Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 - БОБ. ДАВЛАТНИНГ МИНТАҚАВИЙ СИЁСАТИ ВА ҲУДУДЛАР


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

16 - БОБ. ДАВЛАТНИНГ МИНТАҚАВИЙ СИЁСАТИ ВА ҲУДУДЛАР 
РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
16.1. Минтақавий иқтисодиѐт ва давлат минтақавий сиѐсатининг 
моҳияти, принциплари, мақсадлари.
Минтақа тушунчаси жаҳон ѐки мамлакат территориясининг бир қисмига 
нисбатан қўлланилади. Минтақа жаҳон территориясининг бир қисми 
сифатида ўз ичига географик, сиѐсий, иқтисодий, экологик, этномаданий 
ахборот, ҳарбий ва бошқа мезонлар ва ѐндашувлар асосида бир неча 
мамлакатларни олади. Масалан, Шарқий Европа, Ғарбий Европа, Ўрта Осиѐ, 
Марказий Осиѐ, Жанубий Шарқий Осиѐ ва бошқа мамлакатлар туркуми 
минтақалари мавжуд. Бир алоҳида олинган мамлакат ичида вилоятлар, туман 
ва шаҳарлар географик, иқтисодий сиѐсий, этномаданий, экологик, ахборот 
ва бошқа мезонлар бўйича маъмурий территориал бирлик сифатида унинг 
минтақаларини ташкил этади. 
Минтақа иқтисодиѐтининг шундай тизимлари мавжудки, улар ҳар бир 
мамлакатнинг миллий иқтисодиѐтида, мустақил хўжалик юритишда алоҳида 
ўрин тутади ва ўзининг табиий иқлим, географик жойлашуви, табиий-
минерал ва хом-ашѐ ресурсларининг захиралари, меҳнат ресурслари билан 
таъминланганлиги, ишлаб чиқариш салоҳияти, тармоқлари ва соҳаларининг 
ҳам 
инфратузилмасининг 
миқѐси, 
аҳолисининг 
урф-одатлари 
ва 
традициялари, маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашуви ҳамда 
ижтимоий меҳнат тақсимотидаги ҳиссаси, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарган 
ҳудудий ялпи маҳсулот кабилар билан фарқланади. 
Булар макроиқтисодиѐт ва микроиқтисодиѐт ўртаси, улар фаолиятини 
иқтисодиѐт назарияси мезоиқтисодиѐт (юнонча ―mesos‖ оралиқ) бўлими 
сифатидаги фан – минтақа иқтисодиѐти ўрганади. Мезоиқтисодиѐт таркибига 
минтақада (ҳудудда)ги саноат тармоқлари, ѐқилғи-энергетика комплекси
қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги комплекси, қурилиш, транспорт ва алоқа 
коммуникацияси, уй-жой коммунал хўжаликлари, олий ва махсус таълим, 
соғлиқни сақлаш, уй хўжаликлари, ўзига хос кичик ва хусусий тадбиркорлик 
фаолияти юритувчи ҳунарманд, касаначилик кабилар киради. 
Шу билан бирга, ҳудуд (минтақа) тармоқлари тармоқлараро миқѐсидаги 
иқтисодий муаммолари, экологик муаммоларни тадқиқ қилиш ва ўрганиш 
ҳам мезоиқтисодиѐт (минтақа иқтисодиѐти) таркибига кириб, алоҳида ўрин 
тутади. Минтақа иқтисодиѐти бир мамлакат миллий иқтисодиѐтининг 
бўлинмас ва узвий бир бўғини (қисми) сифатида ажралмас умумиқтисодиѐт 
сиѐсати таъсирида ягона бир яхлит шаклда хўжалик фаолиятини юритади. 


320 
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилаѐтган иқтисодий 
ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири – бу иқтисодий 
муносабатларни эркинлаштириш орқали жаҳон хўжалигига янада чуқурроқ 
ва самарали шаклда минтақаларнинг интеграциялаштиришдан иборат 
давлатнинг тартибга солиш сиѐсатидир.
Минтақавий сиѐсат-ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 
давлат томонидан тартибга солинишидир. Минтақавий сиѐсатнинг мақсади-
мамлакатнинг 
яхлит 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишига 
халақит 
берадиган ижтимоий келишмовчиликларнинг пайдо бўлишига хизмат 
қиладиган ҳудудий нотенгликларни бартараф этишдан иборат. Унинг асосий 
вазифаси мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига 
мамлакатдаги барча ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
даражасини имкон қадар бир-бирига яқинлаштириш, аҳолининг турли 
қатламлари 
ўртасида 
моддий 
неъматлар 
тақсимотидаги 
ҳудудий 
тафовутларни энг кам даражага келтириш, ҳукуматнинг бошқарув 
вазифаларини камайтириб. Маҳаллий ҳокимият ва ўз-ўзини бошқариш 
органлари ваколатини оширишга қаратишдан иборатдир
1

Минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашда 
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилади: 
1. Минтақадаги барча ресурслардан (моддий, молиявий, меҳнат) 
фойдаланиб, ишлаб чиқаришнинг жадаллиги ва мутаносиблигини таъминлаш 
ҳамда шу асосда унинг самарадорлигини ошириш. 
2. Минтақаларнинг истиқболдаги ривожланиш суръатларини аниқлаш. 
Бунда маҳаллий ресурслардан тўла фойдаланишга эътибор бериш. 
3. Илмий-техника тараққиѐти ютуқларидан ишлаб чиқаришда кенг 
фойдаланиш. 
Бунинг 
учун 
минтақада 
илмий-техника 
тараққиѐти 
жадаллашишини 
таъминловчи 
иқтисодий 
механизмни 
яратиш, 
режалаштиришни янада демократиялаштириш лозим бўлади. Шунингдек, 
корхоналарга, минтақавий бирликларга интикатив (тавсиявий) режаларни 
тузиш учун ҳуқуқий иқтисодий шароитлар яратиш, бозор иқтисодиѐти 
шароитида самарали рақобат бўлишини бозор коньюнктурасига мос 
маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида қуйидаги вазифаларни 
ҳам ҳал этиш лозим: 
А) ишлаб чиқаришни бозор ҳажми ва коньюнктурасига мос равишда 
ташкил этиш ва ривожлантириш
1
Ишмухамедов 
А.Э., 
Рахимова 
М.Р., 
Ишмухамедова 
Л.А. 
Минтақвий 
иқтисодиѐт.Дарслик.-Т., ТДИУ, 2007.-162-бет. 


321 
Б) валюта тушумларининг кўпайишини таъминлаш мақсадида ташқи 
иқтисодий фаолиятни кенгайтириш; 
В) бозор талаби асосида тез ўзгарувчи янги технологияларни жорий 
этиш ва маҳсулот сифатини ошириш ва ҳоказолар. 
Г) ташқи иқтисодий муносабатларни Марказий Давлат органлари билан 
келишилган ҳолда маҳаллий манфаатларни ҳисобга олиб ривожлантириш. 
Ушбу фикрлардан келиб чиқиб, минтақавий сиѐсатга – минтақалар 
(ҳудудлар) 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишидаги 
мутаносибликни 
таъминлаш ва улар ўртасидаги энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлардаги 
фарқларни, номутаносибликларни бартараф этишга қаратилган умуммиллий 
сиѐсатнинг муҳим таркибий қисмидир, деб таъриф бериш мумкин. 
Минтақавий сиѐсат кенг маънода мамлакат ҳудудларининг сиѐсий, 
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини бошқариш бўйича ҳокимият 
органларининг мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш 
механизмини ифодалайди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling