Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти, таркибий элементлари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

11.1. Иқтисодий хавфсизликнинг моҳияти, таркибий элементлари 
Миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми, уни таъминлашнинг 
энг муҳим шарти ѐки омили, кўрсаткичи иқтисодий хавфсизликдир. 
―Иқтисодий хавфсизлик‖ тушунчасининг мазмуни иқтисодга оид илмий 
адабиѐтларда турлича талқин қилинади. Бир гуруҳ олимлар мазкур 
иқтисодий тушунча мазмунини мамлакатнинг етарли мудофаа салоҳиятини, 
давлат сиѐсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги, миллий манфаатларни 
ҳимоя қилишни кафолатлашга қодир бўлган иқтисодиѐт ва ҳокимият 
институтларининг ҳолати сифатида таърифлайдилар
1
. Шунингдек, уни 
ҳокимият институтларининг иқтисодиѐтни ривожлантиришга қаратилган 
миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва рўѐбга чиқариш ҳамда жамиятнинг 
ижтимоий-сиѐсий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш механизмларини 
яратишга қодирлиги ва тайѐрлиги деб ҳам талқин қиладилар
2

Иккинчи гуруҳ олимлар мазкур тушунчани халқнинг мустақил равишда 
ташқи кучларнинг аралашувисиз ва тазйиқисиз ўз иқтисодий тараққиѐт йўли 
ва шаклларини белгилаб олишига имкон берадиган ҳолат сифатида 
тавсифлайдилар
3
.
Учинчи гуруҳ олимлар эса ―иқтисодий хавфсизлик‖ тушунчасини 
иқтисодиѐтнинг ижтимоий эҳтиѐжларни самарали қондиришга қодирлиги 
деб таърифлайдилар
4

Тўртинчи гуруҳ олимлар эса мазкур тушунчани иқтисодиѐтнинг 
прогрессив ривожланиши ва нормал даражада амал қилишининг муҳим 
шарти, иқтисодиѐт соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг ҳаѐтий муҳим 
манфаатларининг 
ички 
ва 
ташқи 
таҳдидлардан 
ҳимояланишидеб 
тавсифлайдилар.
Таниқли рус иқтисодчиси Л.И.Абалкин ушбу тушунча моҳиятини очиб 
берувчи уч элементни кўрсатиб берган: 
-иқтисодий 
мустақиллик. Ҳозирги жаҳон хўжалиги шароитида 
иқтисодий мустақиллик абсолют характерга эга эмас, чунки халқаро меҳнат 
тақсимоти миллий иқтисодиѐтларни бир-бирига ўзаро боғлиқ қилиб қўяди; 
- миллий иқтисодиѐтнинг барқарорлиги. Бу шаклидан қатъи назар 
мулкчиликнинг ҳимоя қилиниши, тадбиркорлик фаоллиги учун ишончли
шароит 
ва 
кафолатларнинг 
яратилиши
мамлакатдаги 
ҳолатнинг 
1
Экономическая безопасность. Производство, финансы, банки. -М., ЗАО «Финстатинформ», 1998.- с.12.
2
Ўша ерда. 
3
Жандаров А.М., Петров А.А. Экономическая безопасность России: определения гипотезы, расчеты.// 
Безопасность. 1994, №3 -с.8. 
4
Архипов А., Городецкий А., Михайлов Б. Экономическая безопасность: оценки, проблемы, способы 
обеспечения //. Вопросы экономики. №12, 1994. 


204 
ѐмонлашувига, беқарорликка олиб келувчи омилларнинг жиловланишини
тақозо этади; 
- ўз-ўзидан ривожланишга ва тараққий этишга қодирлиги. Бу эса 
инвестициялар ва инновация учун қулай муҳитнинг яратилиши, ишлаб 
чиқаришнинг мунтазам модернизациялашуви, янгиланиши ва такомиллашиб 
бориши ҳамда ходимларнинг билим, касб-малака, умумий маданий 
даражаларининг ўсиб бориши миллий иқтисодий барқарорлиги ва 
мавжудлигининг зарурий шартига айланишини ифодалайди
1


Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling