Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
15.4.4-жадвал.
Аҳолининг иш билан бандлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ўсиши динамикаси (%да) 2 . Ҳудудлар 2000й 2005й 2010й 2015й 2017й Ўзбекистон Республикаси 49,7 64,8 74,3 77,9 78,3 Қорақалпоғистон Республикаси 46,3 65,4 71,1 74,5 75,2 Вилоятлар Андижон 53,4 64,1 81,0 83,8 84,5 Бухоро 50,8 64,2 76,5 78.5 78,5 1 Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. Докторлик диссертацияси автореферати. – Т., 2017. – Б.28. 2 Малое предпринимательство Узбекистана 2014 /Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик 2014й.-Т.,2014. –С.50; Малое предпринимательство Узбекистана 2016 /Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик 2016.-Т..2016.-С.50; Альманах Узбекистана за 2013год. –Т., 2013.- С.157; Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т.: Госком стат РУз, 2018-С.9 9 маълумотлари асосида тузилди. 316 Жиззах 53,3 73,9 78,3 81,7 82,0 Қашқадарѐ 48,2 66,3 74,8 79,6 80,0 Навоий 35,8 25,7 55,8 60,3 60,3 Наманган 49,0 64,0 78,7 83,3 83,4 Самарқанд 48,6 70,3 82,0 84,1 84,5 Сурхондарѐ 51,0 61,9 75,0 80,3 81,1 Сирдарѐ 51,2 74,1 77,5 79,4 79,5 Тошкент 81,3 62,7 72,7 76,8 77,0 Фарғона 52,8 69,4 77,0 80,3 80,5 Хоразм 43,4 67,2 78,4 82,4 82,9 Тошкент ш. 48,7 55,0 56,8 57,0 56,8 Аҳоли иш билан бандлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ўсиб бориши бу соҳада янги иш ўринларининг кўплаб яратилаѐтганлиги билан боғлиқдир. 2000 йилда республика миқѐсида 118 мингта, шу жумладан, кичик бизнес соҳасида 78 мингта, касаначиликда 18 мингта иш ўринлари яратилган бўлса, 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича минтақавий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида 726 минг нафарга яқин аҳолининг, шу жумладан, 438,5 минг коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди 1 . Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланиши аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. Мустақиллик йилларида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаѐтган даромадлар улуши 10,6 фоиздан 52 фоизга ўсди. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишини рағбатлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилиши натижасида тадбиркорликни ривожланиши индекси 2000-2015 йилларда 0,14 дан 0,43 га кўтарилди. Шунингдек, кичик тадбиркорлик томонидан қўшилган қийматнинг ЯИМдаги улушини ифодаловчи индекс шу давр мобайнида 0,31 дан 0,56 га ошди(қаранг: 15.4.5-жадвал). Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling