Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар ва ривожланиш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

14.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар ва ривожланиш 
тенденциялари 
Ўзбекистонда аҳолини энг муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
билан таъминлашни яхшилаш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш 
учун саъйи-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти 
И.А.Каримов ташаббуси билан мустақилликка эришишдан олдин бошланди. 
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга 
ошириш орқали аҳолини энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминлашни яхшилаш, аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб 
кетишига йўл қўймаслик учун 1989 йил 17 августда И.А. Каримов 
бошчилигида республика ҳукуматининг йиғилишида ―Қишлоқда яшовчи ҳар 
бир оилани томорқа билан таъминлаш , уларга якка тартибда уй-жой қуриш 
учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида‖ қарор қабул қилинади. 
Қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва 
томорқа майдонларини қарийб 4,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилган эди. 
Ушбу қарорнинг ижро этилиши натижасида 1989-1990 йилларда 1,5 млн.дан 
кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди. 700 минг оилага янги томорқа ерлари 
берилди. Шу билан бирга пахта етиштириш плани 700 минг тоннага 
камайтирилди
1
. Бу пахта яккахокимлигини бартараф этиш йўлидаги 
дастлабки, аммо ўта муҳим амалий қадам эди.
И.А.Каримов 1989йил 19 августда Ўзбекистон компартияси Марказий 
Комитетининг XVI пленумида сўзлаган нутқида ер улушини кенгайтириш 
орқали қуйидаги масалаларни ҳал этиш кўзланганлигини айтган: 
-озиқ-овқат программасини бажармоқчимиз; 
- бу уй-жой программасини ҳал этишга ѐрдам беради; 
- ишсизлик муаммоси ҳал этилмоқда; 
- аѐлларнинг иш билан бандлиги ўсади; 
- ижтимоий-иқтисодий барқарорлик масаласи ҳал этилади
2
.
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, 
аграр ислоҳотларни амалга ошириш жараѐнларида қишлоқ хўжалиги 
экинлари структурасини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш керак 
бўлди. Бу масала Президент И.А.Каримов ташаббуси билан кўриб чиқилди. 
Мамлакатимизда дон мустақиллигини қўлга киритишга қаратилган 
Дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши катта ижтимоий- 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.- Т.:Ўзбекистон, 2011.-12-
13-бетлар. 
2
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.- Т.:Ўзбекистон, 2011.57- 
60-бетлар.


283 
иқтисодий ва сиѐсий аҳамият касб этди. ―Дон мустақиллиги Дастури‖ нинг 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling