Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 
 
 
1.3.4-расм. Давлат томонидан иқтисодий циклни тартиблаш. 
 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим 
унсурларидан бири капитал жамғариш ҳисобланади. Маълумки, фойда 
олишга интилиш, уни ўзлаштириш ҳамда капиталга айлантириш бозор 
иқтисодиѐтида хўжалик юритишнинг бош мақсади бўлади. Шунинг учун ҳам 
давлатнинг иқтисодий сиѐсати жамғаришни рағбатлантиришга қаратилади. 
Бу эса хўжалик субъектларининг манфаатларига мос келади. Давлат 
бошқарув органлари иқтисодий цикл ва иқтисодиѐт таркибий тузилмаларига 
таъсир этиш учун барча инвесторлар ва уларнинг айрим гуруҳлари учун 
турли даврларда қўшимча имтиѐзлар ҳамда имкониятлар яратади. 
Аҳолининг иш билан бандлигини тартибга солиш ишчи кучига бўлган 
талаб ва таклиф ўртасида бозор иқтисодиѐти нуқтаи назаридан нормал 
нисбат ва уларнинг мувозанатини қўллаб-қувватлашни англатади. Бу нисбат 
иқтисодиѐтнинг малакали ва интизомли ишловчиларга бўлган эҳтиѐжини 
қондириши лозим. Уларнинг иш ҳақлари етарли меҳнат мотивациясини 
вужудга келтириши керак. Аммо ишчи кучига бўлган талаб билан унинг 
таклифи ўртасидаги нисбат иш ҳақининг ҳаддан ташқари ўсиб кетишига 
олиб келмаслиги керак. Акс ҳолда, бу ҳол миллий рақобатбардошликка 
салбий таъсир этади. Шунингдек, аҳоли иш билан бандлиги ҳам кескин 
Иқтисодий циклни тартиблаш таркиби 
Иқтисодиѐтнинг тармоқ ва ҳудудий 
тузилишини тартиблаш 
Иқтисодий циклни тартиблаш таркиби 
Иқтисодий циклни тартиблаш таркиби 
Капитал жамғаришни 
тартиблаш 
Тўлов балансини тартиблаш 
Нархларни тартиблаш 


23 
пасайиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Чунки бунинг оқибатида ишсизлар 
сони ўсиб, истеъмол талаби ва солиқ тушумлари камайиб кетади, давлат 
томонидан нафақалар учун харажатлар ўсади. Энг ѐмони, бу ҳол ижтимоий 
ларзаларга, хавфли ижтимоий оқибатларга олиб келади. 
Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим 
объектларидан бири пул муомаласидир. Пул муомаласини тартибга 
солишнинг асосий йўналиши инфляцияга қарши кураш ҳисобланади. Пул 
муомаласини тартибга солиш орқали давлат билвосита жамғариш 
шароитларига, нархлар ва ижтимоий муносабатларга таъсир этади. 
Тўлов балансининг ҳолати ва унинг ижобий сальдосига эришиш ҳам 
давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солишига боғлиқ. Шу боисдан бозор 
иқтисодиѐтига эга бўлган барча мамлакатларда давлат тўлов балансини 
оператив ва стратегик тартибга солиш билан шуғулланади. Бунда давлат 
экспорт ва импортга, капитал ҳаракатига, миллий валюта курсининг 
кўтарилиши ва тушишига таъсир этиш ҳамда савдо-шартнома сиѐсати ва 
халқаро иқтисодий интеграциялар, ташкилотларда иштирок этиш орқали 
мамлакат тўлов балансини тартибга солади. Давлат нархларни тўғридан-
тўғри ва билвосита тартибга солади. Нархларни тўғридан-тўғри тартибга 
солишда у ѐки бу тармоқ маҳсулотларига, айниқса, табиий монополия 
маҳсулотларига юқори нарх чегарасини белгилайди. Нархларни билвосита 
тартибга солишда давлат ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига 
киритиладиган солиқлар ҳамда аксиз йиғимлари орқали тартиблайди. 
Булардан ташқари, давлат хусусий корхоналарни илмий-тадқиқот ишларини 
ривожлантиришга ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий 
этишга, товарларни, капитални, тўпланган билим ва тажрибаларни четга 
экспорт қилишга рағбатлантиради. 
Иқтисодий жараѐнларни тартибга солишда давлат жаҳон амалиѐтида 
тўпланган чора-тадбирлар, яъни қуйидаги дастаклардан фойдаланади:
- иқтисодий прогнозлаштириш, яъни иқтисодиѐт ва унинг таркибий 
соҳаларининг истиқболдаги аҳволини, ҳолатини олдиндан кўра билиш, 
уларнинг истиқболини белгилаш; 
- мамлакат иқтисодиѐти ривожланишининг индикатив режасини тузиш; 
- давлат органлари бўйича манзилли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш; 
- хўжалик объектларига билвосита, яъни иқтисодий дастаклар орқали 
таъсир этиш дастак(ричаг)ларини қўллаш; 


24 
- мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор 
вазифаларини ҳал этиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш (1.3.5-расм). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling