Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Даромадлар сиѐсати ва аҳоли турмуш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

10.5. Даромадлар сиѐсати ва аҳоли турмуш 
даражасининг ўсиши 
Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий объектлари 
қуйидагилар: даромадлар, иш ҳақи минимуми; бандлик, кадрлар тайѐрлаш ва 
қайта тайѐрлаш; солиқлар, нархлар; ижтимоий кафолатлар, ижтимоий 
муносабатлар (шу жумладан, иш берувчи ва ѐлланиб ишловчилар ўртасидаги 
муносабатлар), ижтимоий таъминот; ҳуқуқий таъминот (хавфсизлик, ҳаѐт, мулк 
ва жамғармаларни ҳимоялаш). 
Даромадларни давлат томонидан тартибга солишнинг бош мақсади 
даромадларни давлат бюджети орқали қайта тақсимлашдан иборатдир. Шу билан 
бирга, кам таъминланганларнинг даромадларини ошириш, уларнинг ишчи 
1
Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 
2017 йил 23 декабрь



187 
кучини такрор ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш омилларининг турлича экани 
туфайли юзага келган диспропорцияни бартараф этиш, иш билан бандликни 
тартибга солиш ва ижтимоий тангликнинг олдини олиш каби муаммолар ҳам ҳал 
этилади. Кўрилаѐтган доирада давлатнинг фаоллиги марказий ва маҳаллий 
бюджетдан қилинган ижтимоий харажатлар ҳажми билан ўлчанади. Миллий 
даромадни қайта тақсимлашда давлатнинг имкониятлари бюджет тушумлари 
билан чекланади.
Даромадлар сиѐсати конституция ва унга тенглаштирилган қонуний 
ҳужжатларда белгиланган маълум тамойиллар асосида юритилади. Бу 
тамойиллар қуйидагилардан иборат: 
- ижтимоий адолат; 
- ижтимоий ҳамкорлик ва аҳоли барча қатламларининг бирдамлиги; 
- ўз моддий аҳволи учун шахсий масъулият;
- меҳнат ҳуқуқи ва уни муносиб рағбатлантириш; 
- касаба уюшмалари ҳуқуқи; 
- иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва бошқалар. 
Маълумки, иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг энг юқори 
шакли иқтисодий дастурлашдир. Унинг вазифаси иқтисодий сиѐсатнинг барча 
элементларидан глобал мақсадларда ҳар томонлама фойдаланишдир. Бундай 
дастурларнинг объектлари сифатида тармоқлар, ҳудудлар, ижтимоий соҳа, 
илмий тадқиқотларнинг турли йўналишлари ва шу кабилар танлаб олиниши 
мумкин. Мазкур дастурларнинг барчаси (бевосита ва билвосита) аҳоли 
даромадларига боғлиқ ва уларга таъсир кўрсатади. 
Давлатнинг даромадлар сиѐсатида ѐлланма ишчиларни ҳимоя қилиш 
воситаларидан бири сифатида энг кам иш ҳақини белгилаш ҳисобланади. Энг 
кам миқдордаги иш ҳақи иш кучининг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаб 
қолмасдан, шу билан бирга унинг меҳнат қилиш қобилиятини тиклаши ва
ривожлантириши учун у истеъмол саватчасига мувофиқ келиши лозим, бу 
саватча энг зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар турини ўз ичига олади. 
Ўзбекистонда давлат томонидан белгиланаѐтган энг кам иш ҳақи миқдори 
ҳозирги вақтда истеъмол саватчасига мувофиқ эмас. Шу боисдан Ўзбекистн 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев Олий Мажлисга мурожаатномасида 
―Биз илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаѐт даражаси учун 
зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича ―истеъмол саватчаси‖ 
тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш 
механизмларини яратишимиз лозим. Айни вақтда аҳолининг реал 
даромадлари, иш ҳақи, стипендия, пенсия ва ижтимоий нафақаларни 


188 
босқичма-босқич ошириш бўйича ҳам амалий чоралар кўрилади―
1
,- деб 
таъкидлаган.
Мамлакатимизда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини 
оширишга қаратилган ижтимоий сиѐсатнинг амалга оширилиши натижасида, 
аҳоли жон бошига ўртача тўғри келган пул даромадлари, иш ҳақи ва 
пенсиялар ўсишининг ижобий динамикаси вужудга кела бошлади (қаранг: 
10.5.1-жадвал). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling