Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

15.4.3-жадвал
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи 
савдо операцияларидаги улуши(жамига нисбатан %да)
1
 
КБХТ улуши 
2000й. 
2005й. 
2010й. 
2015й 
2016й 
Ташқи 
савдо 
айланмасида, % 
15,6 
20,7 
23,5 
35,6
35,7
Экспортда,% 
10,2 
6,0 
13,7 
27,1 
26,5 
Импортда,% 
27,4 
33,7 
35,8 
44,5 
46,7 
Ташқи 
иқтисодий 
фаолият 
иштирок 
этаѐтган субъектлар сони, 
минг 
2,8 
3,9 
5,5 
7,6 
... 
2014 йилда 500 дан зиѐд янги корхона, биринчи марта, кичик бизнес 
субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилган бўлса, 2016-йил давомида яна 
877 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, маҳаллий маҳсулотларни четга 
етказиш географияси 60 та янги бозорга кўпайди. Хусусан, Бирлашган Араб 
Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д`Ивуар, Сомали, 
Нигерияга енгил автомобиллар, Шветсия, Руминия, Болгария, Туркия, 
Индонезия, Молодовия ва Озарбайжонга минерал ўғитлар, Беларус, 
Озарбайжонга спорт пойафбзаллари, Польша ва Жанубий Кореяга чарм 
буюмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди. 
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида махсус ташкил 
этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 
экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг роли бу борада тобора ошиб 
бормоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг 
экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳисоботига кўра 2015йилда 
1
Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2012год.-Т., ЦЭИ, 2013 .-
С.83; Альманах Узбекистана за 2016год. –Т., 2016. – С.85;
 
Развитие малого бизнеса и частного 
предпринимательства в Республике Узбекистан //stat.uz маълумотлари асосида муаллиф 
томонидан тузилди. 


315 
2014 йилга нисбатан имзоланган экспорт шартномалари ҳажмининг 178,4 %, 
амалга оширилган экспорт ҳажмининг 124,1%, ҳуқуқий, молиявий ва 
ташкилий хизматлар кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари сонининг 
133,9%, халқаро кўргазма ва анжуманларда иштирок этишига ѐрдам 
кўрсатилган кичик бизнес субъектлари сонининг 240%, мазкур тадбирлар 
доирасида имзоланган экспорт келишувлари ҳажмининг 201,5% га ўсишига 
эришилган. Шу билан бир қаторда, шартнома тузишда ѐрдам кўрсатилган 
тадбиркорлик субъекти сони (58,5%), чет эллик ҳамкорларни топиш (64,2%), 
халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, халқаро сертификатлар олиш ва 
божхона расмийлаштируви (74,9%), экспорт шартномалари тузиш ва 
рўйхатга қўйиш (35,5%) бўйича хизматлар кўрсатилган тадбиркорлик 
субъекти сони 2014 йилга нисбатан пасайган. Бу эса Жамғарма фаолияти 
самарадорлигини мунтазам баҳолаб ва ошириб бориш зарурлигини вужудга 
келтирмоқда
1

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик нафақат барқарор 
ва мутаносиб иқтисодий ўсишни, шу билан бирга аҳоли бандлиги ва 
даромадларининг ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнамокда. 
Республикамизда аҳолининг иш бандлигида кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 49,7% дан 2018 йилда 78,3% га, 
Қорақалпоғистон Республикасида шунга мос равишда 46,3%дан 75,2% га, 
Самарқанд вилоятида 48,6%дан 84,5% га, Наманган вилоятида 49,0% дан 
83,4% га ўсди (қаранг: 15.4.4-жадвал).

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling