Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Ижтимоий хизматлар соҳаларининг ривожланиши


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

10.7. Ижтимоий хизматлар соҳаларининг ривожланиши. 
Иқтисодиѐтнинг жадал ривожланиши мамлакатда туб ижтимоий 
ислоҳотларни амалга оширишга ва ижтимоий соҳада катта ютуқларга 
эришишга замин яратди. 
1997 йилдан бошлаб мамлакатимизда таълим тизимида ислоҳотлар 
амалга оширила бошланди. 1997-2010 йилларда кенг миқѐсда Кадрлар 
тайѐрлаш Миллий дастури амалга оширилди. Ушбу дастур доирасида 12 
йиллик мажбурий таълимга, жумладан, касб-ҳунар таълимига босқичма- 
босқич ўтилди. 
Таълим тизимининг бошланғич бўғини мактабгача таълим ҳисобланиб, 
2016 йилда унга 3 ѐшдан 6 ѐшгача болаларнинг жалб қилинганлик даражаси 
шу ѐшдаги болаларнинг 23,8% ни ташкил этади. 2017йил 1 январь ҳолатига 
кўра мактабгача таълим муассасалари сони 3065 тани ташкил этди, уларда 
690975 болалар тарбияланмоқда. Бу муассасаларда ишлаѐтган
педагогиг 
кадрлар сони 59688 кишини, улардан 21,9% - олий маълумотли
76,4% - ўрта махсус маълумотлиларни ташкил этади
1
. Мактабгача 
таълим тизимининг жамиятимиз ҳаѐтидаги катта ўрни ва аҳамиятини 
эътиборга олиб, Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этилди. Ушбу 
соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, яқин 3-4 йилда 
барча ҳудудларда минглаб янги боғчалар қуришимиз, таълим-тарбия сифати 
ва даражасини янги босқичга кўтариш вазифаси белгиланган
2
.
2016/2017 ўқув йилида 9719 та умумтаълим мактабларида 4825,0 
минг нафар ўқувчилар таҳсил олдилар, улардан 2252,9 минг нафари қишлоқ 
жойлардаги 6015 умумтаълим мактабларида ўқидилар. Кўплаб ота-оналар
ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан билдирилган 
таклифлар асосида юртимизда 11 йиллик таълим қайта тикланди.
Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиѐжни қоплаш учун Тошкент 
вилоятида Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилди. Бундан 
ташқари, 15 та олий таълим муассасасида ташкил этилган махсус сиртқи 
бўлимларда ўрта махсус маълумотга эга бўлган 5 мингдан ортиқ педагоглар 
учун олий маълумот олиш имконияти яратилди. Таълим тизимидаги 
инновация ва креатив ѐндашувлар асосида Муҳаммад Хоразмий ва Мирзо 
1
Статистика образования.//stat. uz
2
Мирзиѐев 
Ш.М. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
Олий 
Мажлисга 
мурожаатномаси.//Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 


197 
Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган махсус 
мактаблар ташкил этилди
1
.
Республикада академик лицейлар сони 2000 йилдаги 46 тадан 2016 
йилда 144 тага, касб ҳунар коллежлари сони эса мос равишда 241 тадан 1422 
тага етди. 2016 йилда академик лицейлардаги ўқувчилар сони 101339 
кишини ташкил этиб, 2000 йилга нисбатан 10 баробарга ўсди. Касб-ҳунар 
коллежларида ўқувчилар сони 2016 йилда 1358064 нафарни ташкил этди. Бу 
2000 йилга нисбатан 23 баробар кўпдир
2
.
Ўзбекистон Республикасида олий таълим тизимида сифат ва миқдор 
жиҳатдан туб ислоҳотлар юз бермоқда. Агар 1991йилда олий таълим 
муассасаларининг сони 52 та бўлган бўлса, 2016 йилда уларнинг сони 70 
тани ташкил этди (10.7.1-жадвал). 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling