐт тамойилларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилиши 
лозим бўлади.
Бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришнинг бош йўли ҳам эркин 
иқтисодиѐт тамойилларининг жорий этилиши билан боғлиқдир. Эркин 
иқтисодиѐт тамойиллари мазмунан қуйидагилар билан белгиланади: 

хусусий мулкнинг иқтисодиѐтдаги етакчи ўрни; 


17 

тадбиркорлик ва танлаш эркинлиги; 

соғлом рақобатчилик муҳитининг мавжудлиги; 

бозор турларининг эркин ташкил топиши ва ривожланиб бориши; 

иқтисодий алоқаларнинг фойда ва даромад топиш манфаатлари 
заминида ташкил топиши; 

нархларнинг бозорда эркин шаклланиши;

давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви чекланганлиги.
Бу тамойилларнинг амал қилиши фақат ҳуқуқий қонунлар доирасида 
ўз ифодасини топиши керак. Энг муҳими, бозор қонунлари, иқтисодий 
фаолият ва танлаш эркинликларининг амал қилишлари учун шарт-
шароитлар яратиши ҳамда иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор ва давлат 
механизмларининг уйғунлигини таъминлаши зарур. Бунинг учун эскидан 
қолган иқтисодий қарашлар ва иш олиб бориш қоидаларининг янги 
иқтисодиѐт тамойилларига қандай йўсинда таъсир этаѐтганлигига алоҳида 
эътибор бериш зарур бўлади. Ушбу ўринда ―эркин иқтисодиѐт‖ тушунчаси 
нимани англатишига ҳам алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Эркин 
иқтисодиѐт бу – турли мулк шакллари ва тадбиркорлик фаолиятининг 
мавжудлиги ҳамда уларнинг эркин ҳаракати орқали иқтисодиѐт 
субъектларининг фойда олишга интилишларини юзага чиқарувчи 
иқтисодий муносабатлар мажмуидир. Эркин иқтисодиѐт тадбиркорлик ва 
танлаш эркинлигини таъминлар экан, бу ҳолат фойда олиш, наф кўриш, 
манфаатни қондириш кабиларнинг мавжудлиги билан изоҳланади. Эркин 
иқтисодиѐт қуйидаги ҳолатлар билан характерланади: 
1. Тадбиркорлар қатлами иқтисодиѐтнинг асосий субъекти бўлиб, 
улар ўз даромадларини максималлаштиришга интилувчилардан ташкил 
топади. 
2. Фирмалар қаттиқ рақобат шароитида фаолият юритадилар. 
3. Молиявий интизомга қаттиқ риоя этилади. 
4. Ресурслар бозори эркин бўлади. 
5. Хўжалик ҳаѐтининг ҳуқуқий таъминоти кучли бўлади. 
6. Истеъмолчилар талаби бозорга кучли таъсир этади. 
7. Товар ва ресурслар баҳоси, фоиз ставкаси, валюта курси бозорга 
қараб ўзгарувчан бўлади. 
8. Жамғармаларнинг асосий қисми банклар ва молия бозорида 
ҳаракатланади. 
9. Давлат сектори очиқ ва тижоратлашган бўлади.
Давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солиш вазифаларининг нечоғлик 
самарали эканлиги ва эркин иқтисодиѐт тамойилларининг жорий этилиши 


18 
бозор муносабатларининг ривожланишини, иқтисодий муносабатлар 
бозор қонунлари асосида ташкил топишини таъминлаб, барқарор 
иқтисодий ўсиш учун иқтисодий шарт-шароитларни юзага келтиради 
ҳамда объектив иқтисодий қонунларнинг реал амал қилишини қарор 
топтиради. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, иқтисодиѐтни 
тартиблашнинг давлат механизми объектив бозор механизмига 
кўмаклашишга қаратилган ижтимоий такрор ишлаб чиқаришга таъсир 
қилувчи чора-тадбирлар ва воситалар мажмуидир. Ҳозирги замон 
иқтисодиѐтида бозор механизми орқали иқтисодиѐтни тартибга солиш 
қанчалик зарур бўлса, давлат механизмини шунчалар зарур эканлигини 
кўрсатади. Энг муҳими, иқтисодий жараѐнларни тартибга солишда хар 
иккала механизмларни афзал жихатларини бирлаштиришдир. Бу эса 
иқтисодиѐтни рационал бошқаришдаги муҳим вазифалардан бири 
ҳисобланади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling