Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
Учинчидан, иқтисодиѐт тармоқларига маъмурий таъсирларни қисқартириш
ва бозор механизмларидан кенг фойдаланиш керак. Яъни давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларини ташкил этишни чеклаш, бу борада бозорга хос механизмларни ишлаб чиқиш, давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш даркор. Тўртинчидан, ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва ижро ҳокимияти идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириб, ўта марказлашган бошқарувдан босқичма-босқич воз кечиш лозим. Давлат хизматларини бевосита қуйи бўғинларда кўрсатиш, маҳаллий ҳокимият идоралари учун молиявий ва бошқа имкониятларни кенгайтириш зарур. Бу борада мавжуд тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва соддалаштириш, бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш лозим. Бешинчидан, давлат хизмати институтини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши таъсирчан кураш механизмларини жорий этиш керак‖ 1 ,-деб давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда имзолаган ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармонига мувофиқ тасдиқланган ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖нинг ―Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштириш‖ деб номланган учинчи йўналишнинг 3.4-пунктида ―Иқтисодиѐтда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш: хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, барча турдаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига тўлиқ эркинлик бериш, «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган принципни амалга ошириш; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 6 ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний аралашувларнинг қатъий олдини олиш‖ каби вазифалар белгиланган 1 . Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, эндиликда давлат иқтисодиѐтга асосан иқтисодий воситалар орқали таъсир этиб, уни бошқариш эмас, балки тартибга солиши керак бўлади. Шунингдек, иқтисодиѐтнинг ўз- ўзидан тартибланишининг бозорга хос механизмларига эркинлик бериш, эркин иқтисодиѐт тамойилларини жорий қилиш ҳамда тартиблашнинг бозор механизми билан давлат механизмларини уйғунлигини, ўзаро ҳамжиҳатликда амал қилишини таъминлаш зарур бўлади. Мамлакатимизда ривожланаѐтган бозор иқтисодиѐтини давлат томонидан тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш ва бозорнинг ўзини-ўзи тартиблашнинг объектив механизми билан уйғунлаштириш муҳим аҳамият касб этади. ―Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари‖ ўқув курсини ўқитиш асосида талабаларда иқтисодиѐтни тартибга солишнинг давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усуллари, давлатнинг иқтисодий сиѐсати тўғрисидаги тизимли, кенг қамровли назарий билим ва амалий кўникмаларини хосил қилинади. ―Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари‖ ўқув курсини ўқитишдан мақсад - талабаларда иқтисодиѐтни тартибга солишнинг давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усул,воситалари, давлатнинг иқтисодий сиѐсати тўғрисидаги тизимли,кенг қамровли назарий билим ва амалий кўникмаларини хосил қилишдан иборат. Фан ўз ичига қуйидаги вазифаларни олади: - иқтисодиѐтни тартибга солишнинг бозор механизми билан биргаликда давлат механизмининг амал қилиш соҳаларини ва шаклларини очиб бериш; - иқтисодиѐтни бошқариш ва тартибга солишда давлат иқтисодий сиѐсатининг ўрни ҳақидаги турли концепцияларни таҳлил этиш ва ривожланган мамлакатлар тажрибаларини ўрганиш; - Ўзбекистонда иқтисодиѐтни тартибга солиш механизмининг шаклланиши ва ривожланиши, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариш усуллари, воситалари ва йўналишларини аниқлаш; 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони, 2017 йил 7 февраль. 1-илова. 7 - давлат иқтисодий сиѐсатининг мақсадлари, вазифалари ва уларни амалга оширишнинг йўналишлари, усул ва воситаларини ҳамда иқтисодиѐтни тартибга солишнинг шакл ва воситаларини таҳлил қилиш; - иқтисодиѐтни тартиблашнинг бозор ва давлат механизмлари уйғунлигини таъминлашга қаратилган давлат иқтисодий сиѐсатининг йўналишларини таҳлил қилиш ва бу борада қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборат. Ўзбекистонда иқтисодиѐтни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш асосида макроиқтисодий мувозанатни ва мутаносибликни, юқори, барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, фаол ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш, инфляция ва ишсизлик даражаларини мақбул даражада ушлаб туриш, аҳолининг иш билан бандлигини ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини ва рақобатбардошлигини, иқтисодий - молиявий инқирозларга бардошлигини таъминлаш, жаҳон иқтисодиѐтига интеграцилашиш каби вазифаларни мувафақиятли ҳал этиш давлат иқтисодий сиѐсати мақсад ва вазифалари ҳамда бозор иқтисодиѐтини давлат томонидан тартибга солиш усуллари ва воситаларининг қай даражада илмий асосланганлиги ҳамда реал воқеликни ҳисобга олиб қўлланилаѐтганлигига боғлиқ. Шунинг учун "Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усуллари‖ фани давлат томонидан макроиқтисодий ва микроиқтисодий сиѐсатларини амалга ошириш, иқтисодиѐтни тартибга солиш, унинг бозор ва давлат механизмлари амал қилишининг узвийлигини таъминлаш учун илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling