Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


-расм. Иқтисодий хавфсизлик мазмуни


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

11.1.1-расм. Иқтисодий хавфсизлик мазмуни 
Е.Бухвальд эса хавфсизлик тизимдаги объектнинг ички ва ташқи 
таҳдидларнинг мавжудлиги шароитида яшай олиш ва ривожланиш 
қобилиятига эгалик ва кўзда тутилмаган, аниқланиши қийин бўлган нохуш 
омиллар таъсирига бардошлилик ҳолатини ифодалайди (11.1.2-расм). 
11.1.2-расм.Ривожланиш, барқарорлик ва хавфсизлик тушунчаларининг 
ўзаро боғлиқлиги 
Илмий иқтисодий адабиѐтларда ушбу таъриф энг тўғри таъриф сифатида 
эътироф этилмоқда
1
. Иқтисодий хавфсизлик иқтисодиѐтнинг турли 
1
Спанов М. Экономическая безопасность: сущность, критерии, формы // Транзитная экономика, 1998. – с.3. 
1
Спанов М. Экономическая безопасность: сущность, критерии, формы. // Транзитная экономика, 
1998. №4.- с.4. 
Ривожланиш 
Барқарорлик 
Хавфсизлик
Иқтисодий хавфсизлик
Иқтисодий мустақиллик
Миллий иқтисодиѐтнинг 
барқарорлиги
Ўз-ўзидан 
ривожланишга ва 
тараққий этишга 
қодирлиги 


205 
субъектларига тегишли бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: алоҳида 
фуқаролар; хусусий тадбиркорлик, бизнес; давлат корхоналари; миллий 
иқтисодиѐт; давлат. 
Ички иқтисодий соҳаларда хавфсизлик табиий, техникавий-иқтисодий, 
инфратузилмавий, ижтимоий, микро ва макроиқтисодий ривожланишнинг 
бошқа омиллари, шунингдек, турли беқарорлик, тангликни келтириб 
чиқарувчи ички ва ташқи таҳдидлар таъсиридан ҳимоя қилувчи ички 
иммунитетлар билан боғлиқдир. 
Ташқи иқтисодий соҳада хавфсизлик мамлакатнинг жаҳон бозоридаги 
рақобатбардошлиги, миллий валютасининг барқарорлиги, давлатнинг 
молиявий аҳволи билан тавсифланади. 
Ўтиш, яъни транзит иқтисодиѐтига эга бўлган, бозор иқтисодиѐтига 
ўтиш мақсадида ислоҳотларни амалга ошираѐтган мамлакатларда иқтисодий 
хавфсизликни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Уларда, шу жумладан, 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар мамлакатнинг 
геополитик ҳолатини, унинг ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимидаги 
ўрнини тубдан ўзгартириб юборади. 
Турли иқтисодий таҳдидлар, нохуш ҳолатлар оқибатида кўрилган 
зарарларнинг ўрнини қоплаш учун зарур бўлган харажатларни прогноз 
қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг натижасида фавқулодда ҳолатлар 
оқибатида кўриладиган зарарларни қоплаш, барқарор ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишни таъминлашга йўналтирилган ресурсларни баҳолаш ва ўз 
вақтида шакллантириш учун имконият яратилади. Шунга боғлиқ равишда 
―компенсацион ресурслар‖ ва ―компенсацион салоҳият‖ (потенциал) 
тушунчаларини бир-биридан фарқ қилиш лозим бўлади. 
Компенсацион ресурслар ўз мазмунига кўра суғурта, захира, резерв 
ресурсларини англатади. Компенсацион салоҳият (потенциал) мамлакат 
иқтисодиѐтининг танглик, нохуш ҳолатларга қайишқоқлигини, унинг олдини 
олиш ва уни енгиб ўта олиш, хўжалик жараѐнларининг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини тиклай олиш 
қобилиятини англатади. Компенсацион салоҳият миллий иқтисодиѐтнинг, 
халқ хўжалигининг бирон-бир сектори ѐки бирон-бир йирик ҳудудда 
нохушликлар вужудга келганида уларни тиклай олишга қодирлигини 
ифодалайди (11.1.3-расм). 


206 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling