Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
15.1.1-жадвал
Хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг ривожланиши даражаси 1 Мамлакатлар Кичик бизнес субъектлари сони (минг) 1000 кишига тўғри келадиган кичик бизнес сони Кичик бизнесда бандларнинг умумий бандликдаги улуши (%) Кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши (%) Буюк Британия 2930 46 49 50-53 Германия 2290 37 46 50-54 Италия 3920 68 73 57-60 Франция 1980 35 54 55-62 АҚШ 19300 74 54 50-52 1 www.wikipedia.org 294 Япония 6450 50 78 52-55 Жадвалдан кўринишича, бир қатор мамлакатларда кичик бизнеснинг умумий иқтисодиѐтдаги улуши анча катта ва ҳатто устувордир. Меҳнатга яроқли аҳолининг ярмидан кўпроғи шу соҳада ишлайди ва бу соҳада бутун маҳсулотнинг 50-60 фоизи ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиѐсатининг олиб борилаѐтганлиги туфайли унинг иқтисодиѐтдаги ўрни ва роли ортиб бормоқда. Шундай қилиб, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятида кичик бизнеснинг роли ғоятда каттадир. Бошқача қилиб айтганда, у давлатнинг муваффақиятли ривожланиши ва гуллаб-яшнашининг гаровидир. Шунинг учун Ўзбекистонда кичик бизнес, якка тартибдаги тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликлари ривожланишини рағбатлантиришга катта эътибор қаратилган. Шундай экан, кичик корхоналарнинг роли ва аҳамияти нимадан иборат? Булар, қисқача айтадиган бўлсак, қуйидаги омилларда намоѐн бўлади: - кичик корхоналар бозорнинг товарлар ва хизматлар билан тез тўлдирилишига ѐрдам берадилар, ички бозорни ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган товарлар билан бойитади; - кичик корхоналар енгил ва озиқ-овқат саноатининг салмоғини ошириб, мамлакатни хом ашѐ ѐки ярим тайѐр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналганлик ҳолатидан чиқариб, иқтисодиѐтни таркибий қайта қуришга фаол таъсир қилади; - кичик корхоналар, иқтисодиѐтнинг двигатели бўлгани ҳолда, соҳавий ва минтақавий якка ҳокимликни бартараф қилишга, рақобат соҳасини кенгайтиришга ѐрдам беради; - кичик фирмаларнинг фаолиятида илғор, ихчам технологиялардан фойдаланиш алоҳида ўрин тутади, зеро, бу илмий-техник тараққиѐтнинг муҳим йўналишлардан биридир; - кичик корхоналар экспортга мўлжалланган ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширади; 295 - маҳаллий идораларнинг иқтисодий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ аҳоли пунктлари, кичик шаҳарларнинг ривожланишига таъсир кўрсатишда уларнинг роли каттадир; - кичик корхоналар унутилган, анъанавий халқ амалий санъати, бадиий ҳунармандчиликнинг тикланишига кўмаклашади, бу нафақат иқтисодиѐт, балки халқ маданий меросини тиклашда ғоятда муҳимдир; - кичик корхоналар кўпинча йирик корхоналарни бутловчи деталлар ва қисмлар билан таъминлаб, уларнинг йўлдоши бўлади, бу йирик ва кичик бизнес манфаатларини бирлаштиришнинг самарали усули бўлади; - кичик корхоналарда пенсионеррлар, ногиронлар, ѐшлар, талабалар, уй бекаларининг меҳнат қилиш имконияти бор, бу эса уларнинг моддий аҳволининг яхшиланишига ѐрдам беради; - кичик бизнес меҳнатни қўллаш соҳасини кенгайтириш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ва самарасиз ишловчи корхоналардан озод бўлган ходимларни ишга жойлаштириш учун янги имко-ниятлар яратишга, бошқача қилиб айтганда, ишсизликни камайтиришга имкон беради; - кичик бизнеснинг ривожланиши ҳисобига хусусий мулкчилик соҳаси кенгаяди, бу жамият ва давлатнинг таянчи бўлиб хизмат қилувчи ўрта ҳоллар синфининг шаклланиши, мамлакатда барқа-рорликнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, кичик бизнеснинг ривожланиши мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигини оширишда ва муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда катта рол ўйнайди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling