Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

15.2.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан 
қўллаб-қувватлаш механизми ҳамда бу борадаги хориж тажрибаси. 
Хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш унинг 
бозор иқтисодиѐтини тартибга солиш механизмининг асосини ташкил этади. 
Шу боисдан инглиз иқтисодчи олими Ж.М.Кейнс давлат турли бошқарув 
восита ва усуллардан фойдаланган ҳолда инвестицион ва истеъмол 
фаолиятига 
таъсир 
кўрсатиши 
керак, 
истеъмолга 
мойиллик 
ва 
инвестициялашни амалга оширишни йўналтириш мақсади муносабати билан 
давлатнинг функцияси кенгаяди... мавжуд иқтисодий шаклларнинг батамом 
бузилишининг олдини олишнинг ягона амалий имконияти... шахсий 
ташаббусни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур шароитдир, деб 
таъкидлаган
1

1
Қаранг: Кейнс Дж. Общая теория занятости, процента и денег. – М.: Гелиос АРВ, 2002. – 
С.352; Джалилов А.А. Кичик бизнесни давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлашнинг асосий шакллари.// Иқтисод-молия / Экономика и финансы. 2016 йил, 9-
сон.-Б.38. 


296 
Кичик ва ўрта бизнесни тартибга солиш У.В.Гафуров тўғри 
таъкидлаганидек, иқтисодиѐтни тартибга солишнинг муҳим таркибий 
қисмларидан бири ҳисобланади. Унинг фикрига кўра ―бу ўринда кичик 
бизнесни давлат томонидан тартибга солиш объекти сифатида намоѐн 
бўлишининг асосий сабабларидан бири – унинг жамият ижтимоий-иқтисодий 
барқарорлигини таъминлашда жуда катта салоҳиятга эга бўлгани ҳолда, 
номукаммал рақобат шароитида ўз имкониятларини тўлиқ намоѐн этишда 
фаолият кўламининг чекланганлиги билан боғлиқ объектив омилларнинг 
мавжудлиги ҳисобланади. Мазкур соҳанинг самарали фаолиятини 
таъминлаш, унинг тўлақонли амал қилиши ва ривожланишига тўсқинлик 
қилувчи омилларни бартараф этиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш ўз 
махмун ва мақсадларига кўра иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга 
солиниши жараѐнларининг узвий қисми ҳисобланади
1
‖. 
Назарий жиҳатдан давлат томонидан кичик ва ўрта бизнесни давлат 
томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг либерал, ижтимоий-
йўналтирилган моделлари мавжуд. Либерал модель давлатнинг сезиларсиз 
даражадаги иштирокига асосланиб, қуйидаги белгилари билан аниқанади: 
давлат ташкилотларининг қисқариши, кичик ва ўрта бизнес субъектларида 
либерализм, ижтимоий соҳадаги вазифаларни амалга оширишда давлат 
иштирокининг минимал даражада мавжуд бўлиши. Бу моделда, давлат 
асосан монетар сиѐсат восита ва дастаклари орқали макроиқтисодиѐтни 
барқарорлаштириш вазифасини амалга оширади. Бу модель АҚШ, Франция, 
Буюк Британияга хосдир. Ижтимоий-йўналтирилган моделда давлатнинг 
иқтисодиѐтга аралашуви юқори бўлиб, бозорнинг асосий қоидаларини 
белгилашда давлат фаол иштирок этади; макроиқтисодий жараѐнлар, кичик 
ва ўрта бизнес фаолияти далват томонидан тартибга солинади ва 
бошқарилади; аҳолининг уй-жой, мданият ва таълим, аҳолини иш билан банд 
қилиш, соғлиқни сақлаш хизматларига бўлган эҳтиѐжни қондириш давлат 
томонидан амалга оширилади
2

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини тартибга 
солиш ва қўллаб-қуватлаш кўплаб мамлакатларда давлат иқтисодий 
сиѐсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Айрим олимларнинг фикрича, 
жаҳон амалиѐтида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 
1
Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий 
механизмларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. Т., 2017.- 
Б.15. 
2
Джалилов А.А. Кичик бизнесни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг 
асосий шакллари.// Иқтисод-молия / Экономика и финансы. 2016 йил, 9-сон.-Б.38.


297 
ривожланишини давлат томнидан қўллаб-қувватлаш уч турдаги моделлар 
орқали амалга оширилади
1

Биринчи модель протекционистик ғояга асосланиб, унда ривожланган 
давлатларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мақсадли дастурларини 
амалга оширишда ўз ифодасини топади. Масалан, Америка Қўшма 
Штатларида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ―Кичик бизнесда инновацион 
тадқиқотлар дастури‖(SBIR) ва ―Кичик бизнес технологиялари трансферти 
дастури‖ (STTR) каби дастурлар орқали амалга оширилади. Иккинчи модель 
аксинча, эркин тадбиркорликка асосланган моделдир. Бунга мисол 
тариқасида Францияда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 
йирик кўламли дастурлар қабул қилинмаслигини кўрсатиш мумкин. Учинчи 
комбинациялашган моделда юқорида кўрсатилган иккала модель бирлашган 
ҳолда амал қилади. Жумладан, Буюк Британияда шундай ѐндашувни кузатиш 
мумкин. Ушбу ѐндашувда давлат даражасида эълон қилинган кичик бизнесни 
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари эркин тадбиркорлик асосида амалга 
оширилади
2

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга 
солиш ва қўллаб-қувватлаш- тадбиркорликнинг барқарор ривожланиши учун 
қулай муҳит, шарт-шароит яратишга қаратилган иқтисодий,ижтимоий, 
ташкилий, ҳуқуқий ва сиѐсий чора-тадбирлар тизимидир. Давлат 
органларининг иқтисодиѐтни тартибга солиш ва тадбиркорликнинг 
ривожланишини 
қўллаб-қувватлашдан 
кўзлаганган 
мақсадлари 
қуйидагилардан иборатдир: 
- иқтисодий ўсишни таъминлаш; 
- меҳнатга лаѐқатли аҳолини иш билан банд этишнинг юқори 
даражасини таъминлаш; 
- нархлар барқарорлигини таъминлаш; 
- пул муомаласи барқарорлигини таъминлаш; 
- ташқи иқтисодий мувозанатни сақлаш
3

Давлатнинг тадбиркорликни тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш 
бўйича қуйидаги вазифалари мавжуддир: 
1.Давлат томонидан иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида кишиларнинг 
фаолият рисклари билан боғлиқ бўлган инновация имкониятларини амалга 
1
Колесникова Л. Порядок для хаоса: государство и предпринимательство в переходной экономике.-М., 
2001.-С.77; Муродова Н.Қ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш. Докторлик дисс. Автореферати.-Т., 2016.-С.15. 
2
Қаранг: Муродова Н.Қ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 
назарий асосларини такомиллаштириш. Докторлик дисс. Автореферати.-Т., 2016.-С.15. 
3
Арипов О. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш. Т.: 
―Фан‖, 2012. – Б.25.


298 
оширишга 
қобилияти 
бор 
бўлган 
тадбиркорлик 
субъектларини 
шакллантириш. 
2.Эркин рақобат муҳитини яратиш.Тадбиркорлик субъектлари эркин 
рақобат муҳити шароитида ўзларининг рақобат устунликларини таъминлаш 
учун фаннинг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда техника ва 
технологияларини узлуксиз янгилаш, инновацион менежмент ва маркетингни 
жори этиш,ўзларининг инновацион ва рискларга бардошлик қобилиятларини 
ишга солишга интиладилар. 
3.Тадбиркорларнинг юқори сифатли товарлар ва хизматлар ишлаб 
чиқаришини ва унинг бозордаги таклифини рағбатлантириш. Бунда давлат 
томонидан солиқ, молиявий, кредит, суғурта, амортизация ва бошқа 
иқтисодий сиѐсат дастаклари ѐрдамида рағбатлантириш чора-тадбирлари 
амалга оширилади.
4.Инновацион маҳсулотларга бўлган талабни шакллантириш ва 
рағбатлантириш. 
5.Тадбиркорликнинг 
ташкилий 
ва 
бозор 
инфратузилмасини
шакллантириш. 
6.Тадбиркорликнинг ижтимоий йўналтирилишини таъминлаш.
Давлат томонидан тадбикорлик ривожланишини қўллаб-қувватлаш 
тизимини шакллантириш учун қуйидагилар амалга оширилади: 
1. Тадбиркорликнинг ривожланишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш 
тизимини шаклантириш.
2.Солиққа тортиш тизимини тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 
йўналтириш. 
3.Тадбиркорлик 
субъектларини имтиѐзли кредитлаш тизимини 
шакллантириш, 
тижорат 
банкларининг 
кредитлаш 
амалиѐтини 
рағбатлантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш фондларини, ўз-
ўзларини 
кредитлаш 
жамиятларининг, 
венчур 
капитали, 
венчур 
фирмаларининг 
ҳамда 
инновацион 
фондларнинг 
шаклланишига 
кўмаклашиш. 
4.Тадбиркорлик фаолиятини суғурталаш соҳасини давлат томонидан 
тартибга солиш. Инновацион жараѐнларни суғурталашнинг давлат ва бозор 
шаклларининг уйғунлигини таъминлаш. 
5.Тадбиркорликнинг 
ташкилий 
инфратузилма 
тизимларини 
шакллантириш. 
Кўпгина хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг вужудга келиши ва 
муваффақиятли фаолият юритиши
давлат ѐрдами воситасида таъминланади. 
Уларда бу ишда жуда катта ижобий тажриба тўпланган бўлиб, ундан бизнинг 


299 
шароитларимиз ва хусусиятларимизни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш 
мумкин. 
Кўпгина мамлакатларда кичик корхоналар фаолиятини тартибга солишга 
умумий ѐндашишлар ва асосий йўналишлар хосдир. Уларга қуйидагилар 
киради: 
- кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган махсус қонунларни 
қабул қилиш; 
- корхоналар фаолиятининг умумий ва хусусий томонларини (масалан, 
кичик фирмаларда бошқарув усулларини) такомиллаш-тиришни, бизнес 
билан шуғулланишни истаѐттанларга молиявий ѐрдам кўрсатишни, кичик 
бизнесни ривожлантиришни кўзда тутувчи маълум мақсадга қаратилган 
давлат режаларини ишлаб чиқиш; 

кичик 
бизнесни 
қўллаб-қувватлашнинг 
таркибий-ташкилий 
хизматларини ташкил қилиш; 
- кичик бизнесларга давлатнинг молиявий ѐрдам кўрсатиши (Италияда 
кичик фирмалар илмий-тадқиқот ва тажриба-конструк-торлик ишларини 
молиялаштиришга катта маблағлар ажратилади); 

кичик бизнесни кафолатлаш ва имтиѐзли кредитлаштириш 
фирмаларини 
ташкил 
қилиш 
(Англияда 
кичик 
корхоналарни 
молиялаштиришни таъминловчи махсус фирмалар бор, бунинг устига 
давлат қарзларининг 70% ни кафолатлайди); 
- кичик корхоналар фаолиятини имтиѐзли солиққа тортишни кенг 
тарқатиш (масалан, Францияда ҳар йили 10000 га яқин корхоналар тўлиқ 
ѐки қисман солиқ тўлашдан озод қилинадилар). 
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги баъзи бир мамлакатлар 
тажрибасининг қисқача баѐнини келтирамиз. 
АҚШ. АҚШ 1953 йилдаѐқ бутун мамлакат бўйича вакилларнинг кенг 
тармоғига эга кичик бизнес ишлари бўйича маъмурият ташкил қилинган эди, 
унда 4 минг ходимлар хизмат қилади. Бу ташкилот фаолиятининг асосий 
йўналиши шахсий ишни очиш ва олиб боришда ѐрдам бериш, кичик бизнесга 
кредитлар ва кафолатланган қарзлар беришдан иборат. 1953 йилда 
иқтисодиѐтнинг монополистик секторини давлат томонидан тартибга 
солишнинг ҳуқуқий асосларини ташкил қилувчи кичик бизнес тўғрисидаги 
қонун қабул қилинган. 1986 йилда кичик корхоналарга янги технологиялар, 
илмий-техник ва тажриба конструкторлик ташкилотларининг ишланмаларини 
топшириш имкониятини таъминловчи қонун қабул қилинган. 
Кичик корхоналарга кўпчилик ярим ҳукумат ташкилотлари ѐрдам 
кўрсатадилар: хизматлар савдоси соҳасидаги сиѐсат бўйича қўмита, Президент 


300 
хузуридаги хусусий тадбиркорлик муаммолари бўйича мах-сус комиссия, 
саноат рақобатбардошлиги масалалари бўйича комиссия ва бошқалар. 
Кўп сонли жамоатчилик ташкилотлари – савдо палатаси, саноатчиларнинг 
миллий ассоциацияси, савдо, қишлоқ хўжалигидаги ҳар хил ассоциациялар
клублар, гуруҳлар ва ҳоказолар кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга ѐрдам 
кўрсатадилар. 
АҚШда 
кичик 
корхоналар 
солиқ 
имтиѐзларидан 
фойдаланмайди, аммо субсидиялар, дотациялар, молиявий кафолатлар билан 
қўллаб-қувватланадилар. 
Япония. Японияда кичик корхоналарни қўллаб-қувватлашда кичик бизнес 
бўйича бошқарма, Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 
давлат корпорацияси, молиялаштириш бўйича миллий корпорация, Кичик ва 
ўрта тадбиркорлик ассоциацияларининг бутун япон федерацияси, Кичик ва 
ўрта тадбиркорликни бутун япон маркази ва бошқалар фаолият юритадилар. 
Булардан ташқари унга яқин махсус банклар Кичик ва ўрта тадбиркорликни
кредитлашга хизмат қилади. 
Давлат қўллаб-қувватлаши ўз ичига қуйидагиларни олади: имтиѐзли 
солиққа тортиш, жадаллаштирилган амортизация, имтиѐзли кредит-лаштириш, 
ходимларни ўқитишда ѐрдам, банкротлик ҳолида ѐрдам кўрсатиш, КЎКнинг 
техник даражаси ўсишини рағбатлантириш. 
Префектураларда ҳаракат қилувчи 500дан ортиқ савдо-саноат палаталари 
ва уларнинг филиаллари кичик корхоналарга маслаҳат, молия, таълим 
ѐрдамини кўрсатадилар. 
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг махсус фонди, халқ фонди ҳамда 
молиявий корпорация давлатнинг кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-
қувватлашнинг молиявий базасини ташкил қиладилар. 
Хитой. Хитойда олиб борилаѐтган солиқ ва молия сиѐсати, ташқи савдо, 
инвестицион сиѐсат соҳаларида ислоҳотларнинг чуқурлашуви кичик 
корхоналарнинг тез ривожланишига ѐрдам берган. Айниқса, қишлоқ 
хўжалиги, посѐлка саноати деб номланган кичик ва хусусий ишлаб чиқариш 
тез ривожланган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг 70%, тайѐр 
кийим-кечакларнинг 40%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 80%и кичик 
бизнеснинг улушига тўғри келади. Хитой қишлоқлари ялпи ижтимоий 
маҳсулотининг 60% посѐлка корхоналарининг улушига тўғри келади. Посѐлка 
корхоналарининг муваффақиятли фаолият юритиши ва арзон иш кучининг 
мавжудлиги уларни хорижий инвестицияларни жалб қилувчи объектга 
айлантирган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling