Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича қуйидаги асосий йўналишлар белгиланган: -узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш асосида сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, юқори малакали кадрлар тайѐрлаш; -таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни кўриш; -мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва унинг қулайлигини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш; -умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш; -болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, уларни мусиқа ҳамда санъатга жалб қилишни кучайтириш; -касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини тайѐрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш; 1 Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 2 Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 199 - таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш 1 . Ўзбекистон Республикасида 1998 йилда Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури, Оналар ва болалар скрининги (1998 й.), Соғлом авлод (2000 й.), Оналик ва болаликни сақлаш (2001 й.), Ҳомийлар ва шифокорлар йили (2006 й.), Ёшлар йили (2008 й.), Баркамол авлод йили (2010 й.), Мустаҳкам оила йили (2012 й.), Обод турмуш йили каби давлат дастурлари, Саломатлик дастурлари, шунингдек, аѐллар ва ѐш авлод саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган кўплаб чора-тадбирлар қабул қилиниб, амалга оширилди ва амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараѐнида кўп сарф-харажат талаб этадиган ва ҳамма вақт ҳам самарали бўлмаган стационар тиббий ѐрдамдан амбулатория-поликлиника ва профилактика тиббиѐтига устувор аҳамият берилмоқда. Қишлоқ жойларда яхши самара бермаѐтган фельдшер-акушерлик пунктлари ўрнига қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) ташкил этилди. Республикамизда барча вилоят, шахар, туманларини қамраб олган шошилинч тиббий ѐрдам ташкил этиш тизими, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича юксак самарали замонавий тиббиѐт муассасаларининг мустаҳкам тизими яратилди. 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистанда 6542 амбулатория- поликлиника муассасалари фаолият юритмоқда. Уларнинг сони 1991 йилга (3027) нисбатан 2 баробардан зиѐдга ўсди. Касалхоналар они эса 1991 йилдаги 1388 тадан 2016йилда 1106тага камайди. 2016 йилда амбулатория- поликлиника муассасаларининг қувватини 1991 йилдагига нисбатан 46%га ошди. Агар 1991йилда амбулатория-поликлиника муассасалари бир сменада 282,2 минг кишини қабул қилган бўлса, 2016йилга келиб бу кўрсаткич 411,9 минг кишига етди. Самарасиз касалхона койкаларини оқилоналаштириш натижасида уларнинг сони 1991йилдагига нисбатан 49%га, ҳар 10000 киши ҳисобига эса 67%га қисқарди. Таҳлил даврида врачлар сони 75 минг нафардан 84,1 кишига, яъни 12%га, ўрта тиббиѐт ходимлар сони эса 242,2 минг кишидан 341,3 минг кишига, яъни 41%га кўпайди 2 . Бунинг натижасида кўплаб хавфли касалликлар билан оғриш ҳолатлари, энг муҳими оналар ва гўдаклар ўлими камайди. Дифтерия, паратиф, 1 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси //Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги фармони, 2017 йил 7февраль. 1-илова. 2 Система здравоохранения в Республике Узбекистан// stat. uz 200 полиомиелит, безгак касалликларига чалиниш ҳолатларига бутунлай барҳам берилди. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling