Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 
 
 
 
 
 
 



1-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА ДАВЛАТНИНГ 
ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИНИНГ МАҚСАДЛАРИ 
1.1.Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари 
курсининг предмети, мақсади ва вазифалари. 
 
Давлат жамиятнинг муҳим институционал ташкилоти ҳисобланади. 
Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида ―давлат – мамлакат миқѐсида 
жамиятни 
уюштириш масалаларидни ҳал қилиш, 
унинг 
ташқи 
муносабатларини белгилаш ваколатлари бўлган ҳукмрон тузилма. Давлат 
жамиятни ўз қонун-қоидаларига кўра идора қилади, турли тип, шаклларда 
ташкил топади‖
1

Давлатнинг умум эътироф этилган белгилари 
қуйидагилардан иборат: 
-давлат ўз чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган 
бутун жамият, аҳолисининг ягона вакили сифатида майдонга чиқади; 
-давлат суверен ҳокимиятнинг ягона эгасидир; 
-давлат юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган 
қонунлар ва уларга асосланиб чиқарилган ҳужжатларни қабул қилади; 
-давлат ўз функцияларини бажариш учун зарур давлат органлари ҳамда 
тегишли моддий воситалар тизимидан иборат механизм ( маҳкама)га, 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш (жазолаш) органлари – суд, прокуратура, милиция, 
полиция кабиларга, ўз мудофааси, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва 
ҳавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда ҳавфсизлик органларига 
эга бўлади
2

Замонавий институцинализм назарияси давлатга иқтисодий нуқтаи 
назардан таъриф беради. Институционал ѐндашувга мувофиқ унинг асосий 
моҳиятини ―трансакция харажатлари‖ категориясидан фойдаланган ҳолда 
очиб берилади. Д.Нортнинг таърифлашича, давлат – зўрликни амалга 
оширишда қиѐсий устунликларга эга бўлган, чегаралари унинг фуқароларга 
солиқ солиш қобилияти билан белгиланган жуғрофий ҳудудни қамраб 
олувчи ташкилот
3
.
Давлат категориясига институционал ѐндашувларни таҳлил қилиш 
асосида В.Л.Томбовцев ―давлат назарий жиҳатдан энг самарали мажбур 
қилиш органи ҳисобланиб, бунда унинг самарадорлиги унинг легитимлигига, 
яъни ―солиқ солинадиган фуқаролар томонидан‖ давлатда куч ишлатиш 
ҳуқуқи мавжудлигининг тан олинишига бевосита боғлиқ. Чунки агар жамоат 
1
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 3-жилд.Гидрофилия-Зебралар.Таҳрир ҳайъати: М.Аминов ва 
бошқалар.-Т.:‖Ўзбекистон миллий энциклопедияси‖ Давлат илмий нашриѐти,2002.-148-бет. 
2
Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 3-жилд.Гидрофилия-Зебралар.Таҳрир ҳайъати: М.Аминов ва 
бошқалар.-Т.:‖Ўзбекистон миллий энциклопедияси‖ Давлат илмий нашриѐти,2002.-149-бет. 
3
Норт Д. Институты, институциональные изменения и функционирование экономики –М.: Фонд 
экономической книги ―Начала‖, 1997. – С.54-55. 



фикрига мос келадиган бундай тан олиш мавжуд бўлса, у ҳолда давлат ўз 
функциялари ва мақсадларини амалга ошириш учун чекланган ресурслардан 
оқилона фойдаланувчи ташкилот сифатида ўз имкониятларини аҳолининг 
ушбу функциялар ва мақсадлар бажарилишига қаршилигини енгиш учун 
сарфламаслиги мумкин
1
,- деб таъриф беради. 
Адам Смит XVIII асрнинг иккинчи ярмидаѐқ давлатнинг асосий 
мажбуриятлари доирасини белгилаб берди: 
- биринчидан, жамиятни куч ишлатиш ва бошқа мустақил 
жамиятларнинг бостириб келишидан ҳимоялаш; 
- иккинчидан, имкон қадар, жамиятнинг ҳар бир аъзосини 
адолатсизликдан ва унинг бошқа аъзолари томонидан жабрлашдан ҳимоялаш 
ѐки яхши адолат ҳукмини ўрнатиш; 
- учинчидан, уларни барпо этиш ва сақлаб туриш алоҳида шахслар ѐки 
кичик гуруҳлар манфаатлари йўлида амалга оширилмайдиган муайян 
ижтимоий иншоотлар ва ижтимоий муассасаларни барпо этиш ва сақлаб 
туриш, чунки улардан келадиган фойда ҳеч қачон алоҳида шахслар ѐки кичик 
гуруҳларга харажатларни тўлай олмайди, лекин кўпинча харажатларни катта 
жамиятга ортиқча тўлаши мумкин
2

Ж.Бьюкенен
3
ўз асарларида давлатнинг жамиятдаги ролининг икки 
томонламалигига алоҳида эътибор қаратади, яъни унинг назарида давлат ҳам 
ҳимоя қилувчи, ҳам ишлаб чиқарувчи воситадир.Ҳимоя қилувчи ѐки ҳуқуқий 
давлат конституцион босқичда келишувчи томонларга нисбатан концептуал 
ташқи ва ҳуқуқларни ҳамда бундай ҳуқуқларни ихтиѐрий равишда алмашиш 
бўйича шартномаларни таъминлаш учун ягона жавобгарликка эга бўлган 
ҳуқуқларни таъминлаш институти ѐки органи сифатида пайдо бўлади. Давлат 
ишлаб чиқарувчи восита сифатида бозор механизми ишлабчиқаришни 
таъминлай олмайдиган жамоат неъматларини ўзи ишлабчиқаришни ташкил 
этади.
4
Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг энг 
умумий функциялари қуйидагилардан иборат
5



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling