Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Давлатнинг инфляцияга қарши сиѐсати иқтисодиѐтни
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
7.3. Давлатнинг инфляцияга қарши сиѐсати иқтисодиѐтни
тартибга солиш шаклларидан бири сифатида Товар ва хизматларни сифатига боғлиқ бўлмаган ҳолда нархнинг ошиши бевосита инфляцияни юзага келтиради. Инфляция пул бирлигини қадрсизлантиради ва харид қобилиятини пасайтиради. Ишлаб чиқаришдаги номутаносиблик, аввало, пул массасининг товар ва хизматлар массасига мутаносиб эмаслиги инфляцияни келтириб чиқарувчи сабаб ҳисобланади ва у товар ва хизматлар билан таъминланмаган пулни чиқарилиши билан боғлиқдир. Инфляция даражаси жорий давр нархларида баҳоланган товар ва хизматлар йиғиндисини ўтган давр нархларидаги баҳосига нисбатан фоизларда аниқланади. Инфляция жамиятни барқарор ривожланишини издан чиқаради, кўзда тутилмаган тақсимлаш жараѐнларини, капитални қайта тақсимлашни, банкдаги жамғармаларининг қадрсизланиши ва бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Давлатнинг инфляцияга қарши сиѐсати ва унинг зарурлиги инфляция иқтисодий ўсишни пасайтириши ва баъзи ҳолларда ишлаб чиқаришни инқироз сабабларидан бири бўлиши билан асосланади. Инфляцияга қарши сиѐсат – у ѐки бу мамлакатда инфляцияни келтириб чиқарувчи аниқ сабаблар, унинг даражасига боғлиқ ҳолда юритилади. Инфляцияга қарши курашишнинг турли усуллари мавжуд, хусусан: 1) номонетар усуллар – иқтисодий фаолликни ўсишини, иқтисодий самарадорликни ўсишини солиқлар орқали рағбатлантириш; 2) монетар усуллар. Ҳозирги даврда Ғарб мамлакатларида инфляция нисбатан юқори даражада эмас, йилига 3,5%-4% оралиғини ташкил этади. Инфляцияга қарши стратегиялар ишлаб чиқилади. Унинг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат: 1) инфляцион кутишни сўндириш; 2) таргетирлаш сиѐсатини амалга ошириш; 3) бюджет дефицити (камомади)ни босқичма-босқич камайтириш; 4) иқтисодиѐт таркибий тузилишини ўзгартириш; 123 5) иқтисодиѐтни монополиядан чиқариш, монополияга қарши сиѐсатни амалга ошириш. Инфляцион кутишни сўндириш вазифасини ҳал этиш учун бозор механизмларини мустаҳкамлаш ва аҳолининг кўпчилигини ишончига сазовар бўлган ҳукуматни шакллантириш лозим бўлади. Бозор механизмларини мустаҳкамлаш учун қуйидагилар амалга оширилади: - нархларни либераллаштириш; - рақобат муҳитини шакллантириш; - импорт маҳсулотларни мамлакатга олиб келиш учун божхона чекловларини юмшатиш; - миллий иқтисодиѐтнинг ташқи дунѐ учун очиқлигини таъминлаш учун чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш; - оқилона приватизация (хусусийлаштириш)ни амалга ошириш. Валюта курсини таргетирлаш сиѐсати миллий валюта курсини инфляция суръати паст бўлган мамлакат валютаси боғлашга қаратилган валюта тартибга солиш чораларини кўришни тақоза этади. Бунинг оқибатида ―нарх-валюта курси- нарх‖ кўринишидаги инфляцион спиралнинг вужудга келишининг олди олинади ва айирбошлаш курсини нисбатан барқарорлаштирига эришилади. Солиқ инфляциясини чеклаш учун билвосита солиқларни (масалан,акциз, қўшилган қиймат солиғини) ва бюджетдан ташқари ижтимоий фондлар учун ажратмаларни камайтириш, шу билан бир вақтда даромад солиғи ва бошқа тўғри (бевосита) солиқларни камайтирилиши анча кам инфляцига қарши эффектни таъминлайди. Фойда солиғи ставкасининг пасатирилиши инвестион фаолликнинг ўсишига, бу ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажми ва иш билан бандликнинг ҳамда солиққа тортиладиган даромадлар ҳажмининг ошишига, бюджет даромадларининг ўсиши ва бюджет камомадининг қисқаришига олиб келади. Инфляция даражасини камайтириш учун таркибий ўзгаришларни амалга ошириб, енгил ва озиқ-овқат, ишлаб берувчи саноатни,хизмат кўрсатиш соҳасини, қишлоқ хўжалигини, умуман пировард маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тармоқларни жадал ривожлантириш лозим бўлади. Инфляцияга қарши тактик сиѐсат инфляция даражасини пасайтириш мақсадида жами талаб ва жами таклиф ўртасидаги фарқларни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бунда қуйидаги икки бир- бирига боғлиқ ѐндашувлардан фойдаланилади: 1) ўзгармас жами талаб шароитида жами таклифни кенгайтириш; 2) жами таклифнинг доимийлиги шароитида жами талабни қисқартириш. 124 Ўзгармас жами талаб шароитида жами таклифни кенгайтириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: -марказлашган ва марказлашмаган(хусусий тадбиркорлар, ―челноклар‖ импорт бўйича фаолиятини рағбатлантириш) истеъмол товарлар импортини кўпайтириш; -давлатнинг стратегик (хом ашѐ, озиқ-овқат, олтин-валюта ва бошқа) заҳираларининг бир қисмини савдога чиқариш; - миллий иқтисодиѐтнинг товарлик даражасини ошириш. Бу ички бозорда давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан аҳолининг ажиатаж талабини маълум даражада қондирадиган сифат жиҳатдан янги турдаги маҳсулотларнинг чиқарилишини ифодалайди. Жами таклифнинг доимийлиги шароитида жами талабни қисқартириш мақсадида Марказий банк қисқа муддатли, тактик йўналишга эга бўлган ―қиммат пуллар‖ сиѐсатини юритади. Бунинг учун қайта молиялаштириш ставкаси ва мажбурий заҳира нормасини оширади ҳамда ортиқча талабни аҳолига давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валютани аҳолига сотиш орқали боғлайди. Давлатнинг монетар сиѐсатига мос равишда тижорат банклари ҳам кредитларва депозитлар учун фоиз ставкаларини оширадилар. Японияда урушдан кейинги инфляция даражасини пасайтириш учун икки поғонали банк тизимни шакллантириш ва марказий банк томонидан пул таклифи устидан назоратнинг ўрнатилиши натижасида эришилган. Марказий банк ―қиммат пуллар‖ сиѐсатини амалга ошириб, муомаладан 15% пул массасини чиқариб олган. Қайта молиялаштириш ставкасининг оширилиши депозитлар бўйича ижобий фоиз ставкасининг вужудга келишига сабаб бўлган. Бунинг натижасида аҳолида жамғаришга бўлган мойиллик таъминланиб, жорий истеъмол талабининг қисқаришига ва инвестицияларнинг ошишига ва жами таклифнинг кенгайишига эришилган. Хитойда эса товар ортиқчалиги шароитида кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳукумат томонидан истеъмол талабини рағбатлантириш ва жамғаришни қисқартириш чора-тадбирлари сифатида амалга оширилган. Айрим ривожланган мамлакатларда жами талабни қисқартириш мақсадида аҳолининг номинал даромадларини, жумладан, иш ҳақи, рента, фоизли даромад ва фойда, пенсия, стипендия, болалар нафақаларининг ўсишини чеклаш ва чет эллардан мигрантларнинг мамлакатга келишини рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга оширадилар. Харажатлар инфляцияси даражасини пасайтириш учун нархлар ва иш ҳақи ўсиши устидан назорат ўрнатилади ҳамда улар маълум муддатга 125 музлатиб қўйилади. Иш ҳақи ўсиши сурьатининг меҳнат унумдорлиги ўсиши суръатидан паст даражада бўлиши таъминланади. Нарх ва даромадлар сиѐсатининг муҳим дастаги нарх бўйича келишув ҳисобланади. Бунда ҳукумат, касаба уюшмалари ва тадбиркорлар уюшмаси ўртасида Бош келишув имзоланади. Касаба уюшмаси иш ҳақини шароитга қараб оширишни талаб қилмаслик, унинг ўсиши суръатини меҳнат унумдорлиги ўсиши суръатига узвий боғлашга рози бўлади. Тадбиркорлар уюшмаси эса нархларни оширмаслик мажбуриятини оладилар.Ҳукумат эса солиқ юкини оширмаслик ва мазкур келишув шартларининг бажарилишини назорат қилиш ваколатини ўз зиммасига олади. Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлаштириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилди: - миллий валюта жорий қилиниб, мустақил пул муомаласи йўлга қўйилди; - пул муомаласида илгари юзага келган гиперинфляцион жараѐнлар сўндирилиб, инфляция даражаси назорат қилиш мумкин бўлган даражага туширилди; - товарлар ва хизматлар бозорида тўловга қобил жами талаб билан жами таклифни муайян даражада бараварлаштиришга эришилди; - қатъий молиявий сиѐсатни ўтказиш асосида давлат бюджетидаги камомад йўл қўйилган энг кам даража (ялпи ички маҳсулотнинг 3-4%и атрофида) доирасида ушлаб турилди; - ѐнилғи-энергетика ресурслари ҳамда ғалла импортини кескин камайтириш, шунингдек, энергетика ресурслари ва рангли металларни экспорт қилишни ошириш ҳисобига ташқи савдода ижобий сальдога эришилди. Ўзбекистонда бундай сиѐсатнинг амалга оширилиши натижасида ўртача йиллик инфляция 1996 йилда 64,3%ни ташкил этган бўлса, 2000 йилда 28,2 %га, 2002 йилда 21,6 %, 2003 йилда эса 3,8 %га, 2004 йилда 3,7%га пасайди, 2005 йилда 7,8% ни, 2007 йилда 6,8%ни, 2008 йилда 7,8%ни, 2009 йилда 7,4%ни, 2010 йилда 7,3 %ни,2011йилда 7,6%ни, 2012йилда 7,0%ни, 2013йилда 6,8% ни, 2016 йилда 5,7%ни ташкил этди 1 . Аммо 2017 йилда инфляция даражаси 2016 йилга нисбатан 14.4%ни ташкил этди 2 . Бундай иқтисодий ўсишга ва инфляция ўсишини барқарорлаштиришга эришишда, авваламбор, кенг кўламли бозор ислоҳотларини жорий этиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиѐтда чуқур таркибий 1 Абулқосимов Ҳ.П. Иқтисодиѐтни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмлари.-Т.:Akademiya,2012.- 381-382-бетлар. 2 Социально-экономическое положение Республики Узбекистан за 2017 год.-Т., Госком стат, 2018.-С.14. 126 ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилаш, экспортга ихтисослашган янги тармоқ ва корхоналар барпо этиш, бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйланган сиѐсатнинг амалга оширилаѐтгани принципиал аҳамиятга эга бўлмоқда 1 . Миллий валютани мустахкамлаш – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий сиѐсатининг устувор йўналишларидан биридир. Миллий валюта иқтисодий барқарорликнинг, корхона ва тармоқларни молиявий ҳолатини мустахкамлашнинг қудратли омили, республика истеъмол бозорини ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг омили бўлди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling