Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
10.6. Кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш
Ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиѐти тўла-тўкис ҳам бозор иқтисодиѐти, ҳам ижтимоий иқтисодиѐт ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐтини ижтимоий йўналтириш зарурияти, албатта, инсон манфаатидан келиб чиқади. Бозорнинг шундай оқибатлари борки, бунда маълум тоифа ҳимояга муҳтож бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам цивилизация ижтимоий ҳимоя тизимини талаб қилади. Ижтимоий ҳимоялашдаги муҳим масала аҳолини бозор баҳосининг тез ўсиши, инфляция таъсиридан ҳимоя этиш ва бунинг олдини олиш билан боғлиқдир. Айниқса, бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида моллар нархининг кўтарилиши тўхтатиб бўлмайдиган ҳолатдир. Бунда ойлик иш ҳақи ва белгиланган даромадга эга бўлганларни ўсиб бораѐтган товарлар ва хизматлар нархининг салбий таъсиридан муҳофаза этиш йирик ижтимоий муаммодир. Айниқса, нафақахўрлар, талабалар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлади. Бунда вақти-вақти билан маош, стипендия, нафақалар миқдорини бир оз ошириш масалани ҳал қилмайди. Шунинг учун индексация усулини қўллаш юз берадиган оғирликни бироз юмшатиб, турмуш даражасига бўлган оғир таъсирни енгиллаштиради. Чунки қабул қилинадиган индекслар туфайли даромад нарх-наво даражасига қараб ўзгариб туради ҳамда кўтарилаѐтган баҳолар келтирадиган зарарларнинг асосий қисмини қоплаб боради. Бундан ташқари, бозор нархларидан ҳимоя қилишда таъминотнинг алоҳида усулларини қўллаш аҳволни юмшатишга ѐрдам беради. Масалан, аҳолининг айрим табақалари учун махсус таъминот тайинлаш ѐки вақти- вақти билан озиқ-овқат ва саноат моллари тарқатиш каби усуллардан ривожланган мамлакатларда фойдаланилади. Ижтимоий ҳимоя юқорида қайд қилинган усуллар билан чегараланмайди, шароитга қараб аниқ шаклларни топиб, уларни қўллаб боради. Айниқса, кам даромадлиларни бозорнинг салбий таъсиридан асраш ва турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик давлатнинг муҳим вазифасидир. Ўзбекистон иқтисодиѐтини тубдан ислоҳ қилишга бешта муҳим тамойилни асос қилиб олинганди. Улардан бири демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан зарур чора- тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ ги фармони, 2017 йил 7 февраль, 1-илова. 194 Давлат ижтимоий сиѐсатида аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: - давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзоси фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш; - давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш; - кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан бериладиган имтиѐзлар; - иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши; - кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар; - кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ѐрдам кўрсатиш; - болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш; - талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари; - ишсизлик нафақаси; - энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларининг белгиланган нархларда сотилишини таъминлаш; - ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳосидаги фарқларни бюджет ҳисобидан қоплаш; - ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш. Эндиликда кучли ижтимоий сиѐсат аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, ишончли, аниқ манзилли, яъни шунга муҳтож аҳоли гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилади. Бунинг учун аҳоли даромадлари ва меҳнат ҳақларининг фаол иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришдаги ролини ошириш лозим бўлади. Шунингдек, аҳолининг оқилона, самарали иш билан бандлигини таъминлаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, иқтисодиѐтнинг аниқ секторида янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозори инфратузилмалари, шу жумладан, меҳнат биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш лозим бўлади. Кам таъминланган аҳолини мақсадли, ишончли ижтимоий ҳимоялаш учун, авваламбор, аниқ эҳтиѐжлардан ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда муҳтож оилаларга субсидия, микрокредитлар бериш, уларга микрофирма, кичик корхона, фермер хўжаликларини ташкил этишлари учун шароитлар яратиш керак бўлади. Давлат турли солиқ, кредит имтиѐзлари тизимини яратиш орқали фуқароларнинг, жамоат ташкилотлари ҳамда хўжалик субъектларининг 195 ҳомийлик, хайрия ишларига маблағлар ажратишларини рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириши ҳам мақсадга мувофиқдир. Ижтимоий ҳимоя тизимида меҳнат жамоалари ҳам муҳим роль ўйнайди.Меҳнат жамоалари ўз ходимларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаши қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: Меҳнат жамоаси томонидан ижтимоий ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий шароитларнинг яратилиши; иқтисодий аҳволи ночор ходимларга вақтинчалик ѐрдам кўрсатиш; яхши ишлаган ходимларга турли имтиѐзлар яратиш; ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришни инсонпарварлаштириш; ходимларни имтиѐзли асосда уй–жой билан таъминлаш; ходимларнинг малакасини ошириш, янги ихтисосликка ўқитиш билан боғлиқ харажатлар; корхона ходимларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш: а) тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ѐки тиббий суғурта қилиш; б) оғир меҳнат шароитда ишлайдиганларга турли имтиѐзлар яратиш; в) ходимларнинг дам олиш ва ҳордиқ чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қилиш. Эндиликда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, унинг самарасини оширишнинг қуйидаги муҳим вазифаларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади: Иқтисодиѐтни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш асосида барқарор ва мутаносиб ўсишини таъминлаш; давлат маблағлари билан бир қаторда меҳнат жамоалари, жамоат ва ҳайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг маблағларини кенг жалб қилиш; одамларнинг куч ва қобилиятлари тўла– тўкис фаоллашувини таъминлашга қодир бўлган кучли механизмни вужудга келтириш; хусусий мулк миқиѐсларини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантириш; аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасида асоссиз катта фарқларга йўл қўймаслик. Жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлайдиган ўрта мулкдорлар қатламини шакллантириш; камбағалликка, қашшоқликка қарши кураш. Аҳолининг энг муҳтож қатламининг давлат томонидан қўллаб–қувватланишини кучайтириш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling