Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасида қуйидаги йўналишлар белгиланган: -соғлиқни сақлаш соҳасини, тез ва шошилинч тиббий ѐрдам тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббиѐт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; -оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора- тадбирларни янада кенг амалга ошириш; -пенсионерлар, ногирон, ѐлғиз кексалар, аҳолининг бошқа эҳтиѐжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ѐрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш; -фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиѐт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиѐт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш; -аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш 1 . Ушбу тадбирларни амалга ошириш борасида78 та туман тиббиѐт бирлашмасини, 7 та шаҳар ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиѐт марказини қайта қуриш, тез тиббий ѐрдам хизматини 1200 та махсус автотранспорт билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон Рспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев Олий Мажлисга мурожаатномасида инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш вазифаларини белгилаб берди: - масофадан туриб профилактика қилишни таъминлайдиган ―Ақлли тиббиѐт‖ ва ―Ягона тиббий ахборот маркази‖ концепцияларини ўз шароитимизга мослаштириб татбиқ этиш; - хусусий тиббиѐтни жадал ривожлантириш учун хорижий инвесторларни жалб этиш ва чет эллик мутахассислар мамлакатимизда доимий фаолият юритишини таъминлаш; - аҳолини дори-дармон билан таъминлаш.Яқин вақт ичида аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона қурилиб, ишга тушириш; 1 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси //Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги фармони, 2017 йил 7февраль. 1-илова. 201 - она ва бола саломатлигини асрашда муҳим омил бўлган скрининг марказлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш. 2018 йилда 46 та туман ва шаҳар тиббиѐт бирлашмаси негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади. -қишлоқ врачлик пунктларида касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича замонавий диагностика лабораторияларини ташкил этиш 1 . Мустақиллик йилларида уй-жой коммунал хўжалик соҳаси ҳам ривож топди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилган ―Кичик‖ хусусийлаштириш натижасида 96 фоиздан зиѐд оила илгари давлат тасарруфидабўлган уй-жойларни шахсий мулк қилиб олишди. Аҳолининг уй-жой билан таъминланиш даражаси 1990 йилда хар бир кишига 12,1 квадрат метрни ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу рақам 15,2 квадрат метрга етди ѐки 1,26 баробар ортди. Республикадаги оилаларнинг қарийб 77,4 фоизи алоҳида уй ва коттежларда истиқомат қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ аҳолиси турмиш шароитларини яхшилаш, уларни шаҳар ҳаѐт шароитларга яқинлаштириш мақсадида кейинги йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жойларни қуриш бўйича дастур амалга оширилмоқда. 2017 йилда имтиѐзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришдик. Шаҳар ва қишлоқларимизда жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиѐд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Бу рақам 2007 йилга нисбатан 20 баробар, намунавий уй-жойлар қуриш дастури бошланган 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар, 2014 йилга нисбатан эса 2 баробар кўпдир. Мамлакатимизда кейинги 25 йил давомида биринчи марта аҳоли учун арзон, барча қулайликларга эга бўлган кўпқаватли уй-жойлар қуриш бошланди. 2017 йилнинг ўзида 800 минг квадрат метрдан зиѐд ана шундай уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида жорий йилда 420 минг квадрат метр кўпқаватли уй-жой фонди фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 баробар кўпдир 2 . Ижтимоий соҳанинг ривожланиши кўп жиҳатдан уни молиялаштиришга боғлиқдир. Ҳар йили Давлат бюджети харажатларининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда. Аҳоли ҳаѐт шароитларини яхшилаш, 1 Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 2 Мирзиѐев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 202 турмуш фаровонлигини янада ошириш мақсадида ижтимоий соҳанинг истиқболдаги ривожлантирилиши макроиқтисодий барқарорликни ва изгил юқори иқтисодий ўсиши суръатларини таъминлаш, иқтисодиѐтни таркибий жихатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техника ва технологик янгилаш асосида мамлакатимиз иқтисодиѐтининг рақобатдошлигини ошириш билан узвий боғлиқдир. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling